Кон ҳақида умумий маълумотлар
IV.МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ
Download 1.51 Mb.
|
Kokaydi кони 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қурилмада ишлаш вақтида хавфсизликнинг умумий қоидалари
IV.МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ
Ўзбекистон Республикаси асосий меҳнат қонунлари Бизнинг Республикамизда мехнат фаолияти, мехнат конунлари асосида бошкарилади. Конунлар мажмуаси асослари, яъни Узбекистон Конститутцияси фуқороларини хукукларини, мехнат килиш, дам олиш билим олиш, ижтимоий таъминот, шунингдек, фукоролик мажбуриятларини белгилаб беради. Мехнат конунлари асослари ишчиларга иш хаки унинг сифат ва микдорга караб туланишига кафолат беради. Ишчиларга иш хақи тўлаш тариф ставкаси асосида, хизматчи ва мухандис техник ходимларига эса мансаб окладлари асосида туланади. Бундан ташкари ишчиларга текин тиббий хизмат, дам олиш уйларига йулланма, санатория-курортларда даволаниш, ишлаб чикаришдан ажралган ва ажралмаган холда билим олиб умумий истеъмол фонди оркали таъминланади. Ишчиларга бепул: махсус кийим бош, махсус пойафзал, индивидуал химоя воситалари ва сут, чой махсулотлари билан таъминланади. Ишчиларни соглигини саклаш ва хавфсиз мехнат шароитини яратиш учун иш вакти узоклигини чегаралаш мухим омил хисобланади ва иш вакти куйидагидан ошмаслик керак: - оддий иш шароитида 18 ёшдан юкори булганларга хафтада 40 соат; -зарарли мехнат шароитида ишловчилар, хамда 16-18 ёшгача булган усмирларга хафтада 36 соат килиб белгиланган. 50 метргача булган масофага ва баландлиги 3 м дан ошмаган жойларга бир кишига кулда юк кутариш нормаси куйидагилардан ошмаслик керак: -18 ёшдан юкори булган аёллар учун - 9 кг -16-18 ёшгача булган усмирлар учун - 13 кг; - профессионал юкчилар учун - 80 кг; Корхонада янги ишга кирувчиларнинг мехнат фаолияти ёзма равиш да мехнат шартномаси тузилиши билан бошланади; ишга кирувчиларнинг аризасига цех рахбари ва бошкарма бошлиғи имзо (виза) си қуйилади. Ишга кабул қилиш бошкарма буйруғи билан амалга оширилади. Қурилмада ишлаш вақтида хавфсизликнинг умумий қоидалари Технологик қурилмаларни лойиҳалаштиришдаги тармоқ меъёрлари ва хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ, конденсатни барқарорлаштириш қурилмасида, меҳнатнинг хавфсиз шароитларига қаратилган қуйидаги тадбирлар амалга оширилган: - қурилманинг барча ускуналари, зарурий парчаланишга дош беришга риоя қилган ҳолда, очиқ мадйончаларда ўрнатилган; - барча ускуналар ва қувурўтказгичлар тўлиқ герметикаланган, зичликка ва мустаҳкамликка синалган; - босим остида ишловчи барча ускуналар бузилишлардан эҳтиёт сақловчи клапанлар билан ҳимояланган; - суюлтирилган газларнинг оралиқ омбори ва суюлтирилган газларнинг насос хонаси қурилма чегарасидан ташқарига чиқарилган; - асосий технологик жараёнлар, меъёрлардан жараён параметрларининг оғиши бўлганда, товушли ва нурли сигнализациялари бўлган оператор хонасидаги шчитда кўпроқ муҳим параметрларни қайд қилиш билан автоматлаштирилган; - асосий технологик ускуна, жараён параметрларининг хавфли оғишлари бўлган ҳолларда блокировкалар билан ҳимояланган; - аппаратлар бўшатилганда ва эҳтиёт сақловчи клапанлар ишлаб кетганда чиқадиган барча газ ташлашлари, заводнинг ёпиқ машъала тармоғига чиқарилади. Суюқ маҳсулотлардан аппаратларни бўшатиш, Е-703 ёпиқ дренаж сиғим-идишига чиқариш билан амалга оширилади, қайноқ маҳсулотларни аварияли ташлаш эса, Е-704 аварияли сиғим-идишга чиқариш билан амалга оширилади, тўкиш чизиғи сиғим-идиш томонга эгилган ҳолда бажарилган. Барча ифлосланган оқовалар, махсус канализацияли тармоқга ташланади. Барча электрускуналар портлашдан ҳимоя ижрода бажарилган, статик электрланишдан ва иккиламчи яшин пайдо бўлишидан ускунани ҳимоялаш кўзда тутилган. 60 0С дан юқори ишчи ҳароратдаги барча қувурўтказгичлар ва аппаратлар изолация қилинади. Қурилмага хизмат кўрсатишга, 18 ёшдан кам бўлмаган, ўрнатилган тартибда иш жойида ўқиш ва йўриқлардан ўтган, мустақил ишлашга рухсатнома учун имтиҳонларни топширган ва корхонада амал қилувчи йўриқномалар ҳажмида хавфсизлик техникаси билимларининг текширувидан ўтган шахсларга рухсат этилади. Хизмат кўрсатувчилар қуйидагиларга мажбур: - қурилманинг технологик схемасини, ёрдамчи тармоқлар схемаларини, аппаратларнинг, қувурўтказгичлар, арматуралар, автоматлаштириш воситаларининг назорат-ўлчов мосламаларининг жойлашган жойларива вазифалари ни мукаммал билиши; - жараён параметрларини мунтазам назорат қилиши ва вахта журналида ва режим варақасида ёзувларни ўз вақтида амалга ошириши, ўз жойидаги ва операторлик шчитдаги мосламалар кўрсаткичларини солиштиришни, даврий равишда амалга ошириши; - ишлаб-чиқаришнинг технологик харитасида кўрсатилган технологик режим меъёрларига қатъий риоя қилиш ва ишчи даражалардан параметрларнинг оғишини тугатиш бўйича чораларни ўз вақтида кўриши; - намуна олиш йўли билан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини мунатазам назорат қилиш ва брак чиқишига йўл қўймаган ҳолда, таҳлиллар натижалари бўйича технологик режимни ўз вақтида таҳрир қилиши; - режимнинг мажбурий ўзгариши бўйича барча тадбирлар оҳиста, кескин ўзгаришсиз амалга оширилади; - назорат қилиш ва тартиблаштириш воситалари ускуналарининг созлигини кузатиш, ўз вақтида носозликларни бартараф қилиш бўйича чораларни қабаул қилиш; -сальникли зичлагичлар ва фланецли бирикмаларнинг нозичликлари орқали ўтишларни ўз вақтида топиш ва бартараф қилиш; - аппаратлар ва қувурўтказгичларнинг изоляцияси ҳолтини соз ҳолатда ушлаб туриш; - ўт-ўчириш, индивидуал ҳимоя ва махсус кийим воситаларини соз ҳолатда сақлаш; - иш жойида тозалик ва тартибни сақлаш; -иш жойида хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар, лвозим йўриқномалари талабларини бажариш. Тақиқланади: - эҳтиёт сақловчи клапанлар, НЎМваА воситалари, ажратувчи ва тартиблаштирувчи арматуралар, ертуташтирувчи мосламаларнинг соз ҳолатида ускуналарни ишлатиш; - босимни ташлашсиз фланецли бирикмалар ва сальникларда оқиб чиқишларни бартараф қилиш; - носоз асбоблар билан ишлаш; - инвидуал ҳимоя воситаларсиз қурилма ҳудудида бўлиш; -олдиндан қиздирмасдан иссиқ насосларини ишга тушириш; - колоннанинг ёпиқ ликопчасида паст (аварияли) сатҳда иссиқ насосни ишга тушириш; - сальникларни совутишнинг носоз тизими билан иссиқ насосларни ишга тушириш; - олдиндан ҳаво кислородидан қайноқ маҳсулотларни дамламасдан, аварияли сиғим-идишга уларни ташлаш; - умумузавод тармоғига дамлаш билан, аппаратлардан ҳавони сиқиб чиқариш; - алоҳида рухсатномалар, режалар, наряд-рухсатномалар расмийлаштирмасдан, газхавфли, оловли, тупроқли ишлар ва ҳ.к. ларни олиб бориш. Печларни ишлашида қуйидагилар зарур: - ёнишнинг қулай режимини ушлаб туриш, печ тиргакини шибер билан ва қопқоқлар билан ҳавони узатишнинг тартиблаштириш режимини ушлаб туриш; - гулхан ва футеровкаларни кузатиш вақтида ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш; - горелкаларнинг ҳар бир ёнишини, ёқиш ҳудудини батафсил вентиляциясидан сўнг амалга ошириш; бунда мажбурий тартибда ҳимоя кўзойнаклари ва қўлқопларидан фойдаланиш. Ёқишни махсус запали қурилма ёки машаъала билан амалга оширилади. Машъалани таъминлаш учун енгилалангаланувчи суюқликдан фойдаланиш ман қилинади; - змеевик куйганда, дарҳол печ ўчирилади ва аварияларни тугатиш режасига асосан ҳаракат қилинади. Тақиқланади: - ўт-ўчириш ва блокировкаларнинг ўчирилган тизимлари ёки носоз ҳолатида печларни ишлатиш; - бузилган тахлашлар ёки змеевикнинг шакли ўзгарган қувурлари билан печни ишлатиш; - енгилалангаланувчи суюқликларни машъалани таъминлаш учун қўллаш. ХУЛОСА Одатда уюмни ишлатиш тизими бир неча вариантда ҳисоблаб кўрилади. Бу вариантлар уюмдаги қудуқлар сони ва уларнинг ишга тушиш кетма-кетлиги, ишлаш режими, қатлам босимини сақлаш усулининг қўлланилиши ва ишлатишнинг иқтисодий кўрсаткичлари билан бир-биридан фарқ қилади. Вариант кўрсаткичлари ўзаро таққосланиб, уюмни ишлатишнинг оқилона тизими танланади, бу тизим қуйидаги омиллар билан белгиланади: 1.Қудуқлар орасида ўзаро энг паст таъсир даражаси. Ер ости гидравликаси қонунларидан маълумки, қудуқлар орасидаги масофа кенгайган сари, уларнинг ўзаро таъсири пасаяди ва қудуқ туби босимлари тенглиги шароитида улардан олинадиган маҳсулот миқдори ошади. Бунда хар бир қудуқни бурғилашга ва жиҳозлашга кетган маблағ тез қопланади. Лекин қудуқлар орасидаги масофа катталашса, жами қудуқлар сони ва улардан олинадиган маҳсулот миқдори камаяди, уюмни ишлатиш муддати узаяди. Шунингдек, коллекторларнинг турлилик шароитида нефтнинг анча қисми уюмда қолиб кетади. 2. Юқори нефтбераолишлик коеффисиенти. Юқори нефтбераолишлик коеффисиенти бутун қатлам бўйича сиқиб чиқариш жараёнини бажариш, яъни сув-нефть ва газ-нефть туташ юзалари барча қатламчалар орқали ўтиши натижасида олиниши мумкин. Паст ўтказувчанли қатламларда нефт ҳаракатини таъминлаш учун суюқлик ҳаракатининг катта тезлигини ва юқори босим градиентини таъмирлаш керак. Демак, юқори нефтбераолишлик коеффициенти сиқиб чиқариш режими (усул) ларига ҳосдир. Қатламнинг табиий энергияси йетарли бўлмаган ҳолларида сунъий сув босими ёки газ босими усулини қўллашга тўғри келади. Турлилиги юқори қатламларда нефть бераолишлик қудуқлар жойлашишининг зичлигига ҳам боғлиқ. Конни ишлатиш лойиҳасида қудуқларни зич жойлаштириш олиниши мумкин бўлган заҳиранинг ошишига олиб келиш варианти ҳам кўрилади. 3.Нефтнинг минимал таннархи. Лойиҳалаштириладиган ҳар бир ишлатиш тизимининг ҳамма вариантлари учун капитал ва экспулатасион сарф-ҳаражатлар ҳисобланиб нефтнинг таннархи аниқланади. Энг паст тан нархи иқтисодий жиҳатдан оқилона ҳисобланади. Нефть конларини ишлатиш нефт ва унинг маҳсулотларига бўлган эхтиёжига қараб давлат маштабида ҳал қилинади. Давлат режаси нефть қазиб олишнинг истиқболи ва уни қайта ишлаш масалаларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Шунинг учун ҳам конни оқилона ишлатиш тизимини танлаш комплекс равишда ҳал қилинади. Кон ишини лойиҳалаштиришнинг шундай варианти тайёрланиш керакки, бу вариант юқорида қўйилган талабларга жавоб берсин. Ишлатишнинг оқилона тизими қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: а)бошланғич геологик-физик маълумотларни йиғиш: б)гидродинамик ҳисоблашлар натижасида у ёки бу тизим учун ишлатишнинг технологик кўрсаткичларини ҳисоблаш; в)ишлатишнинг ҳар хил вариантлари учун иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш; г)геологик-техник ва иқтисодий кўрсаткичларини таққослаб ишлатишнинг оқилона вариантини танлаш.Кокайди конида технологик кўрсатгичларини таҳлил қилиш; Кон бўйича қуйидаги тавсияларни берамиз Кокайди конида қудуқларни оралиқ ва капитал тамирлаш ишлари сабабларини ўрганиш; Қовушқоқлиги юқори бўлган нефть уюмларини ишлатишни тадқиқодлаш; Сувланганлик даражаси юқори нефт уюмларни таҳлил қилиш; Парафинлашган қудуқларнинг кейинги ишлаш ҳолатини кўзатиш ва тавфсиялар ишлаб чиқиш; Кон геологик усуллардан фойдаланиб сувланганлиги ўта юқори бўлган қудуқларда назорат ишларини олиб бориш орқали илимий нуқтаи назардан турли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Кокайди кони қудуқлари механик усулда тўлиқ чуқурлик насоси билан ишлатилди. Юқоридагиларни таҳлил қилганимизда конда нефтни қазиб олиш учун ва кунлик нефть казиб чикариш суръатини ошириш учун тугатилган қудуқларни тиклаш, иккинчи стволни бурғилаш, радиал бурғилаш ва ХВ-горизонтни бурғилаб қудуқларини ишга тушириш ишларини 2023 йилда давом эттиришни таклиф қиламиз. Конда қатлам босимини бир меъёрда ушлаб туриб ишлатиш қудуқларидан кунлик суюқлик қазиб чиқариш миқдини янада кўпайтириш учун қатламга сув ҳайдашни давом эттириш мақсадга мувофиқдир. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling