Kirish O‘zbekistonda qabul qilingan Harakatlar strategiyasining samarali va keng miqyosda amalga oshirilayotgan sanoatning yetakchi tarmoqlarini jadal rivojlantirishga xizmat qilish to‘g‘risida so‘z bordi


-расм. Ишқорли эритмани кўп мартали циркуляциялаб газларни ишқорли тозалаш схемаси


Download 0.62 Mb.
bet6/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1546845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MGQIZ hisobot

3-расм. Ишқорли эритмани кўп мартали циркуляциялаб газларни ишқорли тозалаш схемаси:
1-8-насослар; 9-иссиқлик алмаштиргич; 10-буғли қиздиргич; 11,15-йиғгичлар; 12,14-совутгичлар; 13-абсорбер; 16-буғлантирувчи колонна; 17-шамоллатувчи колонна.

Жараённинг ҳароратига кирувчи газнинг ҳарорати билан аниқланади, 5 °С.дан паст бўлмаслиги керак, ҳосил бўлган натрий карбонат углерод икки оксиди билан натрий гидрооксидни ўзаро реакцияси паст ҳароратларда ёмон эрийди ва аппаратнинг пастки қисмига тиқилиб қолиши мумкин. Натрий карбонатнинг (сода) концентрацияси абсорбернинг пастки қисмидан чиқувчи ишланган ишқорли эритма 7 %дан (массаси бўйича) ошмайди.


Газларни ишқорли тозалаш жараёни тежамкор ҳисобланади. Газда водород-сульфид ва углерод икки оксиди (>0,3 %) юқори концентрацияда ишқорли тозалашдан олдин моноэтаноламин эритмаси билан тозаланади. Қуруқ газ ва пропан-пропиленли фракциялар ЦГФУ ва АГФУ қурилмаларида, гидротозалаш ва ЭП-300 пирогаз қурилмаларида газларни регенерация қурилмаларида газларни регенерациялашда олдиндан водород-сульфиддан ва қисман углерод икки оксидидан моноэтаноламинли эритма тозаланади, кейин ишқорлар меркаптанларни ва углерод икки оксидидан тўлиқ тозалашга маҳкум этилади.
Бунда натрий гидрооксиднинг сарфи 1000 м3 газ учун 0,16 кг.дан ошиб кетмайди. Газларни меркаптанлардан ишқорли тозалашни технологик схемаси моноэтаноламинли тозалаш схемасидан кам фарқ қилади, фақат ишқорли эритмани регенерациялаш очиқ сувли буғ ёки иссиқ сув буғи билан шамоллатиш, ёки кетма-кет у ёки бу усулларда олиб борилади. Агарда газни углерод икки оксидидан тозалашда адсорбент устидаги газнинг мувозанат босими нолга тенг бўлса, абсорбентни тизимдан қисман чиқариб ва унинг ўрнига янгисини дозировка қилиб кўп каррали циркуляцияси амалга оширилади. Бундай схемада газларни пиролизини ишқорли тозалаш ЭП-300 қурилмасида этилен ишлаб чиқаришда фойдаланилади ва 1.6 -расмда схемаси келтирилган.
Турбокомпрессорнинг IV-чи поғонасидан кейин газ (ЭП-300 қурилма билан) 2 МПа босимда моноэтаноламинли тозалашдан ўтади ва шу босимда 20-40°С ҳарорат билан абсорбернинг пастки қисмига (13) кириб келади. Абсорбер (24) колпачок ёки клапанли ликопчалар билан таъминланган. Ҳар бир 4-чи ликопчадан 1-5 чи насослар ёрдамида ишқорли эритманинг циркуляцияси амалга оширилади, қайсики умумий сарфни камайтиради. Ишқорнинг бир қисми абсорбернинг пастки қисмидан насос (2) ёрдамида оралиқли йиғгичга (15) узатилади, у ердан насос (7) ёрдамида колоннага (16) сув буғлари билан регенерациялаш учун йўналтирилади. Ишқорли эритманинг 12%-ли эритмаси дозировка насоси (6) ёрдамида босимли ҳайдаш циркуляция чизиғидаги насосга (4) узатилади. Колоннанинг юқори қисмида уч-тўртта ювувчи ликопчалар ўрнатилади; уларга сувли конденсат узатилади қайсики, газни ишқорли эритма ва сода билан чиқишида қувурли узатмаларга тиқилиб қолишини олдини олади. Газда юқори углеводородларни мавжудлиги уларни совунланишига олиб келиши мумкин, яъни эритмани кўпиклаштиради. Бунинг олдини олиш учун эритманинг ҳарорати 3-5°Сга газнинг ҳароратидан (аралашмаларни эришини меъёрлаштиради) юқори ушлаб турилади. Эритманинг ҳарорати буғли қиздиргич (10) ва иссиқлик алмаштиргич (9) ёрдамида ростланади.
Абсорбернинг юқори қисмидан чиқадиган тозаланган газ сувли совутгичда (12) совутилади ва конденсатни ажратиш учун оралиқдаги йиғгичга (11) кириб келади. Йиғгичнинг юқори қисмидан газ V-чи поғона турбокомпрессорга берилади.
Ликопчали турдаги регенератор (16) (буғлантириш колоннаси) атмосфера босимига яқин босимда ва 100-110°Сда ишлайди. Ишланган ишқорли эритма аппаратнинг юқори қисмига берилади, сув буғи эса (0,3 МПа босим билан) – пастки қисмга берилади. Буғланган сувларни чиқиб кетишини олдини олиш учун регенераторнинг юқори қисмидаги ҳарорат эритманинг юқори қисмидан насос (5) ёрдамида киритиладиган флегма ёрдамида 60°С сатҳида ушлаб турилади. Флегманинг ҳарорати совутгич (14) билан ушлаб турилади. Десорбернинг юқори қисмидан чиқадиган газнинг таркибида 20%-гача меркаптан, 70%-гача метан ва углерод икки оксиди бўлади. Бу газ печга йўналтирилади. Таркибида маълум миқдорда углерод икки оксиди бўлган ишқор эритмаси регенераторнинг пастки қисмидан насос (8) ёрдамида олинади ва колоннага (17) узатилади ва у ерда 70-90°Сгача қиздирилган ҳаво билан шамоллатилади. Ҳаво углерод икки оксиди билан атмосфера ҳавосига чиқарилади, ишқорли оқово сувлар колоннанинг пастки қисмидан (17) саноат канализациясига йўналтирилади.
Худди шунга ўхшаш газни углерод икки оксидидан ишқорли тозалаш схемаси инерт газни ишлаб чиқариш қурилмаларида фойдаланилади. Тозалаш 10%-ли ишқорли эритма билан олиб борилади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling