Комбинациялашган фронтал плуг фаол иш органининг параметрларини асослаш
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МИРЗАХОДЖАЕВ ШЕРЗОДХЎЖА ШОХРУХОВИЧ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг предметини
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқот мақсади юқори қувватли ҳайдов тракторларининг қувватидан
самарали фойдаланиб, тупроқни экишга сифатли тайёрлаш ва агрегатнинг иш унумини оширишни таъминлайдиган комбинациялашган фронтал плуг фаол иш 7 органининг параметрларини асослаш. Тадқиқотнинг вазифалари: мавзу бўйича илгари олиб борилган илмий-тадқиқот ишларини таҳлил этиш; ерларни текис шудгорлайдиган фаол иш органли комбинациялашган фронтал плугнинг конструктив схемасини ишлаб чиқиш; энергия тежамкорлик ва юқори иш сифатини таъминлайдиган комбинациялашган фронтал плуг фаол иш органининг параметрларини асослаш; ишлаб чиқилган фаол иш органли комбинациялашган фронтал плугнинг дала синовлари натижаларини агротехника талабларига мослигини баҳолаш; фаол иш органли комбинациялашган фронтал плугнинг агротехник ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш. Тадқиқотнинг объекти сифатида тупроқнинг физик-механик хоссалари, фаол иш органли комбинациялашган фронтал плуг ва у бажарадиган технологик жараён олинган. Тадқиқотнинг предметини фаол иш органли комбинациялашган фронтал плугнинг тупроқ билан ўзаро таъсирлашиш жараёнини ифодаловчи аналитик боғланишлар ва математик моделлар ҳамда унинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини фаол иш органнинг параметрлари ва агрегат ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятларидан иборат. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида назарий механика, деҳқончилик механикаси, математик статистиканинг қонун ва қоидалари, экспериментларни математик режалаштириш ва тензометрия усуллари ҳамда мавжуд меъёрий ҳужжатларда (ТSt 63.04.2001, TSt 63.03.2001, TSt 63.02.2001, РД Уз 63.03-98) белгиланган усуллардан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: - фаол иш органли комбинациялашган фронтал плугнинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган; - фаол иш органнинг плуг рамасида ўрнатилиши тупроққа фреза пичоғи томонидан бериладиган деформациянинг корпус таъсирида ҳосил бўладиган деформацияга қарама-қарши йўналишини ҳисобга олган ҳолда асосланди; - фаол иш органнинг тупроқ билан ўзаро таъсирлашиш жараёнларини ифодалайдиган аналитик боғланишлар олинган ва улар асосида фаол иш органнинг мақбул параметрлари аниқланган; - комбинациялашган фронтал плугнинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини фаол иш органнинг параметрлари ва агрегат ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгаришини ифодалайдиган аналитик боғланишлар асосида уларнинг мақбул қийматлари аниқланган. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling