Комбинациялашган фронтал плуг фаол иш органининг параметрларини асослаш


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana08.02.2023
Hajmi2 Mb.
#1176184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
МИРЗАХОДЖАЕВ ШЕРЗОДХЎЖА ШОХРУХОВИЧ

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологияларини 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация мавзуси 
республика фан ва технологияларини ривожлантиришнинг II. «Энергетика, 
энергия ва ресурс-тежамкорлик» устувор йўналишига мос. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Фаол ва пассив иш органига эга бўлган плугларни яратиш ва қўллаш, 
уларнинг иш кўрсаткичларини ўрганиш ва параметрларини асослаш, 
шунингдек фаол иш органи билан тупроқнинг ўзаро таъсирлашиш 
жараёнларини ўрганиш бўйича хорижда Г.Н.Синеоков, В.И.Медведев, 
В.А.Сакун, 
Я.П.Лобачевский, 
А.П.Акимов, 
А.И.Веденеев, 
М.Н.Чаткин, 
А.Ф.Жук, В.В.Шаров, В.А.Тумасов, Г.Кант, Н.В.Бугайченко, Ю.А.Кузнецов, 
Б.М.Шмелев, Н.Г.Кобиашвили, L.C.Kaufman, В.К.Клыбик, Г.Ф.Попов ва 
бошқалар илмий-тадқиқотлар олиб боришган.
Ушбу 
йўналишда 
республикамизда 
Ф.М.Маматов, 
И.Т.Эргашев, 
А.А.Ахметов, А.Тўхтақўзиев ва бошқалар томонидан илмий-тадқиқот ишлари
олиб борилган.
Бу тадқиқотлар натижалари асосида яратилган плуглар қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришида муайян ижобий натижаларга эришилган ҳолда қўлланилиб 
келинмоқда. Аммо, бу тадқиқотларда комбинациялашган фронтал плугнинг 
фаол иш органини кам энергия сарфлаган ҳолда юқори иш сифатини 
таъминлайдиган параметрларини асослаш масалалари етарли даражада 
ўрганилмаган. 
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режаси билан боғлиқлиги. 
Диссертация тадқиқоти Қарши мухандислик-иқтисодиёт институтининг илмий-
тадқиқот ишлари режасининг А-13-058 «Серқувватли тракторлар асосида 
меҳнат унумдорлиги ва ишлов бериш сифатини оширишни таъминлайдиган иш 
органлари комбинациялашган таъсирли эгат 
ҳосил қилмасдан текис 
шудгорлайдиган комбинациялашган плугни ишлаб чиқиш» (2006-2008 йй.) 
мавзусидаги лойиҳа доирасида бажарилган. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling