Концепцияси «Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» сайли


Download 162.5 Kb.
bet4/8
Sana23.12.2022
Hajmi162.5 Kb.
#1046997
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5280884499154998735

«Sumalak party» – мазкур лойиҳа халқимизнинг азалий қадриятини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, лойиҳа доирасида ҳудуддаги кексалар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилади. Лойиҳа доирасида дошқозонда ўзбек миллий таомларидан Сумалак тайёрланади ҳамда ҳудуддаги «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларидаги тарбияланувчиларга, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга тарқатилади.
«Ошга марҳамат» – ушбу мусобақа ҳудуднинг анъаналаридан келиб чиққан ҳолда турли услубларда ошлар тайёрланиши мумкин, туман ва шаҳарлар кесимида ош тайёрлаш бўйича мусобақа ташкил этилади. Мусобақада 1 нафар ошпаз, 2 нафар ёрдамчиси ўзаро беллашади. Ғолиблар гала-концерт давомида тақдирланади.
«Миллий халқ ўйинлари» – мазкур мусобақа очиқ майдонларда миллий халқ ўйинларини ёшлар ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўтказилади. Жумладан «Миллий кураш», «Тош кўтариш», «Арқон тортиш», «Камондан ўқ отиш», «Улоқ», «Чиллак» ва бошқа кўплаб миллий халқ ўйинларини ташкил этиш, шунингдек ҳудуднинг миллий қадриятларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларни алоҳида тавсия асосида ташкил этилади.
«Наврўз – ёшлар марафони» – мазкур марафон 14-30 ёшгач бўлган туман (шаҳар) ёшлари 8-10 кмга югуриш учун ўзаро беллашади. Марафон алоҳида тавсия асосида ташкил этилиб, марафонда ғолибларни аниқлаш тартиби эса белгиланган масофага биринчи бўлиб етиб келган иштирокчи мусобақа ғолиби саналади.
«Варраклар сайли» – мазкур сайл ҳудуддаги очиқ ва кенг майдонларда ташкил этилади. Ҳудудий босқичда фақатгина маҳаллий босқичда ғолиб бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин. Танлов шаклида ташкил этилаётган мазкур сайл якуни бўйича энг узоққа учган ва энг чиройли дизайнга эга вараклар сайлнинг кейинги республика босқичида иштирок этади.
Иншолар танлови – мазкур танловда 4 та ёш тоифаси бўйича
(9-12, 13-16, 17-22, 23-30 ёш) «Ҳар кунинг Наврўз бўлсин» мавзусида ўтказилади. Мазкур мавзуда ёш тоифаси бўйича ёшлар сараланади ҳамда Наврўз байрамини келиб чиқиш тарихи, анъана ва қадриятлар юзасидан иншолар ёзилади ҳамда ҳакамлар хайъати томонидан энг муносиб деб топилган иншолар кейинчи босқичга йўлланма(ҳар бир ёш бўйича алоҳида)ни қўлга киритади.

Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling