Кириш мавзунинг долзарблиги


Тадқиқот ишнининг тузилиши


Download 451.36 Kb.
bet4/10
Sana18.03.2023
Hajmi451.36 Kb.
#1283199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5231189056070616106

Тадқиқот ишнининг тузилиши: Курс иши кириш, тўртта параграф, умумий хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

1. Тарбиячиларнинг инновацион фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хосликлари
Давлат ва жамият ҳаётини модернизациялаш жараёнларининг ҳаракатга келтирувчи кучи, Ўзбекистоннинг бугунги ва истиқболдаги изчил тараққиётининг бош омили бўлган инсон маънавияти ва салоҳиятини юксалтиришда ўқитувчиларнинг тажрибаси ва маҳоратини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи бугунги кунда ўзи таълим ва тарбия бераётган шогирдларининг камолоти билан мамлакатимиз келажагига пойдевор қўяди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ўқитувчи меҳнатини юксак баҳолаб шундай дейди: “Ота-оналаримиз қатори биз учун энг яқин бўлган яна бир буюк зод – ўқитувчи ва мураббийларнинг олижаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз. Биз юртимизда янги авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишда биринчи галда ана шу машаққатли касб эгаларига суянамиз ва таянамиз, эртага ўрнимизга келадиган ёшларнинг маънавий дунёсини шакллантиришда уларнинг хизмати нақадар беқиёс эканини яхши тасаввур қиламиз”3. Демак, бугунги кун ўқитувчиси ўз устида тинимсиз ишлайдиган, ҳар томонлама кенг фикрлайдиган, илғор педагогик ва ахборот технологияларини самарали қўллай оладиган ижодкор шахсга, ёшларнинг юрагига чуқур кириб борадиган юксак фазилатлар эгасига айланишини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Шу нуқтаи назардан, ҳозирги кунда ўқитувчининг педагогик маҳоратини янада ошириш муаммоси давр талабидир. Педагогик маҳорат қирраларининг турли жараёнларини кўриб чиқар экан, олимлар ўқитувчининг педагогик фаолиятида фикрлаш ҳамда аналитик қобилиятларини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайдилар. Бу қобилиятлар асосини эса, ўқитувчининг касбий рефлексияси ташкил этади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида инновация сўзига “киритилган янгилик, ихтиро, илғор техника ва технология, бошқариш,турли соҳалардаги янгилик ва уларнинг турли соҳаларда қўлланиши”4, деб изоҳ берилади. Демак, мазкур мақолада педагогик инновацион фаолият хусусида фикр юритилади.
Инновацион фаолият педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға бошловчи, тараққий эттирувчи кучдир. Инновацион фаолият – бу янги ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрларнинг мос келмаслиги, ёхуд амалиётнинг янги қўлланилаётган меъёрининг мавжуд меъёр билан тўқнашуви натижасида вужудга келувчи мажмуали муаммоларнинг ечимига қаратилган фаолиятдир5.
Инновацион фаолият - педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға бошловчи, тараққий эттирувчи кучдир. “Инновацион фаолият - бу янги ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрларнинг мос келмаслиги, ёхуд амалиётнинг янги шаклланаётган меъёрининг мавжуд меъёр билан тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали муаммоларни ҳал ечишга қаратилган фаолиятдир”, - деб таъкидлайди В.И.Слобадчиков6. Инновацион фаолият бу амалиёт ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий-маданий объект сифатларини яхшилашга қаратилган ижтимоий субъектларнинг ҳаракат тизими, у маълум доирадаги муаммоларни ечиш учун мотивацион тайёргарликка эга бўлишдир. Тарбиячи инновацион фаолиятининг марказий масаласи тарбия жараёнини самарали ташкил этишдир.
Инновацион фаолият узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. Тарбиячи инновацион фаолиятининг хусусиятларини ўрганиб чиққан педагог олимлар фикрларига таянган ҳолда, қуйидагиларни инновацион фаолиятнинг асосий белгилари деб ҳисоблаш мумкин:
- ижодий фаолият фалсафасини эгаллашга интилиш;
- педагогик тадқиқот методларини эгаллаш;
- муаллифлик концепцияларини яратиш қобилияти;
- тажриба-синов ишларини режалаштириш ва амалга ошира олиш;
- ўзидан бошқа тадқиқотчи-педагоглар тажрибаларини қўллай олиш;
- ҳамкасблар билан ҳамкорлик;
- фикр алмашиш ва методик ёрдам кўрсата олишлик;
- зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
- янгиликларни излаб топиш ва уларни ўз шароитига мослаштириб бориш.
М.Жуманиёзованинг фикрича, ўқитувчиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш муаммосига мурожаат этиш жамиятда инновацион жараёнлар динамикасининг ўсиб бориши натижасида вужудга келди. Унинг таҳлили фақат фан ва техника эришган замонавий ютуқлардан фойдаланишни ўз ичига олмасдан, балки янгиликларни излаш, яратиш, мослаштириш, татбиқ этиш ва олинган натижаларни қайта текшириш каби жараёнларни ҳам қамраб олади.
Инновацион фаолиятнинг тузилишини ўрганиб чиққан олимлардан бири В.А.Сластенин уни қуйидагича тузилишга эга деб кўрсатиб ўтади: “Инновацион фаолиятнинг тузилиши – ижодий ёндашув, ижодий фаоллик, янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, муомала маданияти. Инновацион фаолиятнинг даражалари: репродуктив, эвристик, креатив бўлиши мумкин”7.
Инновацион фаолият – тарбиячининг ўз фаолиятидан қониқмаслигидан келиб чиқади. У тарбиячи томонидан у ёки бу педагогик вазифани ҳал қилишда қандайдир тўсиққа дуч келиниб, уни муваффақиятли ҳал этишга интилиш асосида юзага келади. Инновацион фаолият янги ғояни излашдан бошланади. Педагогик инновация таълим-тарбия жараёнидаги муҳим ва мураккаб масала ечимига йўналтирилганлиги сабабли тарбиячидан янгича ёндашувни талаб қилади.
Тарбиячи инновацион фаолияти тузилишини таҳлил қилишга турли хил ёндашувлар мавжуд. Масалан, А.Никольскаянинг фикрича, фаолиятни янгилаш уч босқичда, яъни тайёргарлик, режалаштириш ва жорий этиш босқичларида амалга оширилади.
Тарбиячини инновацион фаолиятга тайрлашда бир қатор тўсиқлар мавжуд. Буларнинг биринчиси тарбиячининг ўзи кўниккан фаолият чегарасидан ташқарига чиқиши ҳамда қийинлиги, яъни тарбиячиларда ижодкорликнинг етарли эмаслиги бўлса, яна бир сабаб янги ва номаълум нарсалар ҳар доим одамларда чўчиш ва хавфсирашни келтириб чиқаришидадир.
А.М.Хон тарбиячиларда инновацион фаолиятни шакллантиришда учрайдиган психологик тўсиқларнинг икки турини ажратади: когнитив психологик тўсиқлар ва мунтазам пайдо бўладиган тўсиқлар. Когнитив психологик тўсиқлар янгилик ҳақидаги билимларнинг етишмаслиги, янгиликни ҳис қилмаслик ва нофаол хатти-ҳаракатлар ҳисобланса, мунтазам психологик тўсиқлар янгиликка нисбатан ишончсизлик, раҳбариятга ишонмаслик, ташаббускорларни қўллаб-қувватламаслик ва одатда янгиликни киритувчиларга қарши курашиш каби кўринишларда намоён бўлади.
Тарбиячиларнинг инновацион фаолиятга тайёрлиги қуйидагиларда кўринади:

  • бажарилиши лозим бўлган ишнинг мақсадини аниқлай олишида;

  • ностандарт вазиятларни таҳлил этиб, тезкор хулосалар чиқара билишида;

  • ўқув-тадқиқот жараёни билан боғлиқ масалаларни ечиш усулларини эгаллаганлигида;

  • муаммоларни ҳал этишнинг мақбул восита ва усулларини излаб топиш, кузатиш ва тажриба натижаларини тизимлаштиришда;

  • ўз устида мустақил ишлашни режалаштира олишида;

  • ўз иши натижасини назорат ва таҳлил қила олишида;

  • янги ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасининг мавжудлигида;

  • янги ғояларни излаб топа олиши, педагогик масалаларни алгоритмлаштириш малакасига эгалигида.

Замонавий ўқитувчи қандай бўлиши керак? Мустақилликдан кейин ушбу муаммо кўплаб олимларнинг, зиёли аҳлининг, ҳатто ота-оналарнинг диққат эътиборида бўлди. Ўқитувчилар учун методик қўлланмалар, дарсликлар яратила бошланди. Лекин бу муаммо бўйича изланишлар, илмий-тадқиқотлар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Ҳозирги кундаги глобал ўзгаришлар, фан-техника ва ахборот-коммуникация технологияларининг кун сайин ривожланиб бориши XXI аср ўқитувчисидан педагогик маҳоратни, ўткир иродани, педагогик-психологик билимларни, ўз фанини чуқур билишни ва юксак тафаккурни, сиёсий саводхонликни, фикрлаш доираси кенг ва мулоҳазали бўлишни талаб қилади.
Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ўқитиш шаклларининг оптимал даражада ташкил этишни, баркамол шахсни шакллантириш назариясини турли янги ғоялар билан бойитишни пухта билиши лозим. Зеро, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ғояларини амалиётга татбиқ этиш мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва тарбиячиларнинг маънавий қиёфаси ҳамда касбий маҳоратларига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Шахсни ҳар томонлама баркамол инсон даражасида тарбиялаш ниҳоятда мураккаб жараён бўлиб, жуда қадим замонлардан буён ушбу фаолиятга жамиятнинг етук кишилари жалб этилган. Мазкур ҳолат ёш авлод тарбияси, унинг ташкил этилиши мазмуни нафақат шахс камолоти, балки жамият тараққиётини ҳам белгилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини англатади. Ушбу тажрибалар ўқитиш шаклларида фойдаланиладиган ўқитиш қонуниятлари, принципларини ижодий қўллашда, илмий билишга доир ғоялар, назариялар, қонуниятларни амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, қадимдан буюк алломалар ватани бўлиб келган Ўзбекистонда ёш авлод тарбияси мутлақо ўзгача маъно касб этиши муқаррар. Тарбиячи – Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини барпо этувчи, дунёга машҳур мутафаккир ва олимларнинг давомчиси бўлган ёш авлод таълим-тарбияси учун жавобгар шахсдир. Шундай экан, ўқитувчининг мазкур талабларга мувофиқ келувчи қиёфаси, унинг ўқувчилар, ҳамкасблар ҳамда ота-оналар ўртасидаги обрў-эътибори ҳозирги замон талабларига мос бўлиши шарт.
Ўқитувчи баркамол авлод таълим-тарбияси учун жавобгар шахс бўлиб, нафақат маънавий-ахлоқий маданияти билан атрофдагиларга ўрнак бўлиши, шу билан бирга, педагогик маҳоратини ҳам намоён эта олиши, етук ўқитувчи сифатида малакали кадрларни тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши зарур.
Педагогик маҳоратга эга бўлиш, тарбиячи учун таълим-тарбия самарадорлигини таъминловчи замин бўлибгина қолмасдан, айни вақтда унинг жамиятдаги обрў-эътиборини ҳам оширади, ўқувчиларга унга нисбатан ҳурмат юзага келади.
Касбий маҳоратни ошириш йўлида амалий ҳаракатларни ташкил этиш педагогик фаолиятда йўл қўйилган ёки қўйилаётган хатолардан ҳоли бўлиш, ўқувчилар, ҳамкасблар ҳамда ота-оналар билан муносабатда муваффақиятларга эришиш имкониятини яратади8.
Демак, ўрта махсус касб ҳунар таълими тизимида фаолият олиб бориш учун педагог кадрлар тайёрланар экан, таълим мазмунида, таълим-тарбиядаги инновацион технологиялар ва ишлаб чиқариш технологиялари ўзаро алоқадорликда акс эттирилиши лозим бўлади.
Тарбиячининг инновацион фаолияти турли хилдаги қарашларнинг тўқнашуви ва ўзаро бойитилиши динамикасида амалга ошишини кўзда тутади.
Тарбиячининг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга тарбиячининг педагогик маҳорати, нотиқлик маҳорати, талаблар билан мулоқат маданияти, тарбия жараёнидаги турли хил вазиятларга рационал ёндашувга тайёрлиги киради.
Тарбиячи фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-ўзини билиши ва яратувчилиги мавзу (мотив)лар муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўқитувчи шахсининг креативлигини шакллантириш имкониятини беради.
Ўқитувчининг тарбиячи сифатидаги маҳорати - бу тарбияланувчиларни маълум бир мақсадга мувофиқ тарбиялаш учун мўлжалга олиш санъатидир9. Ўқувчилар ҳар куни қувончли дақиқаларни, катта ва кичик кўнгилсизликларни биргаликда бошдан кечирадилар. Улар тарбиячи ўқитувчининг ўзларига нисбатан яхши ва ёмон, ёки инсоний муносабатларини тез ажрата оладилар ва бунга дарҳол ўз “жавобларини” қайтарадилар. Ижтимоий ва психологик билим ва малакага эга бўлиш тарбиячи - ўқитувчида уддабуронликни ва сезгирликни шакллантиради. У ўқувчилар жамоасини уюштира олади, ўқувчилар қалбига йўл топади. Чунки ўқувчилар жамоаси умумий мақсад асосида ташкил топган, юқори даражада уюштирилган бирлашма бўлиб, шахс шаклланишининг етакчи омили сифатида ижтимоий муносабатлар ичида муҳими ҳисобланади.
Болалар орасидаги муносабатларга моҳирона раҳбарлик қилиш учун тарбиячи жамоанинг ички ва жамоалараро зиддиятларни ҳам билиши керак. Бу зиддиятларнинг барҳам топиши тарбиячи шахси, унинг тарбияланувчилар билан яқин муносабатларига боғлиқ. Ҳақиқий моҳир тарбиячи - ўқитувчи бу зиддиятларни бартараф этишда ўқувчилар жамоаси, ўқувчилар ўзаро муносабатларининг кучидан фойдаланади. Ҳар бир ўқувчи ўзининг ижтимоий ва психик оламига эга. Уни билиш, ўрганиш тарбиячидан психологик нуқтаи назардан ёндашишни талаб қилади. Бўлажак тарбиячининг жамоа билан яхши муносабатда бўлиши учун тарбиячи қуйидаги омилларга эътибор бериши шарт:
- ҳар бир ўқувчига алоҳида педагогик топшириқлар қўйиш;
- жамоада ўзаро хайрихоҳлик, ўзаро ёрдам муҳитини шакллантириш;
- оиланинг тарбиявий таъсиридан ўз ўрнида фодаланиш;
- ўқувчиларнинг ўзаро алоқаларини кучайтирувчи, ижодий фаолиятини ривожлантирувчи фаолиятларини ташкил қилиш;
- ўқувчиларга ўзаро тенг, адолатли муносабатда бўлиш.

Download 451.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling