Кириш мавзунинг долзарблиги


Мавзунинг ўрганилганлик даражаси


Download 451.36 Kb.
bet2/10
Sana18.03.2023
Hajmi451.36 Kb.
#1283199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5231189056070616106

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Жамиятимизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ўзгаришлар ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлиги даражасини оширишни тақозо этаётган бир пайтда таълим-тарбия борасида халқимиз яратган педагогик қарашлар ва ғоялар, миллий одоб-ахлоқ анъаналари, миллий қадриятларни акс эттирувчи халқ педагогикасини илмий ўрганиш, пухта таҳлил қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш ҳамда келгуси авлодга етказиш бугунги куннинг муҳим ва долзарб масаласидир. Халқ педагогикасининг тарбиявий ва дидактик имкониятлари ва халқ тарбия анъаналари экологик жиҳатларини ўқув-тарбиявий жараёнда фойдаланиш масалалари ҳам ёритилган. Адабиётлар таҳлилидан шуни кўрсатадики сўнгги йилларда экологик таълим тарбияга оид муаммоларни ҳал этиш бўйича кўплаб тадқиқот ишлари амалга оширилган.
Экологик таълимнинг назарий асослари А.Худойқулов “Экологик тарбиянинг назарий ва амалий асослари”, Э.Турдиқулов “Экологик таълимнинг педагогик йўналиши” Н.Исақулованинг “Бошланғич синф ўқувчиларида экологик тарбияга оид тушунчаларнинг шакллантиришнинг илмий педагогик асослари”
М.Акрамов “Экологиянинг шахс хусусиятлари шаклланишига таъсирини тушунтиришга қаратилган назариялар ривожи” таҳлил қилинган хулосалар чиқарилган.
М.Умарова, Л.Шоносирова томонидан мактабгача ёшдаги болалар экологик тарбия беришга оид тадқиқот ишлари олиб борилган бўлса, М.Алиқулова, Н.Исақулова, И.Исматов, А.Исматов, А.Ахмедов, Ш. Авазов, Н.Ашуровалар томонидан бошланғич таълимда экологик муоммоларни турли жиҳатлари тадқиқ этилган.
Бир гуруҳ тадқиқотчилар ўқув фанларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларга экологик таълим ва тарбия беришга оид педагогик муоммоларни унинг мақсад вазифалари мазмуни шакли ва методларни тадқиқ этганлар.
Жумладан, Н. Нишонова (адабиёт таълими), У.Қорабоев (меҳнат таълими), Л. Берданов (халқ оғзаки ижодида экологик маданиятни шакллантириш), Б.Маҳкамов (меҳнат таълими жараёнида экологик онгни шакллантириш асослари), М. Умарова (мактабгача ёшдаги болаларда атроф муҳитга маcьулиятли муносабатни шакллантириш),Н. Исақулова (бошланғич синф ўқувчиларда экологик тарбияга оид тушунчаларни шакллантириш ), М.Алиқулованинг (ўқувчилар экологик маданиятини шакллантиришда оиланинг роли ҳақида).Шу ўринда мутафаккир олим Абдурауф Фитратнинг “Оила” асари ҳам восита сифатида ўрганилди.
Экологик таълимнинг ижтимоий фалсафий жиҳатлари уларнинг муаммолари турли жиҳатдан таҳлил этган мутахассислар Г. Обидова, Г.Мирзаев, З.Ғофуров, Э.Турдиқулов, Т.Алимов, А.Рофиқов, Б.Зиёмуҳаммедов, И.Абдуғаниев, Т.Тошбоев, А.Шодиметов, Аҳмедовларнинг экологик ва атроф-муҳит муҳофазаси масалалари таҳлил қилинди.

Download 451.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling