Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати


в. баъзи қазилма бойликлар (нефть ва газ) учун қидирув ишлари олиб борилаётганда ер ости сувлари албатта ўрганилади; г


Download 1.58 Mb.
bet3/18
Sana25.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1228897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
маъруза №3

в. баъзи қазилма бойликлар (нефть ва газ) учун қидирув ишлари олиб борилаётганда ер ости сувлари албатта ўрганилади;
г. гидротехник (сув омборлари, каналлар) энергетик (ГЭС), саноат қурилишлари лойиҳалаб, уларни амалга оширилаётганда албатта гидрогеологик нуқтаи назардан асослаб бериш талаб қилинади;
д. табиатни, атроф ва муҳитни ва сув бойлигини муҳофаза қилиш тадбирлари гидрогеологик тадқиқотлар билан асослаб бермай туриб амалга оширилмайди;
е. ҳозирги кунда ер усти сув манбалари кескин равишда суғорма деҳқончилик ва саноат корхоналари таъсирида ифлосланганлиги сабабли ер ости сувларининг халқ хўжалиги, айниқса ичимлик сув таъминоти тизими учун моҳияти ошиб кетди.

1. Гидрогеология фанининг мазмуни.


Гидрогеология фани. Гидрогеология сўзи «гидро»-сув, «гео»-ер, «логос»-фан таълимот яъни ер ости сувлари тўғрисидаги фан бўлиб, ер қобиғи қатлам жинслари ковакларидаги, ёриқларидаги, турли шакл ва катталикдаги карст бўшлиқларидаги ер ости сувларининг пайдо бўлиши, ўзгариб туриши, ётиш, жойлашиш холатларини, харакат қилиш, сарфланиш қонуниятларини, кимёвий таркибини, физик хосса ва хусусиятларини, халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини ўрганади. «Гидрогеология» атамаси илм-фан сохасига 1802 йили Ж.Б.Ломарк томонидан киритилган. Олимларнинг аниқлашларича, ернинг устки қобиғи қатламларидан тортиб мантиягача бўлган қалинликдаги тоғ жинслари ғовак ва ёриқларида 1300 млн, км3 га яқин сув борлиги аниқланган. Демак, бу сувни дунё океани сувлари миқдорига тенг деса бўлади (1.1-жадвал). қуруқликда яшовчи ҳайвонлар организимининг 60%, денгизда яшовчи мавжудодлар организимининг 99% гача бўлган қисмини сув ташкил қилади. Ўсимликларда ҳам бу қиймат 80% дан (бодиринг, памидор, нок, олма, картошка ва б.қ.) 95% оралиғида ўзгаради. Бу дегани-ер планетасидаги мавжуд ҳайвонлар ва ўсимликлар массасининг 80-95% миқдорига тенг бўлган сувнинг биосфера элементлари орқали доимо ҳаракатда эканлигидан ҳам далолат беради[1].
М.И.Львовоичнинг маълумотларига кўра (1974), ер куррасида яшовчи одамларнинг ихтиёжлари учун ҳар йили 3300 км3, ҳар бир одам учун 1100 м3 миқдоридаги сув керак бўлади. Жумладан, ҳар бир га суғориладиган ер учун йилига 2000 м3 сув сарф бўлиши, 1 тонна дон етиштириш учун 1800 м3, 1 тонна пахта толаси етиштириш учун 7500 м3 сув кераклиги ҳам аниқланган.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling