«Наврўз – ёшлар марафони» – мазкур марафон 14-30 ёшгач бўлган маҳалла ёшлари 3-5 кмга югуриш учун ўзаро беллашади. Марафон алоҳида тавсия асосида ташкил этилиб, марафонда ғолибларни аниқлаш тартиби эса белгиланган масофага биринчи бўлиб етиб келган иштирокчи мусобақа ғолиби саналади.
«Варраклар сайли» – мазкур сайл маҳаллада очиқ ва кенг майдонларда ташкил этилади. Маҳаллий босқичда фақатгина маҳаллаларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар иштирок этишлари мумкин. Танлов шаклида ташкил этилаётган мазкур сайл якуни бўйича энг узоққа учган ва энг чиройли дизайнга эга бўлган варраклар сайлнинг ҳудудий босқичда иштирок этади.
Иншолар танлови – мазкур танловда 4 та ёш тоифаси бўйича
(9-12, 13-16, 17-22, 23-30 ёш) «Ҳар кунинг Наврўз бўлсин» мавзусида ўтказилади. Мазкур мавзуда ёш тоифаси бўйича ёшлар сараланади ҳамда Наврўз байрамини келиб чиқиш тарихи, анъана ва қадриятлар юзасидан иншолар ёзилади ҳамда ҳакамлар хайъати томонидан энг муносиб деб топилган иншолар кейинчи босқичга йўлланма (ҳар бир ёш бўйича алоҳида)ни қўлга киритади.
«Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосидаги гала-концерт дастури – мазкур концертда миллий халқ куйлари, юртни, тинчликни, миллий қадриятларни тараннум этувчи куй қўшиқлар, айтишув, аскиялар, болалар рақс гуруҳларининг чиқишларидан иборат композиция шаклида ташкил этилади. Мазкур концертда ҳар бир ўтказилган тадбирларнинг ғолиблари тақдирланади.
«Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» шиори остидаги Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёшлар сайли
«Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» сайли – ҳар бир ҳудуддаги мавжуд истироҳат боғлари, ёшлар мажмуалари, сайл ўтказишга мос объектларда ташкил этилади. Ҳудудий фестивалга туман (шаҳар)да ёшлар ва болалар иштирок этишлари мумкин. Ҳудудий фестиваль доирасида «Наврўз миллий байрам» миллий таомлар кўргазмаси (ёки намойиши), «Миллий рақс» турлари, «Аждодларга муносиб авлод бўлайлик!» мавзусида (ҳар бир вилоятнинг фахри бўлган аждодларимиз сиймоларини кўрсатиб бериш) ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |