1.1-жадвал
Миқдори, % (массада)
|
Тозалангунча
|
Тозалашдан кейин
|
Водород сулmфид (H2S)
|
3,34
|
0,0008
|
Uglerod (IV) oksidi (CO2)
|
0,67
|
0,08
|
1.3. Углеводород газларини тозалаш
Углеводород газларини ишқорли тозалаш меркаптанларни ва қисман углерод икки оксидини олиш учун мўлжалланган. Мувозанат шароитида углерод икки оксиди меркаптанларни эритмадан сиқиб чиқаради. Лекин СО2 нинг 1% дан кўп концентрациясида абсорбция тезлиги суюқлик фазасига масса узатиш жараёнларини лимитлайди (меъёрлайди). Абсорбция шароитларини танлаган ҳолда меркаптанларни чиқиши 95%-га етказиш, углерод икки оксидини-35-38% га етказиш мумкин. СО-ни тўлиқ чиқариб олиш учун катта миқдордаги ишқорли эритма сарфланади. Меркаптанларни оптимал абсорбциялаш шароити газни максимал тезликда ўтказиш, колонна апппаратларида тезлик 0,3 - 0,4 м/с (суюқлик томчиларини чиқиб кетишига йўл қўйилмайди) сатҳи қийматда ушлаб турилади. Босим одатда 0,98 МПа. Қоидага мувофиқ ишқорли эритманинг миқдори меркаптанларни миқдорига нисбатан 7-8 каррали олинади. Ишқорли эритманинг дастлабки концентрацияси - 20 % га яқин (массаси бўйича), лекин углерод икки оксидини таркиби 0,1 % дан юқори (ҳажмий) бўлганда эритма концентрацияси кам олинади (ишқорни йўқотилишидан қочилади). Ишқорли эритманинг ишланган концентрацияси 1,5% (массаси бўйича) га тенг олинади. Ишқорнинг умумий сарфи натижада 1000 м3 га 1-3 кг.дан ошиб кетмайди, бунда газда меркаптанларни таркиби 12 дан 0,5 мг.м3.гача қисқартирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |