Майдароқ тошлар тоғдан узоқроқда ўрта оқимда ётқизиқлар ҳосил қиладилар. қумлар эса дарё тинч оқадиган жойларда дарёнинг денгизга яқин жойларда ётқизиқлар ҳосил қилади деб тушунтирган, бу билан у биринчи бўлиб дарё ётқизиқларидаги тоғ жинсларининг катта-кичиклигини сувнинг тезлигига тўғри пропорсионал эканлигини аниқлаган. Бу қонуниятни проф.Исломов О.И. (Миллий университет), проф. Гордеев Д.И. (Москва Давлат университети) лар ўз дарсликлари ва ўз ўқув қўлланмаларида «Беруний қонуни» деб атаганлар. Ал-Берунийдан кейин энг самарали илмий иш олиб борган эронли олим М.Кароди бўлиб ер ости сувлари тўғрисида ўша даврдан билим натижаларини ўзининг «Ер ости сувларини қидирув ишлари» асарида умумлаштирган. Бу асарда қуйидаги масалалар кўрилган. 1.Сувнинг айланма ҳаракати; 2.Босимсиз, босимли (грунт ва артезиан сувлар) ва устки сувлар (верховодка); 3.Мавжуд ўсимликларга қараб ер ости сувларини қидириш; 4.Баъзи қидирув дала ишлари ҳақида; 5.Ичимлик сувларининг сифати ҳақида. Ҳозирги замон дарсликларида ҳам асосан шу масалалар кўрилади. Афсуски, Европа халқлари илмий дунёси бу иш билан, фақатгина ХХ асрнинг иккинчи ярмидагина танишган. 2.2-расм. Сардоба қурилмаси ва унинг кўндаланг кесими (А.С.Хасанов быйича) 1-гумбаз; 2-шамоллатиш дарчаси; 3-атмосфера ёғини оқимининг сардобага оқиб кириш каналлари; 5-сув йиғиш қудуғи
2.1-расм. Кярзнинг схематик кыриниши. (А.М.Овчинников бўйича) а-сув йиғувчи қисм;
б-сувни элтувчи қисм; 1-гил жинслари; 2-сувли шағал қатлами; 3-қудуқлар (сув оқим харакатини кузатиш ролини бажаради)
2.3. а,б.-расм. Инсонлар томонидан қизилқум ва қорақум чўлларида сув учун қурилган қудуқларни кўриниши (А.С.Хасановдан, 2005)
а-блок; 2-сувни қудуқдан тортиб олиш учун арқон; 3-блокни мустахкамлаш учун ишлатилган ёғоч тирагич; 4-қудуқ; 5-сувни қудуқдан чиқариб олиш учун қўлланилган, мол терисидан қилинган меш; 6-қудуқдаги ер ости сув.
б-хозирги замонда қурилган қудуқнинг кўриниш схемаси; 1-мотор; 2-ер ости сувини мотор ёрдамида кўтариб чиқарувчи тасма; 3-сув томчилари оқими; 4-қудуқ; 5-қудуқдан ер ости суви; 6-сув йиғиладиган қурилма
Do'stlaringiz bilan baham: |