Клиникаси. Аксарият бошнинг сочли кисми, баъзан юзда думалок шаклли, каттик консистенцияли, катталиги помидордек келадиган ўсмалар пайдо бўлади. Баъзан улар бир бири билан бирлашиб бошнинг сочли кисмини эгаллайди
Диагноз куйиш албатта патоморфологик текширишларга асосланади. Давоси
Download 21.45 Kb.
|
Арипов
Диагноз куйиш албатта патоморфологик текширишларга асосланади.
Давоси. Касалликнинг бошланиш даврида чуқур криотерапия, кечиккан холларда эса — нур билан даволаш, жаррохлик усули кулланилади. Лейкоплакия (лейкокератозлар). Патологик жараѐн лабларнинг кизил хошияси, огиз ва кин шиллиқ қаватларида кузатилади. Бунда терининг мальпигий қавати калинлашади (кератинизация). Турли катталик ва шаклдаги чегаралари жимжимадор пилакчалар пайдо бўлади. Вакт утиши билан пилакчалар устида сўрғичсимон ўсмалар, ѐриклар ва яралар вужудга келади (77расм). Касалликнинг келиб чиқишида турли жарохатлар, куйиш, кимѐвий моддалар ва тамакининг таъсири катта. Касаллик сурункали кечади ва кўпинча у ракка айланади. Гистологик текширишлар плазматик ва атипик хужайралардан ташқил топган инфильтрат борлигини курсатади. Давоси. Ўсмалар хирургик йул билан олиб ташланади. А, Е, В5, С витаминлар берилади. Букки нурлари тавсия этилади. Базалиома (базал хужайрали рак) терининг хавфли ўсмалари орасида кенг таркалган булиб, эркак ва аѐлларда, кўпинча катта ѐшдагиларда учрайди. Патологик жараѐн асосан юзда (куз олди сохалари, бурун—лаб бурмаси), бошнинг чакка кисми, кулоқ олди ва буйинда жойлашади. Базалиома узгармаган ѐки патологик жараѐн туфайли узгарган терида (кечки рентген дерматити, сил, чандикути атрофияларда, гистиоцитома урнида) ва кизил югурукдан сунг пайдо булган чандикли атрофияларда ривожланиши мумкин. Клиник кечиши буйича базалиоманинг юзаки, ўсмали, ярали, пигментли ва склеродермасимон хиллари тафовут этилади. Юзаки базалиомада аввалига чегараланган, кипикланувчи пушти ранг доғлар пайдо бўлади. Кейинчалик периферияда майда тугунча кузатилади, улар қаттиқ кизгиш—пушти ѐки тери рангида булиб, бемор оғриқ ва кичишиш аломатларини сезмайди. Тугунча секин—аста катталашади, марказий Кисмида кизил рангли пуст пайдо бўлади, агар у олиб ташланса, яра, унинг четида берч болишча куринади. Юзаки базалиомада ўчоқлар бир ѐки бир нечта булиши мумкин. Кўп ўчоқли базалиома асосан узок муддат инсоляция таъсирида булган ѐки себореяли кератоз, Боуэн касаллиги ва сепкили бор кишларда учрайди. Базалиоманинг ўсмали хилида аввал тугунча пайдо бўлади ва у аста- секин усиб катталашади, шакли думалоқ ранги эса ним—пушти бўлади. Ҳосил булган ўсма юзаси текис, телеангиэктазия, баъзан кулранг тангачалар билан копланади. Марказий кисмда зич ѐпишган пуст яра хосил бўлади. Ўсманинг катта—кичиклигига қараб базалиоманинг майда ва йирик тугунчали хиллари тафовут этилади. Ярали базалиома мустакил равишда ѐки юзаки ва ўсмали хилларининг емирилиши туфайли пайдо булиши мумкин. Бунда воронка шаклида унча катта булмаган яра пайдо булиб, унинг остида кичиқ чуқур тўқималар билан бирлашган инфильтрат кузатилади. Яралар емирилиши окибатида уларнинг туби чуқур жойлашган тўқималарга етиб боради (78-расм). Баъзан юзасида папилломатоз, веррукоз ўсмалар усади. Бундай ўсмаларнинг куз, кулок ва чакка атрофида жойлашиши хаѐт учун хавфли хисобланади. Склеродермасимон базалиома ўсма қаттиклиги, периферия томон ўсиши ва марказида телеангиэктазия борлиги билан ифодаланади. Download 21.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling