Концепцияси «Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» сайли


-илова “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” ёшлар сайли доирасида “Миллий халқ ўйинлари”ни ўтказиш юзасидан


Download 162.5 Kb.
bet7/8
Sana23.12.2022
Hajmi162.5 Kb.
#1046997
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5280884499154998735

3-илова
Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” ёшлар сайли доирасида
“Миллий халқ ўйинлари”ни ўтказиш юзасидан

ТАВСИЯЛАР

  1. УЛОҚ

Бу ўйин Қозоғистон ва Ўрта Осиё давлатларида кенг тарқалган. У минг йиллик тарихга эга. Отлиқлар (кўпинча неча юзлаб отлиқ) ўртасига эчки ёки бузоқ танаси ташланади. (Боши олинган, ичак-чавоқлардан тозаланган) Отлиқлар от устида туриб ўзаро қаттиқ курашадилар энг уста, эпчил ва кучли чавандоз улоқни тақим остига қаттиқ босиб олади ва маррага қараб югуради. Қувловчи чавандозларга олдириб қўймасдан ўлоқни маррага келтириб ташлаган чавандоз ғолиб бўлади. Улоқда ютиб чиққан чавандоз ипак чўпон, от, туя, қўй-қўзилар ёки пул мукофоти берилади. Улоқда енгиш учун от ҳам, чавандоз ҳам бақувват, эпчил, яхши машқ қилган абжир бўлишилари зарур. Иштирокчиларнинг сони чекланмаган. 18-30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

  1. ЧИЛЛАКИ

Ерга кичик чуқурча кавланади ва унинг устига узунлиги бир қарич ёғоч қўйилади. Ўйинчилардан бири сопқон (узунлиги 45 – 50 см ли таёқ) билан қарич ёғочни чуқур устидан силтаб юқорига ирғитади ва у елка баландлигига келаганда қаттиқ уриб юборади. Шундан сўнг сопқоннинг чуқурча устига қўяди. Иштирокчилар сони 4 нафардан иборат бўлиб, жамоа шаклида ўтказилади. 10-20 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.



  1. КАМОНДАН ЎҚ ОТИШ

Ўтмишда ота-боболаримиз жуда қадимги давлатчилик анъаналарига эга бўлган бой маънавият ва моддий ёдгорликларни мерос қолдиришган. Улар чавандозлик, мерганлик ва якка курашнинг усулларини яхши эгаллаган эдилар. Камондан отиш - спорт тури. Диаметри 40—122 см дойра нишонга 18 — 90 м узокликдан 30 ёки 36 тадан ўқ узилиб очко тўпланади. Иштирокчилар сони 1 нафардан иборат бўлиб, жамоа шаклида ўтказилади. 16-30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.



  1. АРҚОН ТОРТИШ

Маҳалла ёшлари икки гуруҳга бўлиниб, ўртадан чизиқ чизилади. чизиқнинг ўнг тарафини биринчи гуруҳ ёшлари, чап тарафини эса иккинчи гуруҳ ёшлари эгаллашади. Арқон тортиш вақтида қайси гуруҳ ёшлари чизиқнинг у томонига ўтиб кеца, ўша гуруҳ енгилади. Қайси гуруҳ ёшлари арқонни ўзи томонга тортиб олса, ўша гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Ўйинда
10-14 ёшлар қатнашиши мумкин.

  1. ТОШ КЎТАРИШ

Ҳар хил вазн тоифаларида оғир нарсалар (штанга, тош) кўтаришда мусобақалашиш. Оғирликларни кўтариш машклари қадимги замонлардан маълум. Улар миллий нақшли устунларни кўтариш ва ушлаб туриш, тошларни кўтариш бўйича ёшлар ўзаро беллашади. 16-30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

  1. МИЛЛИЙ КУРАШ

Миллий кураш спорт турида 18-30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари иштирок этишади. Белгиланган қоидага мувофиқ икки спортчилар яккама якка олишади. Ғолиб бўлган иштирокчилар тақдирланади.


Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling