Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати


Download 1.58 Mb.
bet10/18
Sana25.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1228897
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
маъруза №3

Инженерлик геологияси фани ўзининг ечадиган масалаларига ва вазифаларига қараб қуйдаги тармоқларга бўлинади: регионал инженарлик геологияси, инженерлик геодинамикаси, грунтшунослик, шаҳарлар инженерлик геологияси, қазилма конлар инженерлик геологияси, лессшунослик, инженерлик сейсмалогияси, инженерлик геологияси ва б.қ. (М.Ш.Шерматов, 2005).

Регионал инженерлик геологияси. Инженерлик геологисининг бу тармоғи йирик регионларнинг инженер-геологик шароитини вужудга келиш, ривожланиш ва одамлар фаолияти натижасида ўзгариш қонуниятларини ўрганади, башорат қилади. Ана шу регионларнинг инженер-геологик шароитининг ўзгаришига таъсир этувчи табиий геологик ва техноген омилларни аниқлайди, майда масштабдаги (1:100 000 ва бундан кичик) хариталар тузиш услубларини ишлаб чиқади ва яратади. Бу тармоқ ёрдамида олинган маълумотлар халқ хўжалиги иншоатларини қуриш жойларини олдиндан аниқлашда ва режлашда катта аҳамиятга эга.

Инженерлик геодинамикаси фани. Ернинг ички қисмида (эндоген) ва унинг устки қисмида содир бўладиган (экзоген) геологик ва техноген (одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолиятлари билан боғлиқ бўлган) жараён ва ҳодисаларнинг вужудга келиш, содир бўлиш, ривожланиш ва барҳам топиш қонуниятларини ҳамда сабабларини ўрганади. Уларни, камайтириш, бартараф этиш ва маълум вақт мобайнида худуд майдони учун миқдорий башоратлаш йўл-йўриқлари устида илмий изланишлар олиб боради, чора ва тадбирлар ишлаб чиқади.

Грунтшунослик фани. Ернинг устки қобиғи қатламларида вужудга келувчи ҳамма жараёни ва ҳодисалар, ана шу қатламларини ташкил этувчи тоғ-жинслари-грунтларга боғлиқ ҳолда содир бўлади, ривожланади ва ўзгаради. Грунтларнинг таркибини, физик ва механик хосса ва хусусиятларини, уларнинг ҳолати, вужудга келиш, ўзгариш қонуниятлари ва масалалари билан грунтшунослик фани шуғулланади.

Шаҳарлар инженерлик геологияси. Шаҳарлар худуди ўзига хос табиий ва техноген омилларнинг мавжудлиги билан, бу омилларнинг бир-бирига бўлган таъсир даражасининг нихоятда юқорилиги билан характерлидир. Маълумки, ҳозирги вақтда шаҳарлар аҳолиси тез сурхатлар билан ошиб бормоқда. Саноат ва аҳоли яшайдиган бинолар, ҳар хил ер усти ва ер ости инженерлик иншоатлари (сув бериш, газ, канализация тармоқлари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, метрополитен ва б.қ.) барпо этилмоқда. Бу иншоатларнинг ҳаммаси шаҳар майдонида тарқалган у ёки бу тоғ жинсларининг устида ёки қатламлари оралиғида қад кўтарилмоқда, жойлаштирилмоқда. Натижада ер ости сувларининг сатхи кўтарилмоқда, табиий ҳаракат йўналишининг бузилишига, тоғ жинсларининг табиий ҳолати, таркиби, физик ва механик ҳусусиятларининг ўзгаришига, техноген жараён ва ҳодисаларни (захлаш, чўкиш, шўрланиш, ювилиш, сурилиш ва х.к.) содир бўлишига сабабчи бўлмоқда. Шунинг учун шаҳарлар инженерлик-геологиясининг асосий мақсади шаҳар ҳудудида тарқалган тоғ жинсларининг, ер ости сувларининг табиий ҳолатини ва одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолияти оқибатида ўзгарганлик даражаларини ва вужудга келиши мумкин бўлган техноген жраёнларнинг тарқалиш ва ўзгариш қонуниятларини ўрганади, бу жараёнлардан қутилиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқади ва керакли чора-тадбирлар белгилардан иборат.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling