Kirish O‘zbekistonda qabul qilingan Harakatlar strategiyasining samarali va keng miqyosda amalga oshirilayotgan sanoatning yetakchi tarmoqlarini jadal rivojlantirishga xizmat qilish to‘g‘risida so‘z bordi


-расм. Ишқорли тозалашда электр майдонидан фойдаланишни технологик схемаси


Download 0.62 Mb.
bet9/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1546845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MGQIZ hisobot

7-расм. Ишқорли тозалашда электр майдонидан фойдаланишни технологик схемаси:
1, 3-насослар; 2,5-аралаштиргич; 4,6-электр-ажратгичлар.

Тозаланадиган дистиллят насос (1) ёрдамида аралаштиргичга (2) берилади; у ердан насос (3) ёрдамида 6%-ли янги ва ишқорли эритманинг рециркуляцияси ҳайдалади. Маҳсулот аралаштиргичдан электр-ажратгичнинг (4) пастки қисмига кириб келади, у ерда электр майдонини таъсирида эмульсияли томчиларга ёйилиш содир бўлади ва уларни тиндирилишини тезлаштиради.


Тозаланган маҳсулот электр-ажратгичнинг юқори қисмидан (4) чиқарилади, аралаштиргичга (5) йўналтирилади, у ерда кимёвий тозаланган сув билан контактлашади, кейин эса ювувчи сувдан ажратиш учун электр-ажратгичга (6) кириб келади. Электр-ажратгичнинг (6) юқори қисмидан чиқадиган тозаланган ва ювилган дизель ёқилғиси резервуарга йўналтирилади. Ишқорли оқим ва ювувчи сувлар электр-ажратгичнинг (4 ва 6) пастки қисмидан оқовага берилади. Дизель ёқилғисини ишлов бериш ҳарорати 50°С, электр-ажратгичлардаги босим 0,3—0,4 МПа. Фазалар аниқ ажратилганда нефть маҳсулотининг йўқотилиши, реагент сарфи ва ювувчи сувнинг сарфи 20-30% га камаяди.
Мойли дистиллятларни ишқорли тозалаш 140-160°С ҳароратда, 0,6-1,0 МПа босимда олиб борилади ҳамда сувни буғланишига йўл қўйилмайди. Мойларни ишқорли тозалаш тозалаш технологияси 1.8-расмда келтирилган. Мойли дистиллят насос ёрдамида қувурли фазо орқали иссиқлик алмаштиргичга (2), қувурли печнинг змеевикга (3) ҳайдалади ва 150-170°С ҳароратда диафрагмали аралаштиргичга (4) узатилади. У ерга 1,2-2,5 %-ли натрий гидрооксиднинг эритмаси ҳайдалади. Реакция аралашмаси аралаштиргичдан тиндиргичга (5) кириб келади. Тиндиргичдаги ҳарорат 130-140°С, босим 0,6-1,0 МПа, тиндирилиш муддати 3,5-4 соат. Тиндиргичнинг пастки қисмидан чиқадиган ишқорли чиқиндилар ботма турдаги совутгичда (6) 60°С.гача совутилади ва нефтли кислоталарни ажратиш учун йиғгичга йўналтирилади.

8-расм. Мойли дистиллятларни ишқорли тозалаш схемаси:
1-насос; 2-иссиқлик алмаштиргич; 3-печ; 4,7-аралаштиргич; 5,8-тиндиргичлар; 6,8-совутгичлар; 10-қуритиш колоннаси.
Тозаланган мойли дистиллят тиндиргичнинг юқори қисмидан (5) сув билан ювиш учун аралаштиргичга (7) кириб келади. Аралаштиргичга узатиладиган кимёвий тозаланган сувнинг ҳарорати 60-65°С. Ювувчи сувни дистиллятдан ажралиши тиндиргичда (8) амалга оширилади. Тиндиргичнинг пастки қисмидан чиқадиган ювувчи сув ботма кўринишдаги совутгичда (9) совутилади ва нефтли кислоталардан ажратиш учун йиғгичга йўналтирилади. Тозаланган ва ювилган маҳсулот тиндиргичнинг (8) юқори қисмидан иссиқлик алмаштиргичга (2) ўтади, у ерда ўзининг иссиқлигини хом-ашёга беради ва 90°Сдан 70°Сгача совутилади ҳамда иссиқ сиқилган ҳаво билан шамоллатиш ҳисобига жуда кичик томчиларни йўқотиш учун қуритиш колоннасига (10) кириб келади. Тайёр мой қуритиш колоннасининг пастки қисмидан резервуарга ҳайдалади.

1. Қуритиш жараёнларининг схемаси
Борботажли абсорберларда қуритиш. Барботажли аппаратларда абсорбцияли қуритишда (2.1 - расм) нам газ абсорберга йўналтирилади, у ерда пастки скрубберли секцияда томчили намликларни ажралиши содир бўлади. Абсорбер қолпоқчали ликопчалар билан жиҳозланган. Абсорберда газнинг оқимига қарши гликолнинг эритмаси берилади ва у юқори ликопчага киритилади. Эритма ликопча бўйлаб пастга қараб оқади, эритма газнинг таркибидан намликни олиб кетади ва тўйинади ҳамда колоннанинг пастки қисмидан регенерацияга олиб чиқариб кетади. Қуритилган газ юқоридаги скрубберли секцияга ўтади, қайсики, у ерда эритма билан олиб чиқилган томчини ажратади ва газ узатмасига кириб келади. Гликоль эритмаси намлик тўйингандан кейин абсорбердан чиқади, биринчи иссиқлик алмашгичга ўтади, у ерда қайноқ ютувчиларнинг иссиқлиги ҳисобига қиздирилади, десорбернинг пастки қисмидан чиқарилади ва шамоллатгичга кириб келади, у ерда абсорберга ютилган газлар ажратилади. Ундан кейин эритма иккинчи иссиқлик алмашгичга берилади ва кейин регенерация учун десорберга узатилади. Десорбернинг пастки қисми ребойлер билан бириктирилган, у ерда эритма сув буғининг ёки циркуляцияланадиган иссиқлик ташигични иссиқлиги ҳисобига қиздирилади.
Намликни тўплаш вакуум остида ёки атмосфера босими остида амалга оширилади. Вакуум остида (33-40 кПа) сувнинг буғлари ва гликолда эриган газ конденсатор – совутгичга кириб келади. Сувнинг буғи конденсацияланади, ҳосил бўлган сув сиғимга йиғилади, у ердан қисман суғориш учун десорбернинг юқори қисмидан берилади, қисман канализацияга олиб чиқиб кетилади. Конденсацияланмаган газлар вакуум насос ёрдамида атмосферага ҳайдаб чиқарилади. Атмосфера босимини остида оддий десорбция содир бўлади.
Регенерацияланган эритмани десорбердан ва сувдан буғлантирилган сувларни канализацияга чиқишини таъминлашда десорберни суғориш учун насосда босимни ҳосил қилиш ноль белгидан 12 – 13 метр кўтарилади. Баъзи бир ҳолатда десорбердан эритмани ҳайдаб чиқариш учун махсус насос ўрнатилади. Энг охирги йилларда регенерацияланган эритмани буғли қиздириш учун оловли қиздиргичлардан фойдаланилади.
Гликолни пуркаш орқали газни қуритиш. Ғарбий Европа давлатларида пуркалувчи абсорберлар кенг қўлланилади [47]. Гликолни пуркаш диаметри олиб келувчи газ ўтказмасига яқин бўлган аппаратда олиб борилади. Жараённинг самарадорлиги махсус форсункаларда амалга оширилган эритманинг пуркаш даражаси билан аниқланади.

1 - расм. Қуритиш қурилмасининг тартибли схемаси:
I-газни кириш; II-газни чиқиши; III-зарур бўлган истеъмол учун конденсацияланмаган газлар; IV-буғлар; V-совитувчи сув; VI-суғориш; VII- ДЭГ буғлари; VIII-конденсат; IX-конденсатни ташлаш; X-атмосферага бериладиган буғлар; XI-ДЭГ; 1-абсорбер; 2-иссиқлик алмашгичларнинг секцияси; 3-шамоллатгич; 4-десорбер; 5-буғлатгич; 6-конденсатор; 7конденсат учун сиғим; 8-вакуум-насос; 9-буғлантириш колоннасининг суғориш учун насос; 10-насос; 11-совутгич; 12-ДЭГнинг оралиқ сиғими.

Пуркалган суюқлик контакт фазосида катта юзани ҳосил қилади, газнинг катта тезлиги (1-10 м/с) масса алмашинишни жадаллаштиришни ва оқимда зарраларни яхши тақсимланишини таъминлайди. Энг яхши масса алмашиниш газнинг ва томчининг нисбатан катта тезлигида содир бўлади, гликолни пуркаш йўли орқали газнинг оқимига қарши боришига эришилади. Суюқлик заррачаларини прачаланиши натижасида туман шаклланади, зарраларни ажралиши мавжуд бўлган ажратгичларнинг конструкциясида лимитланади.Қуритишнинг оптимал ҳарорати 15-30°Cни ташкил қилади [15]. Паст ҳароратда гликолнинг қовушқоқлиги таъсир қилади, юқори ҳароратда эса гликол буғларининг эластиклиги ошади ва шу билан йўқотилиш ўсади. Шуни белгилаш мумкинки, гликолни форсункаларга 30°Cдан юқори ҳароратда узатиш амалга оширилади, қайсики, қовушқоқлиги унча катта бўлмаганда. Гликоль газ билан контактда оқимнинг ҳароратини бир зумда қобул қилади, лекин нисбий миқдори унча катта эмас.
Қуритиш жараёни ҳар бир босқичда форсунканинг конусида олиб борилади ва гликол томчисини пайдо бўлиш пайтида аппаратнинг ҳажмида ва ажратгичда тугалланади. Гликолнинг фильтрланиши учун олдиндан фильтр қўйилади, фильтр зарраларни катталиги 5 мкм бўлганини ва уларни чиқиб кетишини таъминлайди. Механик зарралар форсунканинг сумагига ўрилади ва эритмани кўпикланишга чақиради.
Агар газни гликолли тозалаш паст ҳароратда олиб борилганда, моноэтиленгликолли 70-85%-ли эритмасидан фойдаланилади ва гликолни узатиш иссиқлик алмашгичда пуркалиш орқали амалга оширилади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling