Кириш мавзунинг долзарблиги


Ўқувчи-ёшларни экологик тарбиялашда тарбия тренингларидан фойдаланиш


Download 451.36 Kb.
bet7/10
Sana18.03.2023
Hajmi451.36 Kb.
#1283199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5231189056070616106

Ўқувчи-ёшларни экологик тарбиялашда тарбия тренингларидан фойдаланиш

Тарбиявий ишларни ташкил қилиш жараёнида эса тарбиявий тренингларнинг ўрни беқиёсдир. Ўқувчи-ёшларни экологик тарбиялашда тарбиявий ишларни ташкил этишда тренинглардан фойдаланиш алоҳида аҳмиятга эга. Бугунги кунда ўқувчиларининг таълим-тарбия жараёнидаги фаолллигини оширишга қаратилган бир нечта ўқитиш услублари ишлаб чиқилган: муаммоли ўқитиш, иш фаолиятини ифодаловчи турли ролли ўйинлар, тренинглар, баҳс мунозараларни ташкил қилиш ва ҳоказолардир. Сабаби тренинг ўтказиш жараёнида ўқувчиларнинг нутқи ўсади, тафаккури ривожланади, мулоқатга тез кириша оладиган бўлади. Тренинг вербал ва новербал кўринишда ташкил этиш мумкин.
Хусусан, тренингни новербал (сўзсиз, мимика, пантомимика, қараш ва ҳакозолар) кўринишда ташкил қилган тарбиячи гапираётганида ҳар бир қатнашувчини кўз остида тутиши, ҳаммага бир хил эътибор бериши ва гуруҳдаги баъзи одамларга хайрихоҳ бўлиб қолмаслиги лозим. Хонада гуруҳнинг диққатини бузмасдан ҳаракат қилиши (тез-тез ва мақсадсиз юришлардан қочиши, шунингдек, гуруҳга ўзи кўринмайдиган жойдан туриб гапириши) керак бўлади. Қатнашувчиларнинг бош қимирлатиши, табассуми ва хатти-ҳаракатлари ниманидир айтмоқчи эканлигига, хоҳиши борлигига эътибор бериши керак бўлади.
Тренингни вербал кўринишда ташкил этилса, гуруҳ раҳбари саволларни шундай тузиши керакки, асосан қатнашувчилар гапирсин. Бунда тарбиячига очиқ саволлар ёрдам беради: “Сиз бу ҳақда нима дейсиз? ”, “Нимага?”, “Қандай...?”, “Агар…” ва ҳоказолар. Агар қатнашувчи “Ҳа”, “Йўқ” деб жавоб берса, “Нимага шундай гапираяпсиз?” деб сўраш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари бошқа қатнашувчилардан ҳам сўраш керак тасдиқланган фикрларга қўшиладими?
Тарбия тренинглари воситасида тарбиявий ишларни ташкил этишда гуруҳ раҳбари ўз овозининг оҳангига эътибор бериши, секин ва аниқ гапириши керак бўлади, қатнашувчиларни кўпроқ гапиришга ундаш керак. Тарбиячи ўзининг ва қатнашувчиларнинг сўзга чиқиши вақтини ҳисоблаши лозим бўлади. Ҳамма саволларга фақат ўзи жавоб бермаслиги, қатнашувчилар бир-бирларининг саволларига жавоб бериши мумкинлигини унутмаслиги лозим. Баҳс натижаларини хулоса қилишда ҳар бир машғулот қатнашчисининг муҳокама қилинаётган муаммони моҳиятини тўғри тушунаётганини аниқлаб, кейин умумий хулоса чиқариш керак. Агар тарбиячининг шахсий тажрибаси мазкур баҳсга мос келса, қатнашувчилар фикрларини мустаҳкамлаб, “Бу менга ўтган йилги воқеани эслатади” – дейиши мумкин.
Яхши тренинг ўтказишнинг бир нечта таркибий қисмлари мавжуд.

Download 451.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling