Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари


Download 67.45 Kb.
bet13/16
Sana26.01.2023
Hajmi67.45 Kb.
#1127833
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1

КВИНТ КУРЦИЙ РУФ. Квинт Курций Руф (милоднинг 1 асри) – машҳур Рим тарихчиси, Искандар Зулқарнайннинг Эрон, Турон ва бошқа мамлакатларга қилган ҳарбий юришлари ҳақида 10 китобдан иборат “Буюк Искандар тарихи” номли асар ёзиб қолдирган. Муаллиф Птоломей Лаг ва Искандар Зулқарнайннинг сафдошлари Онесикрит ва Каллисфеннинг хотира ва асарларидан кенг фойдаланган.
Квинт Курций Руфнинг асарида Ўзбекистон ҳудудининг Искандар Зулқарнайн қўшинлари томонидан истило қилиниши, халқларнинг чет эл босқинчиларига қарши кураши, хусусан, Спитамен бошлиқ қўзғолон кенг ёритиб берилган.
“Буюк Искандар тарихи” 1841 йили Мютцель, 1867 йили Т.Нёльдеке ва 1885 йили Фогель томонидан нашр этилган. Русча янги таржимаси В.С.Соколов таҳрири остида чоп этилган (М.,1963 й.).
ГАЙ ПЛИНИЙ СЕКУНД. Гай Плиний Секунд (24-79 й.) – римлик машҳур ёзувчи, тарихшунос олим ва давлат арбоби, 79 йили машҳур Везувий вулқонининг отилиб чиқиши натижасида юз берган умумхалқ фожеаси вақтида ҳалок бўлган.
Гай Плиний Секунд – сермахсул олим, 20 китобдан иборат “Германларнинг урушлари”, икки жилддан иборат “Помпоний Секунднинг ҳаёти” ва 37 китобдан иборат “Оддий тарих” номли асарлар ёзиб қолдиргани маълум.
Плинийнинг германлар тарафидан Рейн ва Дунай бўйлари мамлакатларининг босиб олиниши тарихидан баҳс юритувчи “Германларнинг урушлари” номли асари бизнинг давримизгача етиб келмаган, лекин у Корнелий Тацитнинг (тахминан 56-117-йй.) “Cолномалар” император Октавиан Август вафотидан (милоднинг 14-йили) Нероннинг ҳалок бўлишигача (милоднинг 68 йили) бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига олади ҳамда “Германия” (унда герман ва бошқа қабилаларнинг тарихи баён этилган) номли асарлари учун биринчи манба бўлган.
“Помпонийнинг ҳаёти”да Плиний собиз бошлиғи Помпоний Секунднинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Бу асар ҳам бизнинг замонамизгача етиб келмаган.
“Оддий тарих” Гай Плиний Секунднинг шоҳ асари ҳисобланади ва унда антик дунё тарихи, иқтисодий аҳволи ҳамда маданияти баён этилган. Унда муаллифнинг ўз манбаларига жиддий ва танқидий муносабатда бўлмаганлиги, айрим далил ва воқеаларни буқиб кўрасатилганлиги сезилиб туради. Бу китоб антик дунё тарихи бўйича кенг маълумот берувчи қомусий асар сифатида эътиборга сазовордир.
“Оддий тарих”да Ўзбекистоннинг ҳам қадимий тарихи, унда яшаган халқлар, масалан, скифлар, Окс-Амударё, Яксарт-Сирдарё ва скифча жой номлари, табиий бойликлари, Антиохия шаҳарларининг барпо этилиши ҳақида қимматли маълумотлар бор.
ПОЛИБИЙ.Полибий (милоддан аввалги 201-120- йй.) – йирик юнон тарихчиси, 40 китобдан иборат “Умумий тарих” асари билан машҳур. Унда Юнонистон, Македония, Карфаген, Миср, Сурия ва Римнинг 220-146- йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади. Умумий тарих йўналишида ёзилган бу асарнинг катта қисми сақланмаган, бизгача фақат 1-5- китобларгина етиб келган, халос.
Полибийнинг “Умумий тарихи” далилий маълумотларга бойлиги, воқеаларнинг нисбатан холисона ёритилиши билан алоҳида аҳамиятга эгадир.
Унда Окс – Амударё ва Яксарт – Сирдарё ҳақида, Антиох 1 нинг Бақтрия подшоҳи Эфтидемга қарши ҳарбий юриши ҳақида муҳим маълумотлар бор.
“Умумий тарих”нинг матни 1889-1905 йиллар орасида тўрт жилдда Лейпцигда чоп этилган. Унинг инглизча (В.Р.Патон, Лондон, 1922-1927; иккинчи нашри, Лондон, 1957-1960) ва русча (Ф.Г.Мишченко, 1-3 жилдлари. Москва,1890-1899) таржималари мавжуд.
Ўзбекистоннинг қадимий тарихини ўрганишда қадимий Юнонистон ва Рим тарихчиларининг асарлари бениҳоят қимматлидир.
Эфор (милоддан аввалги тахминан 405-330-йиллар), Клавдий Эллиан (тахминан милоднинг 170-235-йиллари), александриялик Климент (милоднинг 11 асри), Корнелий Тацит (тахминан милоднинг 56-117-йиллари), Ксенефонт (тахминан милоддан аввалги 430-355-йиллар), Плутарх (милоднинг 46-127-йиллари), Полиен (милоднинг 11 асри) ва бошқаларнинг асарлари ҳам ана шундай қимматга эгадир.
Географ олимлардан Страбон ва Птоломей асарлари ҳам катта илмий қийматга эгадир.

Download 67.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling