Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати


Download 1.58 Mb.
bet2/18
Sana25.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1228897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
маъруза №3

Шунинг учун ер қобиғини, ундаги тоғ жинслари қатламларини, таркибини, уларнинг ҳосил бўлиш тарихини билмай туриб, ер ости сувларини ўрганиш ҳам муаммодир. Бундан тушунарлики гидрогеология фани геология фанининг бир тармоғи сифатида литология, геохимия, минералогия ва бошқа геология тизимига хос фанлар билан узлуксиз боғлиқдир (1-расм).

2. Ер ости ва ер усти гидросфераси бир-бири билан боғлиқ бўлганлиги, натижасида, бу икки сфера орасида интенсив энергия ва модда алмашуви жараёни содир бўлади, ўз навбатида ер усти гидросфераси атмосфера билан боғлиқлиги гидрогеология фанининг гидрометералогия, қуруқлик гидрогеологияси каби фанлари билан боғлиқлигини тақозо этади.

3. Ер ости сувлари (суюқлик ва буғ холда) доимий интенсив ҳаракатда бўлади. Инсон ер ости сувларидан фойдаланар экан, уларнинг ҳаракатидаги миқдорий (хажмий ва сифат) кўрсатгичларини ўрганиши ва аниқлаши шарт. Лекин, бу кўрсатгичларни (хажми, тезлиги, чучук ёки шўрланганлиги, ҳиди, тиниқлиги) кўз билан кўриб, қўл билан ўлчаб бўлмайди. Шунинг учун бу жараёнда математик, геофизик ва кимёвий методларидан фойдаланилади. Гидрогеология фани гидравлика, туташ муҳитлар механикаси, термодинамика, ҳисоблаш математикаси фанлари билан ҳам боғлиқдир.

4. Ер ости сувлари тоза H2O молекула заррачалардан ташкил топган бўлмайди. Сувнинг таркибида тоғ жинсларидаги бор минерал бирикмалари, тузлар, органик моддалар ва газлар бўлиши мумкин. Улар баъзан эриган, каллоид ҳолларда учрайди. Демак, ер ости сувлари-мураккаб табиий эритма, унинг 1 литрида 0 дан бирнеча 100 граммгача ҳар хил минерал тузлар брикмалари учрайди. Бу тузлар сувни шифобаҳш ёки захарли, инсон соғлигига салбий таъсир қиладиган холга олиб келиши ҳам мумкин. Сувни кимёвий таркибини, сифатини ўрганиш, уни тахлил қилиш гидрогеология фанини кимё, биохимия, микробиология каби фанлар билан аниқлайди ва тақозо қилади.


Гидрогеология фанларининг тармоқлари ва бошқа фанлар билан билан боғлиқлиги. 1-расм.
5. Ер ости сувларидан халқ хўжалигининг жуда кўп тармоқларида фойданади:
а. ер ости сувлари инсон хаёти учун энг зарур ва қимматбаҳо қазилма бойлик бўлиб, бошқа қазилма конларидан (нефть, газ ва б.қ.) фарқли ўлароқ унинг захиралари қайтадан тикланиш ҳусусиятига эга. Масалан, қудуқдаги сувни тежаб ичилса тугамайди, сув олингач у яна оқиб келаверади. Чучук ер ости сувлари ичимлик сув таъминотида, саноати сув билан таъминлашда, минерал—шифобахш сувлар соғлиқни сақлашда, термаль сувлар теплица ва турар жойларни иситишда ишлатилади;
б. суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш; шўрхок ерларни ювиб хосилдорликни ошириш тадбирларини ер ости сувларининг холатини ўрганмай туриб амалга ошириб бўлмайди;

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling