Kirish O‘zbekistonda qabul qilingan Harakatlar strategiyasining samarali va keng miqyosda amalga oshirilayotgan sanoatning yetakchi tarmoqlarini jadal rivojlantirishga xizmat qilish to‘g‘risida so‘z bordi


Download 0.62 Mb.
bet2/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1546845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MGQIZ hisobot

Texnologik qism
1. Газли аралашмаларни ажратиш усуллари
Газлар аралашмасини индивидуал компонентларга ёки кейинчалик қайта ишланиш учун яроқли бўлган техник фракцияларга ажратиш учун турли жараёнлар конденсациялаш, компресслаш, абсорбциялашдан бошлаб ректификациялашгача қўлланилади.
Конденсацияланиш - газларни ажратишнинг биринчи босқичи. Конденсациялаш ёрдамида газни икки фазали системали суюқлик-газга йўналтирилади, сўнгра уни механик равишда газ ва суюқликга ажратадилар.
Совутувчи агент сифатида конденсацияланишда энг аввало сувни ёки ҳавони қўллайдилар.
Бу ҳолда конденсацияланиш ҳарорати 35-40ºС ни ташкил қилади. Конденсацияланадиган компонентлар сонини ошириш учун конденсацияланиш ҳароратини пасайтириш лозим бунда совутувчи агент сифатида буғланаётган аммиак, фреон ёки углеводородли газлар пропан ва этанни қўллайдилар.
Совутувчи агент сифатида пропан ва аммиакни қўллаганда конденсациялаш ҳароратини минус 40ºС гача, этанни қўллаганда минус 80ºС гача пасайтириш мумкин.
Компресслаш конденсациялаш билан биргаликда газларни ажратиш схемасида қўлланилади. Газнинг босимини оширганда углеводородларнинг конденсацияланиши учун энг қулай шароитлар вужудга келади. Компрессланган (сиқилган) газдан биринчи навбатда энг оғир компонентлар конденсацияланади.
Абсорбция – бу суюқлик (абсорбент) билан мулоқотга киришадиган газнинг айрим компонентларини ютиш жараёни. Абсорбция самарадорлиги газнинг ҳарорати, босими, физик–кимёвий хоссаларига, қўлланиладиган абсорбентга, абсорбцияланадиган газнинг ҳаракат тезлигига ва етказиб берилаётган абсорбент миқдорига боғлиқ бўлади.
Абсорбция жараёнига босимнинг таъсири Генри қонуни билан аниқланади. Бу қонунга биноан газнинг суюқликдаги эрувчанлиги унинг суюқлик устидаги буғининг парсиал босимига пропорционалдир. Агар ҳароратни ўзгартирмасдан, эритма устидаги босим оширилса, унда суюқликга газнинг янги миқдорлари ўтади. Босимнинг оширилиши абсорбцияга кўмаклашади.
Ҳарорат оширилганда газнинг суюқликдаги эрувчанлиги камаяди, абсорбция секинлашади ва бутунлай тўхташи ҳам мумкин. Технологик қурилмаларда газдан пропан ва бутанни ажратиб олишда 35ºС дан юқори бўлмаган ҳароратни сақлаб турадилар. Газнинг суюқлик томонидан ютилиши иссиқлик ажралиши билан содир бўлади.
Бу ҳолда абсорбциялаш шароитлари ёмонлашмаслиги учун технологик қурилмаларда бир қатор махсус усулларни қўллайдилар мақсадли компонентларни ажратиб олиш даражасини оширишнинг самарадор усулларидан бири бўлиб, абсорберга етказиб беришдан олдин абсорбент ва газни ишчи ҳароратдан паст бўлган ҳароратгача совутиш. Абсорбциялашнинг иссиқлигини очиб олиш оралиқ чиқариб қўйиладиган совутгичларда амалга оширадилар. Олдинги ликопчадан олинган тўйинган абсорбентни ўз оқими билан юбориладилар ёки совутгичлар орқали насос билан ҳайдайдилар ва сўнгра пастга турган ликопчага қайтариб юборадилар, хомашё ва айланиб турадиган абсорбентни совутиш учун нафақат сувни, балки сунъий совутиш агентлари бўлган пропан, аммиакни қўллайдилар. Абсорбентни совутиш учун нафақат сувни, балки сунъий совутиш агентлари бўлган пропан, амиакни қўллайдилар
Абсорбция пайтидан ютилган газни буғ билан ишлов берувчи устун – десорберда абсорбентни ажратадилар. Десорбциялаш учун абсорбсиялашни олиб бориш учун зарур бўлган шароитларга тескари шароитлар зарур яъни, юқори ҳарорат ва паст босим.
Адсорбция-бу ривожланган юзага эга бўлган қаттиқ моддаларнинг фаолаштирилган кўмир силикатли газдан турли компонентларни танлаб ютиш қобилиятига асосланган газларни ажратиш жараёнидар. Абсорбциянинг маълум режимини танлаб етарли даражада қуруқ бўлган газни олиш мумкин.
Ректификациялаш суюқ газни ректификациялашнинг хусусияти бўлиб нефть фракцияларини ректификациялашга қараганда қайнаш ҳарорати жудда яқин бўлган маҳсулотларни ажратиш зарурияти ва тозалиги юқори даражада бўлган товар маҳсулотларни олишдан иборат. Суюқ газларнинг ректификацияси устунларда юқори босим бориш билан ҳам фарқ қилади, чунки суғоришни вужудга келтириш учун суъний совуққа мурожаат қилмай ректификациялаш устунининг юқорисидаги маҳсулотларнинг одатдаги ҳаволи ва сувли совутгичларда конденсациялаш зарур.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling