Клиникаси. Аксарият бошнинг сочли кисми, баъзан юзда думалок шаклли, каттик консистенцияли, катталиги помидордек келадиган ўсмалар пайдо бўлади. Баъзан улар бир бири билан бирлашиб бошнинг сочли кисмини эгаллайди


Download 21.45 Kb.
bet7/10
Sana10.03.2023
Hajmi21.45 Kb.
#1257994
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Арипов

Вульгар ихтиоз. Касаллик аутосом—доминант йул билан наслдан— наслга утади. Патологик жараѐн тарқоқ булиб, қўл ва оѐқларнинг ѐзувчи қисмларида, белда, қоринда жойлашади. Бунда тери ходдан ташқари қуруқ булиб, қалинлашади, пуст ташлайди, шунингдек фолликуляр кератоз кузатилади. Терининг баъзи сохаларида (думбалар ораси, култиқ ости, буғим бурмалари, жинсий аъзолар) патологик узгаришлар булмайди. Касаллик ѐз ойларида бироз тузалинкираб қолади.
Терининг куруклиги, тангачаларнинг куринишига қараб вульгар ихтиознинг бир қанча клиник хиллари фарк қилинади: ксеродермия — ихтиознинг энг кўп таркалган хили, бунда тери курук кепаксимон
тангачалар билан крпланганди; оддий ихтиозда — қуруқ қалинлашган ва дагал терида пластинкасимон тангачалар бўлади (83-расм); ялтирокчи ихтиозда эса (асосан оѐқ ва кулларда) соч фолликулаларининг тангачалар билан тулиши ва уларнинг узига хос ялтираши кузатилади. Ихтиознинг hystrix хилида терининг айрим жойлари (кул ва оѐқнинг ѐзувчи юзалари) қалинлашиб, мугуз қавати жайра тиконига ухшаб кетади. Тери қалинлашади (5 — 10 мм ча). Сочлар қуруқ, ингичка, тирноклар калин тортади. Тер ва ѐғ безларининг фаолияти бузилади.
Касаллик енгил кечганида беморнинг умумий ахволи деярли узгармайди, оғирроқ хилида эса пиодермия, отит, пневмония ва бошқалар ривожланади.
Гистопатологияси. Эпидермисда — гиперкератоз, гранулѐз, дермада
— периваскуляр инфильтрат (асосан лимфоцитлардан иборат) кузатилади. Соч фолликулалари ва ѐғ безлари атрофияга учрайди.
Давоси. Витамин «А» катта дозада (хар куни 400.000 — 300.000 ХБ), витамин «Е» 100 мг дан тавсия этилади. Витаминотерапия, микроэлементлар бериш мақсадга мувоғриқ. Замонавий препаратлардан неотигазан буюрилади.
туғма буллѐз эпидермолиз ирсий, ялликланишга алокаси булмаган касаллик булиб, механик шикастланишлар (босим, терини ишкалаш, қатгиқ овқатларни тановул қилиш) таъсирида тери ва шиллиқ қаватларда пуфаклар пайдо бўлади. Касалликни оддий, дистрофик ва чегарали шакллари тафовут қилинади.
Этиологияси ва патогенези. Шикастланишлар таъсирида теридаги цитолитик ферментлар таъсирида базал қаватидаги кератиноцитлар орасида пуфаклар хосил бўлади. Бунда кератин моддасини назорат килувчи генларда — 5 (12 q 11—13) и 14 (17q 12—q21) мутация кузатилади.
Чегарали шаклида пуфаклар базал мембрана пластинкаси атрофида пайдо бўлади ва куйидаги ферментларнинг бирида мутация кузатилади: LAMC 2, lq51; LAMB3, lq32, LAMA3, 18а 11,2. Дистрофик шаклида дермадаги асосий модда, хамда толаларнинг лизиси хисобига пуфаклар базал мембрана ва дерма оралигида аниқланади. Бунда коллогеннинг VII турида мутация содир бўлади (3 р 21 хромосомада).

Download 21.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling