Гистопатологияси. Эпидермисда нотекис акантоз, ўчоқли пара— ва гиперкератоз кузатилади. Хужайралар дифференциациясининг бузилиши натижасида атипик хужайралар пайдо бўлади. Дермада лимфацит, плазматик хужайралардан иборат яллиғланган инфильтрат аниқланади.
Давоси. Жаррохлик усули, рентген нури ва цитостатик малхамлар кулланилади.
Педжет касаллиги терининг рак олди касаллиги ҳисоблаиади.
Этиологияси ва патогенези. Касалликнинг экстрамаммар шаклини тер безларининг карциномаси хисобига пайдо бўлади деб тушунтирилади. Кукрак (сут) безидаги ўчоқлар кукрак бези ракининг per continutatem йули билан терига утган метастази хисобига ривожланади деган фикрлар мавжуд.
Клиникаси . Касаллик аксарият 40 ѐшдан ошган аѐлларда учрайди. Патологик учоқ асосан эмчак учи атрофида, баъзан бошқа сохаларда (жинсий аъзолар, чот оралиги ва култик ости) хам кузатилади. Кўпинча сут бези бир томонлама шикастланади. Бу ерда кизариш ва кипикланиш кузга ташланади. Кейинчалик патологик ўчоқларда намланиш, кичишиш ва касалланган сохаларни аста—секин кенгайиши кузатилади. Уларнинг чегараси ноаник ва полициклик шаклда булиб, клиник манзараси экземани эслатади. Бир неча ой ва йилдан кейин ўчоқларни атрофи каттиклашади, усти сероз—конли пўстлоқлар билан копланади. Пўстлоқлар олинса хУлланган майда вегетация хисобига хосил булган донадор ва конли юза кузга ташланади. Эмчакнингучи ичкарига кириб, куринмай кетади (82- расм). Пальпация қилинганда сут бези каттиклашганлиги, регионар лимфа тугунлар катталашганлиги аниқланади. Беморларни турли даражада ифодаланган кичишиш, оғриқ ачишиш безовта килади.
Гистопатологияси. Эпидермисда акантоз, папилломатоз, тикансимон қават хужайраларни полиморфизми, педжет хужайралари (тиник ва равшан цитоплазма ва оч буяладиган, гиперхром ядрога эга катта хужайралар), дермада — лимфацит, плазматик ва семиз хужайралардан ташқил топган яллиғланиш инфильтрата кузатилади.
Давоси. Жаррохлик ва нур билан даволанади.
Ихтиоз — эпидермисда мугузланиш жараѐнининг бузилиши окибатида келиб чикадиган касаллик. Бунда бемор териси балик тангачасига ухшаб кетади. Ихтиознинг бир неча клиник хили тафовут қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |