Kirish O‘zbekistonda qabul qilingan Harakatlar strategiyasining samarali va keng miqyosda amalga oshirilayotgan sanoatning yetakchi tarmoqlarini jadal rivojlantirishga xizmat qilish to‘g‘risida so‘z bordi


-расм. Ёқилғи дистиллятларни бир поғонали ишқорли тозалаш схемаси


Download 0.62 Mb.
bet8/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1546845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MGQIZ hisobot

5-расм. Ёқилғи дистиллятларни бир поғонали ишқорли тозалаш схемаси:
1-насос; 2,4-аралаштиргичлар; 3,5-тиндиргичлар.

Тиндирманинг бир қисми оқовага берилади. Тозаланган маҳсулот аралаштиргичда (4) сув билан ювилади, тиндиргичда (5) сувдан ажратилади ва қурилманинг оралиқдаги йиғгичга ёки товар паркдаги резервуарга йўналтирилади. Ювувчи сув тиндиргичнинг (5) пастки қисмидан оқовага чиқарилади.


Ишқорли тозалаш қурилмасининг схемаси 1.6-расмда келтирилган.
Хомашё насос (1) ёрдамида диафрагмали аралаштиргичга берилади, у ердан насос (3) билан циркуляция ишқорли эритма ҳайдалади. Аралашма ликопчали колоннанинг (4) пастки қисмига кириб келади, колоннанинг юқори қисмига дозировкали насос (5) ёрдамида янги ишқорли эритма берилади. Колоннанинг пастки қисмидан (4) ишланиб бўлинган ишқорли эритма оқовага олиб кетилади. Тозаланган маҳсулот колоннанинг юқори қисмидан колоннанинг пастки ликопчасини тагига (6) кимёвий тозаланган сув билан ювиш учун йўналтирилади. Ювувчи сув колоннанинг пастки қисмидан (6) оқовага берилади; унинг бир қисмидан янги ишқорли эритма тайёрлаш учун фойдаланилади. Колоннанинг юқори қисмидан чиқадиган тозаланган маҳсулот резервуарга кириб келади. Тозалаш колоннасининг хомашё бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги 550 т/кун, диаметри 1,8 м, баландлиги 6 м; ишқорли эритма сарфи 0,1 % ни ташкил қилади (массаси бўйича), сув 100% (массаси бўйича).

6-расм. Реагентни тўхтовсиз дозировкали узатиш орқали ишқорли тозалаш схемаси:
1,3,5-насослар; 2-аралаштиргич; 4-тозалаш колоннаси; 6-ювиш колоннаси.

Ишқорли тозалашда бензинли фракциясини тозалашда жараённинг ҳарорати 40-50°С га тенг, ишқорли эритманинг концентрацияси -15% гача (массаси бўйича); керосинли фракцияни тозалашда ҳарорат 60 - 70°С ва ишқорли эритманинг 10 - 12% (массаси бўйича); дизель фракциясини тозалашда ҳарорат 80 - 90°С ва ишқорли эритмани концентрацияси 10% гача (массаси бўйича). Ишқорли тозалашни самарадорлиги аралаштиришни жадаллигига ва реакция маҳсулотларини ишқорли эритмада тўлиқ чўктиришга боғлиқдир.


Ёқилғи дистиллятларни ишқорли эритмалар билан жадал аралашишда жуда юқори ҳароратга ва эритманинг паст концентрациясига қарамасдан эмульсия ҳосил бўлади, ажратиш учун тиндиришга қўшимча вақт сарфланади.
Сўнгги йилларда электр-ажратгичлар кенг қўлланилади, нефть маҳсулоти ўзгармас токли 10-15 кВ кучланишли электр майдонида реагентлардан ажратилади. Дизель ёқилғиси дистиллятларини ишқорли тозалашда электр майдонидан фойдаланишни технологик схемаси 1.7-расмда келтирилган.


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling