Компьютер арxитектурасининг асосий тушунчалари, рақамли ва мантиқий асослари


В. Илова Халқаро бирликлар тизимининг когерент ҳосилавий бирликларини тузиш қоидалари


Download 1.48 Mb.
bet11/11
Sana30.04.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1411248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
01-Маъруза

В. Илова Халқаро бирликлар тизимининг когерент ҳосилавий бирликларини тузиш қоидалари
Халқаро бирликлар тизимининг когерент ҳосилавий бирликлари (кейинчалик ҳосилавий бирликлар) одатда катталикларни боғлайдиган сонли коэффициенти 1 га тенг бўлган оддий тенгламалар (аниқлайдиган тенгламалар) орқали тузилади.
Ҳосилавий бирликларни ҳосил қилиш катталикларни боғлайдиган тенгламаларда катталиклар белгиларини SI бирликларининг белгилари билан алмаштириш орқали амалга оширилади.
Мисол - Тезлик бирлиги mўғpu чизиқли ва бир текис ҳаракатланувчи , бу ерда v - тезлик; s -ўтилган йўлнинг узунлиги; t - моддий нуқтанинг ҳаракатдаги вақти.
Агар S ва t ўрнига уларнинг SI бирликлари қўйилса, қуйидаги тенглама чиқади: [v]=[s]/[t]=1 m/s Бинобарин, SI тизимида тезлик бирлиги секундига метр. У, 1 s вақтда нуқта 1 m масофага силжийдиган тўғри чизиқли ва бир текис ҳаракатланувчи моддий нуқтанинг тезлигига тенг.
Агар боғланиш тенгламаси 1 дан фарқ қилувчи сон коэффициентга эга бўлса, унда SI когерент ҳосила бирлигини ҳосил қилиш учун, SI бирликларининг шундай сон қийматлари танлаб олинадики, уни ўнг қисмидаги коэффициентга кўпайтирилиши натижасида умумий сон қиймати бирга тенг бўлиши керак.
Мисол - Агар энергия бирлигини ҳосил қилиш учун тенглама ишлатилса, бу ерда Е - кинетик энергия; т - моддий нуқта массаси; v -моддий нуқтанинг ҳаракатланиш тезлиги, у холда SI тизимидаги когерент энергиясининг бирлигини ҳосил қилиш учун қуйидаги тенгламадан фойдаланилади.
Шундай қилиб, SI тизимида энергия бирлиги жоуль бўлади (ньютон метрга тенг). Кўрсатилган мисолларда у массаси 2 kg ва ҳаракат тезлиги - 1 m/s ёки массаси 1 kg ва ҳаракат тезлиги - ҳаракатланувчи жисмнинг кинетик энергиясига тенг.
Такрорлаш учун саволлар.
  • Айнан атрофингизда мавжуд турган катталикларни санаб беринг ва уларни гуруҳланг.
  • Катталикнинг сифат ва миқдор тавсифлари нима асосида изоҳланади?
  • СИ бирликлар тизими ҳақида сўзлаб беринг.
  • Ўлчаш бирликларига қўшимчалар деганда нимани тушунасиз?
  • Ўлчаш бирликларини ёзишда нималарга эътибор бериш лозим?

БИРЛИК табиатан бир жинсли миқдорларни солиштириб кўриш учун қабул қилинган аниқ миқдор. Macалан, узунлик ўлчов бирликлари: мм, см, дм, м, км; оғирлик ўлчов бирликлари: г, кг, ц, т;
БИРЛИКЛАР ТИЗИМИ, физик катталикларнинг бирликлар тизими — ўлчов бирликлари тўплами.
Бирор катталикнинг бошқа катталикларга боғлиқлигини ифодаловчи физик қонунлар баъзи катталиклар учун ўлчов бирликлари белгилашга имкон беради. Булар асосий ўлчов бирликлари дейилади.
Шулардан фойдаланиб бошқа катталиклар учун топиладиган бирликлар ҳосилавий ўлчов бирликлари деб аталади.
Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling