Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати
Download 1.58 Mb.
|
маъруза №3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инженерлик сейсмологияси .
- Мелиоратив инженерлик геологияси .
- Инженерлик геоморфологияси .
- Инженерлик геологияси .
Инженерлик сейсмологияси. Бу фан инженерлик геологияси ва сейсмалогия фанлари оралиғида вужудга келган бўлиб, у ёки бу иморат ва иншоатлари қурилган ва қурилиши керак бўлган ҳудудни инженер-геологик ва инженер-сейсмалогик нуқтаи назаридан ўрганади. Мукаммал ва микросейсмик районлаштириш асосларини яратади.Инженерлик сейсмологияси. Бу фан инженерлик геологияси ва сейсмалогия фанлари оралиғида вужудга келган бўлиб, у ёки бу иморат ва иншоатлари қурилган ва қурилиши керак бўлган ҳудудни инженер-геологик ва инженер-сейсмалогик нуқтаи назаридан ўрганади. Мукаммал ва микросейсмик районлаштириш асосларини яратади.«Инженер геологик асослари» деганда иморат ва иншоатлар қурилган ва қурилиши керак бўлган ҳудудда содир бўлган ер қимирлаш кучининг ўзгаришига ва ошишига таъсир этувчи омиллар, яъни шу ҳудуднинг геологик тузилиши, тоғ жинслари, уларнинг хосса ва ҳусусиятлари, ер ости сувлари, ер сатҳ тузилиши, мавжуд геологик ва одамларнинг хўжалик фаолиятлари оқибатида вужудга келган ва келиши мумкин бўлган жараён ва ҳодисалар, ана шу омилларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар мажмуаси тушунилади.Мелиоратив инженерлик геологияси.Республикамизнинг суғорилаётган ва суғоришга тайёрланаётган майдонларнинг инженер-геологик шароитини, суғориш тармоқларини қуриш ва ана шу суғориш тармоқлари орқали сув тарқатиш жараёнида ўзгариш қонуниятлари, ер ости сувлари сатҳларининг кўтарилиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келган захлаш, ботқоқланиш, шўрланиш жараён ва ҳодисаларни ўрганади ва башорат қилади, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигига бўлган таъсир даражаларини аниқлайди. Керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқади. Бу фан гидрогеология ва инженерлик геологияси оралиғида пайдо бўлган бўлиб, гидрогеология фанининг «Мелиоратив гидрогеология» тармоғи билан чамбарчас боғланган ҳолда иш олиб боради.Инженерлик геоморфологияси. Бун фан инженерлик геологияси фани тармоқларининг энг ёш тармоқларидан бири бўлиб, ер стаҳ тузилишининг иморат ва иншоатлар қуриш учун қанчалик қулай ёки ноқулайлиги масалалари билан шуғулланади. Бунда асосий эътибор рельеф элементларига (сатҳ қиялиги, қуёш нури йўналишига нисбатан тутган ўрнига, яъни кунгай ёки тескайлигига, вақтинча ёки доимий оқар сувлари йўллари билан кесишганлик даражаларига, сатҳ қайси тоғ жинси устида вужудга келганлиги ва х.к.) қаратилади. Ер сатҳ тузилиши горизонтал (0-30), меъёрли (3-70), қия (7-170), ўрта қия (17-270), тик қиялик (270 дан юқори) даражаларига қараб баҳоланади. Натижалар орасида халқ хўжалиги иморат ва иншоатларни лойиҳалаш, жойлаштириш, режалаш, қуриш, ишлари амалга оширилади. Инженерлик геологияси. Инженерлик геологияси ернинг геосфера[1] қаватини ташкил қилувчи табиий муҳит компонентларини (лиосфера, гидросфера, биосфера) одамларнинг инженерлик ва хўжалик фаолиятлари оқибатида ўзгариш қонуниятларини ва сабабларини ўрганади, таҳлил этади ҳамда ана шу компонентларнинг табиий ҳолатини сақлаб қолиш мақсадида чора ва тадбирлар ишлаб чиқади ва белгилайди. Гидрогеология ва инженерлик геологияси фанларининг ҳамма тармоқлари халқ хўжалиги, инсоннинг моддий эхтиёжи учун жуда моҳиятлидир. Назарий гидрогеологиясининг бўлимлари инсон яшайдиган минтақаларда (гумид, арид, чўл, тропик зоналар) бир ҳил юқори моҳиятга эга. Лекин амалий гидрогеология бўлимлари ҳар бир минтақада ўзига хос. Масалан, мелиоратив гидрогеологияси, экологик гидрогеологияси арид зонасида, жумладан, Марказий Осий минтақасида ўта моҳиятлидир. қазилма бойликлар захиралари гидрогеологияси кончилик, тоғ саноати ривожланган минтақалардагина аҳамиятга эга. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling