Комбинациялашган фронтал плуг фаол иш органининг параметрларини асослаш


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana08.02.2023
Hajmi2 Mb.
#1176184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
МИРЗАХОДЖАЕВ ШЕРЗОДХЎЖА ШОХРУХОВИЧ

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фаол иш органли 
комбинациялашган фронтал плугнинг параметрларини асослаш бўйича олинган 
натижалар асосида: 
ерларни буғдой ва такрорий экинларни экиш учун шудгорлашда 
технологик жараёнлар бажарилишининг сифат кўрсаткичларини баҳолашга 
дастлабки талаблар ва комбинациялашган фронтал плуг конструкциясини 
лойиҳалашга техник топшириқ ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси 
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 1 августдаги 01-193-сон 
маълумотномаси). Натижада фаол иш органи, ўнг ва чап ағдарадиган корпуслар 
ва ғалтакмоладан ташкил топган осма ва юқори манёврли комбинациялашган 
фронтал плуг конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган; 
эгат ҳосил қилмасдан текис шудгорлаш учун ишлаб чиқилган 
комбинациялашган фронтал плуг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги 
вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликлари, жумладан, Жомбой ва Қамаши 
туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси 
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 1 августдаги 01-193-сон 
маълумотномаси). Натижада далаларни буғдой ва такрорий экинларни экиш 
учун тайёрлашда ёнилғи сарфи 1,31 мартага ва фойдаланишдаги харажатлар
32 фоизга камайган. 



Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 2 та 
халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан 
ўтказилган. Ишланма VI Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва 
лойиҳалар ярмаркаси кўргазмасида намойиш этилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси 
Олий Аттестация комиссиясининг фалсафа доктори (PhD) диссертациялари 
асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 3 та 
мақола, жумладан 2 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр 
этилган.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling