Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


IV препарат (врач лаборант назорати остида йирик лаборатория-


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

IV препарат (врач лаборант назорати остида йирик лаборатория-
ларда текширув ўтказилади) 
Ушбу препарат нейтрал ёғ томчиларини ёғ кислоталари томчиларидан 
дифференциация қилишга мўлжалланган. Бу препарат натив препаратда ёғ 
томчилари аниқланганда тайёрланади. Буюм ойначасига нажас эмульсияси 
томчиси ва 0,5% ли метилен кўкининг сувли эритмаси томизилади, ара-
лаштирилади ва ёпқич ойнача билан ёпилади. Ёғ кислоталари томчилари ме-
тилен кўки билан тўқ кўк, кўк, ҳаво рангга бўялади, нейтрал ёғ томчилари эса 
рангсизлигича қолади. 
 
V препарат (врач лаборант назорати остида йирик лаборатория-
ларда текширув ўтказилади) 
Бу препарат шиллиқ, шиллиқ-қон, йирингли массалар, ёки тўқималар 
бўлаклари борлигида тайёрланади. Ажратилган тўқима бўлаклари ва шиллиқ 
буюм ойначасига жойлаштирилади ва ёпқич ойнача билан ёпилади. Ушбу 
препарат лейкоцитлар (нейтрофиллар, эозинофиллар), эритроцитлар
цилиндрик эпителий, ёмон сифатли ҳосилалар элементлари, содда ҳайвонлар 
вегетатив шакллари ва бошқаларни аниқлаш учун мўлжалланган.
 
 
КОПРОЛОГИК ТАШҲИСОТ. 
 
 
Меъёрий нажас. 
 
Микроскопик текширувда натив препаратда тирик ва ўлик бактериялар 
ҳамда истеъмол қилинган таомнинг дифференциация қилинмайдиган 
қолдиқларидан иборат нажас детритининг кўп миқдордаги майда доначали 
массаси фонида баъзи кўрув майдонларида якка ҳолдаги, йўналувчанликка 
эга бўлмаган (сарколеммалар) мушак толалари ва оз миқдордаги ёғ 
кислоталари тузлари (совунлар) учрайди. 
 
Меъдада овқат ҳазм бўлишининг етишмовчилиги. 
 
Меъдадан 
таомнинг 
тез 
эвакуацияси 
ва 
гипохлоргидрия 
микроскопик текширувда микроскопнинг кўрув майдонларида кичик ва катта 
йириклаштиришда алоҳида ётган кўндаланг ва бўйлама йўналувчанликка эга 
ва йўналувчанликсиз бўлган мушак толалари, ўртача миқдордаги ҳазм бўлган 
клетчатка ва баъзи кўрув майдонларидаги якка-якка кальций оксалат 
кристаллари аниқланиши билан ташҳисланади (3.1. А.Б - расм). 
Микроскопнинг кичик йириклаштиришида Люгол эритмаси бўлган 
препаратда ҳазм бўлишнинг турли даврларидаги, оз миқдордаги ҳужайра 
ташқариси ва ҳужайра ичи крахмалини аниқлаш мумкин. 


91 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling