«ЭКО ҳашар» – маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида кўнгилли ёшлардан иборат гуруҳлар орқали амалга оширилади.
Иншолар танлови – мазкур танловда 4 та ёш тоифаси бўйича
(9-12, 13-16, 17-22, 23-30 ёш) «Ҳар кунинг Наврўз бўлсин» мавзусида ўтказилади. Мазкур мавзуда ёш тоифаси бўйича ёшлар сараланади ҳамда Наврўз байрамини келиб чиқиш тарихи, анъана ва қадриятлар юзасидан иншолар ёзилади ҳамда ҳакамлар хайъати томонидан энг муносиб деб топилган иншолар кейинчи босқичга йўлланма (ҳар бир ёш бўйича алоҳида)ни қўлга киритади.
«Урф-одат ва ёшлар» шиори остидаги маҳаллий (туман, шаҳар) ёшлар сайли
«Анъана ва ёшлар» сайли – ҳар бир туман (шаҳар)даги мавжуд истироҳат боғлари, ёшлар мажмуалари, ёшлар сайли ўтказишга мос объектларда ташкил этилади. Маҳаллий ёшлар сайлига туман (шаҳар)даги мавжуд барча маҳаллалардан маҳаллий аҳоли, асосан ёшлар ва болалар иштирок этишлари мумкин. Ёшлар сайли доирасида «Наврўз миллий байрам» миллий таомлар кўргазмаси (ёки намойиши), «Миллий рақс» турлари, «Аждодларга муносиб авлод бўлайлик!» мавзусида (ҳар бир вилоятнинг фахри бўлган аждодларимиз сиймоларини кўрсатиб бериш) ўтказилади.
«Sumalak party» – мазкур лойиҳа халқимизнинг азалий қадриятини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, лойиҳа доирасида туман(шаҳар)даги кексалар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилади. Лойиҳа доирасида дошқозонда ўзбек миллий таомларидан Сумалак тайёрланади ҳамда туман (шаҳар)даги «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларидаги тарбияланувчиларга, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга тарқатилади.
«Ошга марҳамат» – ушбу мусобақа ҳудуднинг анъаналаридан келиб чиққан ҳолда турли услубларда ошлар тайёрланиши мумкин, секторлар ёки маҳаллалар кесимида ош тайёрлаш бўйича мусобақа ташкил этилади. Мусобақада 1 нафар ошпаз, 2 нафар ёрдамчиси ўзаро беллашади. Ғолиблар гала-концерт давомида тақдирланади.
«Миллий халқ ўйинлари» – мазкур мусобақа очиқ майдонларда миллий халқ ўйинларини ёшлар ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўтказилади. Жумладан «Миллий кураш», «Тош кўтариш», «Арқон тортиш», «Камондан ўқ отиш», «Улоқ», «Чиллак» ва бошқа кўплаб миллий халқ ўйинларини ташкил этиш, шунингдек ҳудуднинг миллий қадриятларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларни алоҳида тавсия асосида ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |