Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари
Download 67.45 Kb.
|
1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.5.Қадимги Турк манбалари
- Енисей битиклари
ПТОЛОМЕЙ КЛАВДИЙ.Птоломей Клавдий (тахминан 90-160 йй.) – машҳур қомусий олим, Александрияда яшаб ижод қилган. У астрономия, геометрия, фиқика (оптика, механика) ҳамда географияга оид асарлар ёқиб қолдирган.
Жаҳонга машҳур “Альмагест”- “Ал-мажастий” (18 китобдан иборат, астрономия ва тригонометрия илмларини ўз ичига олади), “Оптика” (5 китобдан иборат), “Германлар ҳақида тушунча” (3 китобдан иборат) ва, ниҳоят, “География” шулар жумласидандир. Лекин олимга шуҳрат келтирган асарлари “Алмагест” ва “География”дир. “География”нинг (8 китобдан иборат) биринчи китоби, аниқроғи унинг 24-боби жаҳон мамлакатларини тавсифлашга бағишланган ва катта илмий қийматга эга. Шуниси муҳимки, асарда шаҳарлар, мамлакатлар ва уларнинг координаталари келтирилган ва унга 27та харита илова қилинган. Птоломейнинг “География”сида Гиркания, Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёна ҳамда скифлар мамлакатининг географик ҳолати, Бақтрия ва Сўғдиёнанинг машҳур шаҳарлари, шунингдек ўша мамлакатлар ва улар билан туташ ўлкалар ва уларнинг аҳолиси ҳақида асл ва қимматли маълумотлар келтирилган. Юнон ва Рим олимларининг тарих ва географияга оид асарлари маълум даражада мусулмон, шу жумладан юртмиз олимлари Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Беруний ва бошқаларнинг ижодига асос бўлиб хизмат қилади. 1.5.Қадимги Турк манбалари Қадимги Турк манбалари орасида XVII асрда Сибирь ҳамда Мўғилистонда, Олтой ҳамда Ўзбекистонда топилган руний битиклар алоҳида қийматга эга. Бу ёзувларнинг етти гуруҳи – Лена – Байкалбўйи битиклари, Енисей, Мўғулистон, Олтой, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё битиклари маълум. Бу битиклар Ўзбекистон халқларининг араблар истилоси арафасидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий ҳаётини ўрганишга ёрдам беради. Енисей битиклари.Енисей битиклари машҳур рус хариташунос олими С.У.Ремезов (тахминан 1642-1720-йй.) тарафидан ХVII аср охирида Енисей ҳавзаси (ҳозирги Хакас автоном вилоятига қарайди) топилган. Ундан кейин бу ҳақда швициялик ҳарбий асир Ф.Страленберг (Табберт) маълумот беради. У Енисей ҳавзасидаги қабртошлардан тошга ўйиб ёзилган нотаниш хатларни топган. Бу ёзув ҳақидаги маълумотлар биринчи марта ўтган асрнинг биринчи чорагида “Cибирский вестник” журналида эълон қилинди. 1889 йили фан олимлари Енисейдан топилган ёзма ёдгорликлар харитасини туздилар. Мўғулистондан топилган битиклар орасида Тўнюқуқ, Кул тегин, Билга хоқон ва Онгин муҳим ўрин тутадилар.Тўнюқуқ битиги Улан-Батордан 66 км жануби-шарқда, Баин Цокто манзилида жойлашган ва иккинчи турк хоқонлигининг асосчиси Элтариш хоқоннинг (681-691-йй.) маслаҳатчи саркарда Тўнюқуққа аталган ва 712-716 йиллари ёзилган. 1897- йили рус олими Д.А.Клеменц (1848-1914) ва унинг хотини Елизавета Клеменцлар тарафидан очилган, В.В.Радлов (1899 й.), В.Томсен (1922 й.), Х.Шедер (1924 й.), Д.Росс (1930 й.) ҳамда Г.Айдаров (1971) тарафидан яхши ўрганилган ва матни немисча, данияча, инглизча ва русча таржималари билан чоп этилган. Обида Ғ.А.Абдураҳмонов ҳамда А.Рустамов томонидан ўзбек тилига қисқача таржима қилинган (1982 й.). Кул тегин битиги. Билга хоқоннинг (716-734 йй.) иниси Кул тегин (731- йили вафот этган) шарафига ёзилган. Мўғулистоннинг Кошо Цайдан водийсида Кўкшин Ўрхун дарёси бўйидан рус археолог ва этнограф олими Н.М.Ядринцев (1842-1894 йй.) томонидан 1889 йили топилган. Битик В.В.Радлов (1891 й.), А.Хейкел (1892 й.), В.Томсен (1896 й.), П.М.Мелиоранский (1897 й.), Х.Шедер (1924 й.), С.Е.Малов (1951 й.), Г.Айдаров (1971 й.)лар томонидан немисча, французча, русча таржималарда чоп этилган. Ғ.А.Абдураҳмонов ва А.Рустамов томонидан ўзбек тилига қилинган қисқача таржимаси (1982 й.) ҳам бор. Билга хоқон битиги. Кул тегин битигидан 1 км жануби-ғарбда - Кўкшин Ўрхун дарёси ҳавзасида топилган бу обида 735 йили битилган. Уни В.В.Радлов, С.Е.Малов, П.М.Мелиоранский ва В.Томсен томонидан ўрганилган ва чоп этилган. Онгин битиги Мўғулистоннинг Кошо Цайдан водийсидан топилган ва кимга аталганлиги аниқ маълум эмас. Баъзи фикрларга қараганда, юқорида тилга олинган Элтариш хоқон ва унинг хотини Элбийга хотун шарафига қўйилган (735 й.), бошқа фикрга кўра Қопағон хоқонга (691-716-йй.), яна бир маълумотга (Ж.Клоссон) қараганда Билга хоқоннинг ҳарбий бошлиқларидан Алп Элетмиш (тахминан 731 йилда ўлган) шарафига қўйилган. Обида 1892 йили В.В.Радлов тарафидан (эстомпажи) ва 1957 йили Ж.Клосон томонидан (инглизча таржимаси ва тадқиқот билан нашр қилинган. Булардан ташқари, Қарабалсағун шаҳри (Улан-Батордан тахминан 400 км жанубда жойлашган қадимий шаҳар) харобаларидан, Хайто Тамир, Чўйрен, Бейшин-Удзур, Баян-Хўнгур ва бошқа жойлардан топилган ёзувлар ҳам муҳимдир. Олтойдан топилган битиклардан Чориш, Катанди дарёлари, Қўшоғоч ҳамда тоғли ноҳияларидан топилган битикларни айтиб ўтиш мумкин. Булар Ўрхун-Енисей битикларидан фврқли ўлароқ, этнографик материалга бойдир. Олтойдан топилган ёзувлар П.М.Мелиоранский, Э.Р.Тенишев, А.К.Боровков, К.Сейдакматов, В.М.Наделяев ҳамда Д.Д.Васильев томонидан эълон қилинган. Шарқий Туркистондан топилган битиклар орасида Турфон воҳасидаги ғорларга жойлашган ибодатхона деворларига ёзилган битиклар алоҳида ўрин тутади. Битиклар В.Томсен тарафидан чоп қилинган. Қозоғистон ҳамда Қирғизистонда топилган битиклар (асримизнинг 60-70- йилларида топилган) ҳали чуқур ўрганилмаган. Булар орасида Талас воҳасидаги (Айритом, Тераксой, Қулонсой, Толдиқўрғон, Уржор, Сирдарё, Ила, Олма Ота, Толғар, Тинбас ва ҳоказо) топилган битиклар муҳим илмий аҳамият касб этади. Қозоғистон ҳамда Қирғизистон ҳудудидан топилган битикларнинг баъзилари С.Содиқов, М.Е.Массон, А.Н.Бернштам, А.С.Оманжонов, Г.Мусабоев, Ч. Жумағулов ҳамда Г.Карағуловалар томонидан эълон қилинган. Қадимий турк руник ёзувлари (асосан сопол идишларга ёзилган) Фарғона, Олой водийси ҳамда Жанубий Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудидан, яъни Бекобод, Исфара, Марғилон, Фарғона, Андижон, Қувасой, Ўш, Ўзганд, Кофирниҳон, шунингдек Сўғддан ҳам топилган ва А.Н.Бернштам, Б.А.Литвинский, В.А.Булатова, Э.Р.Тенишев, Ю.А.Заднепровский тарафидан ўрганилган. Умуман, қадимий турк руник ёзувлари халқимиз тарихини ёритишда жуда қимматли манбадир. Хитой манбалари ҳақида сўз бошлашдан олдин шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, улар ҳам хитой ҳукмдорларининг мақсад ва манфаатларини кўзлаб ёзилган, бошқа халқларнинг тарихи кўп ҳолларда бир тарафлама ёритилган. Лекин хитой манбаларида бўлиб ўтган воқеаларнинг вақти ва ўрни аниқ кўрсатилади, бир-бирига қарши турган қўшинларнинг умумий сони аниқ кўрсатилади. Қадимий Ўзбекистоннинг узоқ ўтмишдаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўрганишда қуйидаги хитой манбалари муҳим роль ўйнайди. “Ши Цзи” (“Тарихий эсдаликлар”) хитой тарихшуносларининг отаси ҳисобланадиган Сима Цяньнинг 130 бобдан иборат асаридир. Сима Цянь –(тахминан милоддан аввалги 145 ёки 135-86-йиллар) Лунминь (ҳозирги Шэньси вилояти) шаҳрида сарой тарихчиси Сима Тхан оиласида туғилган, мамлакат бўйлаб кўп саёҳат қилган, отаси вафот этгандан (милоддан аввалги 108 йили) кейин унинг ўрнига сарой тарихчиси сифатида қабул қилинган. Милоддан аввалги 98 йили императорга қарши чиқиб, саркарда Ли Линни ҳимоя қилгани учун қаттиқ жазога тортилиб саройдан қувиб юборилган. Лекин у руҳий тушкинликка тушиб қолмади ва бўлажак тарихий китоби устидаги ишни давом эттирди. Кўп вақт ўтмай Сима Цянь яна саройга таклиф этилди ва император Бош маҳкамаси бошлиғи этиб тайинланади, китобини ёзиб тамомлашга шароит яратиб берилди. Унинг “Ши Цзи” номли асарида Хитойнинг қадимий замонлардан то милоддан аввалги 1 аср бошларига қадар ўтган тарих баён этилган. Асарда Ўзбекистон, унинг 123 бобида хусусан Фарғона ва унинг қадимий халқи, ҳаёти ҳақидаги қимматли маълумотлар мавжуд. “Ши Цзи”нинг тўла матни олти жилд қилиб 1959 йили Пекинда эълон этилган, рус тилига таржима этилиб (И.Я.Бичурин, Л.С.Васильев, Л.С.Переломов, Ю.Л.Кроль ва бошқалар) 1972, 1975, 1984, 1986 йиллари чоп этилган. Э.Шаванн (1865-1905) томонидан француз тилига таржима қилиниб, 1895-1918 йиллари 5 жилдда босмадан чиққан. “Цянь Хань шу” (“Аввалги Хань сулоласининг тарихи”) йирик тарихчи олим Бянь Гу (39-92) асаридир. Тарихчи Аньлин (Шэнси вилояти) шаҳрида Ғарбий Хань сулоласи (милоддан аввалги 206 – милоднинг 220 й.) хизматида турган йирик мансабдор ва тарихшунос оиласида туғилган, 47-55 йиллари Лоянда олий таълим олган, 58-82 йиллари ўз асарини ёзган. “Цянь Хань шу”нинг 95 бобида Ўзбекистон (айниқса, кангли, юэчжи ва усунлар ҳақида) ва Шарқий Туркистоннинг қадимий тарихи, халқи ва унинг ҳаёти ҳақида кўп муҳим маълумотларни учратамиз. “Цянь Хань шу” 1962 йили Пекинда 12 жилдда нашр қилинган. Инглизча таржимаси (Г.Дубс, Балтимор, 1938-1944-йй.) ҳам бор. “Хоу Хань шу” (“Кейинги Хань сулоласи тарихи”) тарихчи Фань Хуа (398-445 йй.) асари. Олим аввалги Хань сулоласи (25-220-йй.)га хизмат қилган. Кичик давлат лавозимида турган ва 424 йили вилоят ҳокимлигига кўтарилган. Давлатга қарши исёнда қатнашганликда айбланиб қатл этилган. “Хоу Хань шу” Хитойнинг аввалги Хань сулоласи давридаги тарихни ўз ичига олган катта асар (130 бобдан иборат. Унда Ўзбекистон, Шарқий Туркистон ва Жунғориянинг 25-221- йилларорасидаги тарихи ҳақида диққатга сазовор маълумотлар бор. “Бэй шу” (“Шимолий сулолалар тарихи”) 100 бобли асар бўлиб, Тань сулоласи (618-907 йй.) даврида яшаган йирик тарихчи Ли Янь-шоу (тахм.595-678-йй.) қаламига мансуб. Унда Шимолий Хитойда ҳукмронлик Вэй (386-535-йй.), Ци (550-577-йй.), Чжоу (557-581-йй.) сулоласи ҳукмронлиги, яъни 386-581 йиллар тарихи баён этилган. Асарда Ўзбекистон, хусусан Хоразм ҳамда Шарқий Туркистон ҳақида қимматли маълумотларни учратамиз. “Бэй шу”нинг матни 1958 йили Шанхайда чоп этилган. “Суй шу” (“Cуй хонадонининг тарихи”) Хитой тарихчилари жамоаси тарафидан ёзилган асар. Уни ёзишда Вэй Чжен (580-643 йй.) –Тань сулоласи даврида ўтган тарихчи, император Чжен-Гуань (626-650) даврида унинг ўғли ва тожу тахт ворисига тарбиячи бўлган, Янь Ши-Гу ҳамда Кхун Ин-да билан биргаликда иштирок этиб, асарда Хитойнинг Суй сулоласи даврида, У-У1 асрлардаги ижтимоий-сиёсий тарихи 85 бобда баён этилган. Китобнинг 55 боби 637 йили ёзиб тамомланган. Қолган 30 бобига эса 20 йил вақт кетган. Асарда императорнинг иқтисодий сиёсати, қўшиннинг тузилиши, мамлакатнинг аҳволи, халқнинг урф-одатлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Унинг 83-бобида Ўзбекистон ва Шарқий Туркистон ҳақида ҳам диққатга сазовор маълумотларни учратамиз. Кўп жилдли “Сулолалар тарихи” таркибида 9 жилд сифатида 1958 йили Шанхайда босилган. “Цзю Тань шу” (“Тань сулоласининг эски тарихи”) император Жень-Цзун (1023-1063-йй.)нинг топшириғи билан 940-945 йиллари ёзилган. ХУ111 асрда тарихчи Шэнь Бин-чжень ҳар иккала тарихни бир-бирига боғлаб, унга “Синь цзю Тань шу хечао” (“Тань сулоласининг бир-бири билан қўшилган янги ҳамда эски тарихи”) деб ном қўйди. Асарда 618-907- йиллар влқеалари баён этилган. “Cинь Тань шу”да Ўзбекистон жануби, Афғонистон, Эрон ҳамда Шарқий Туркистон ҳақида маълумотлар учрайди. 1958 йили кўп жилдли “Сулолалар тарихи”нинг 12 жилди сифатида Шайхайда чоп этилган. Сўғд тилидаги манбалар асосан IV-X асрларга оид бўлиб, турли мазмундаги ҳуқуқий ҳужжатлар – аҳдномалар, никоҳ ҳақидаги шартномалар, олди-сотти ҳужжатлари, тилхатлар, Сўғд, Шош, Турк ва Фарғона ҳукмдорлари ўртасидаги ёзишмалар, хўжаликнинг кундалик фаолиятига оид ҳужжатлар, масалан, харажатлар ёзилган ҳужжат ҳамда фармонлардан иборат. Бу ҳужжатлар Сўғдиёнанинг ўзидан, Муғ қалъадан, Самарқандда Афросиёбдан, Қирғизистон ва Шарқий Туркистонда топилган. Булар орасида Муғ қалъа харобаларидан 1932 йили топилган ҳужжатлар алоҳида аҳамиятга эга. Ҳужжатлар баҳорда Тожикистоннинг Варзиминор (ҳозирги Заҳматобод) туманига қарашли Хайробод қишлоғида шу туманнинг собиқ биринчи раҳбари А.Пўлотий томонидан очилган. Ҳуддатлар жами 79 та бўлиб, булардан 74 таси қадимги сўғд, 1 дона араб, 3 таси хитой ва яна бири турк тилидадир. Улар ҳар хил материалга – чармга, тахтага ва қоғозга ёзилган. Ҳужжатлар сўғд деҳқони, катта ер егаси, подшоҳи Деваштич (708-722-йй.) ва йирик мансабдорлар-фрамандарнинг, шунингдек, Хохсар ҳамда Кштут деҳқонларининг шахсий архивига тегишли бўлиб, Сўғднинг VIII асрнинг биринчи чорагидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим манба ролини ўйнайди. Муғ қалъасидан топилган ҳужжатлар А.А.Фрейман, А. В.Васильев, И.Ю.Крачковский, М.Н.Боголюбов, В.А.Лившиц, М.Исҳоқов, У.Н.Мансуров ҳамда О.И.Смирновалар тарафидан чуқур ўрганилган. Муғ қалъаси ҳужжатларининг топилиши тарихи ва улар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1934 йили махсус тўплам шаклида (“Cогдийский сборник”, Ленинград, 1934) эълон қилинди. Айрим ҳужжатларнинг таржимаси И.Ю.Крачковский ва А.А.Фрейман томонидан 30-йиллари эълон қилинди. Ҳуқуқий ҳужжатлар ва мактублар таржимаси, зарур изоҳ ва тадқиқотлар билан В.А.Лифҳиц тарафидан чоп қилинди. 1961 ва 1965 йиллари Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих ва археология институти ходимлари илмий сафар чоғида Самарқанднинг Афросиёбида V-VI асрларга оид сарой харобаларини очдилар. Сарой меҳмонхонасининг деворлари турли мазмундаги расмлар билан безатилган бўлиб, улар орасида оқ кийим кийган Чағониён элчисининг сурати ҳам бор. Унинг этагига сўғд тилида ўн олти сатрдан иборат ишонч ёрлиғи ёзиб қўйилган эди. Бу ёзувлар VII аср ўрталаридаги халқаро муносабатлар тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Самарқандда топилган ёзувлар IХ асрга оид уч тилда сўғд, қадимги турк ва хитой тилида ёзилган турк хоқонининг қабр тошидаги битикдир. Бундай ҳужжатлар сўғдийларнинг Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Шарқий Туркистондаги савдо колониядаридан ҳам топилган. Булар орасида айниқса А.Стейн (1862-1943) тарафидан 1907 йили Дуньхуан (Хитойнинг Ганьсу вилоятида) ва Турфонда (Шарқий Туркистон) топилган ҳужжатлар, Талас дарёсининг ўнг соҳилида, ҳозирги Талас шаҳридан 7 км шимолда жойдашган Қулонсой ҳамда Тераксой дараларижа қоя тошларга ўйиб битилган ёзувдар алоҳида эътиборга молик. Бу ёзувлар IV-ХI асрларда Сўғд колонияларининг ижтимоий аҳволи ҳақида, айниқса Ўрта Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари ўртасидаги савдо алоқалари ва бунда сўғдийларнинг роли ҳақида қимматли маълумот беради. Дуньхуан ва Хўтан ҳужжатлари А.Стейн, Таласдан топилган ёзувлар эса В.А.Каллаур, М.Е.Массон, Д.Ф.Винник, А.А.Асаналиев, К.Аширалиев, У.Жумағуловлар тарафидан ўрганилган. Мамлакатимиз тарихи, хусусан унда яшаган қадимий халқлар тарихини ўрганишда, сўғд тилида ёзилган “Халқлар рўйхати” деб аталган бир ҳужжат (VIII аср) ўта муҳимдир. Унда Ўрта Осиёда яшаган 21 халқ ва элатнинг номи келтирилган. Download 67.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling