«Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосидаги гала-концерт дастури – мазкур концертда миллий халқ куйлари, юртни, тинчликни, миллий қадриятларни тараннум этувчи куй қўшиқлар, айтишув, аскиялар, болалар рақс гуруҳларининг чиқишларидан иборат компазиция шаклида ташкил этилади. Мазкур концертда ҳар бир ўтказилган тадбирларнинг ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади.
«Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми» шиори остидаги Республика ёшлар сайли
«Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» сайли – Республика ташкилий қўмитаси томонидан “Янги Ўзбекистон” боғида ташкил этилади. Республика ёшлар сайлига 6-иловадаги тақсимот режаси асосида ҳар бир ҳудуддан ёшлар иштирок этади. Республика ёшлар сайли доирасида «Наврўз миллий байрам» миллий таомлар кўргазмаси (ёки намойиши), «Миллий рақс» турлари, «Аждодларга муносиб авлод бўлайлик!» мавзусида 5-иловага асосан (ҳар бир вилоятнинг фахри бўлган аждодларимиз сиймоларини кўрсатиб бериш) ўтказилади.
«Миллий халқ ўйинлари» – мазкур мусобақа доирасида «Миллий кураш», «Тош кўтариш», «Арқон тортиш», «Камондан ўқ отиш», «Улоқ», «Чиллак» ва бошқа кўплаб миллий халқ ўйинларини ташкил этиш, шунингдек ҳудуднинг миллий қадриятларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчилар сараланади.
«Ошга марҳамат» – ушбу мусобақа республиканинг миллий анъана ва қадриятларидан келиб чиққан ҳолда турли услубларда ошлар тайёрланиши мумкин, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кесимида ош тайёрлаш бўйича мусобақа ташкил этилади. Мусобақада 1 нафар ошпаз, 2 нафар ёрдамчиси ўзаро беллашади. Ғолиблар гала-концерт давомида тақдирланади.
«Sumalak party» – мазкур лойиҳа халқимизнинг азалий қадриятининг ўзида мужассамлаштирган бўлиб, лойиҳа доирасида ҳудуддаги кексалар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилади. Лойиҳа доирасида дошқозонда ўзбек миллий таомларидан Сумалак тайёрланади ҳамда ҳудуддаги «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларидаги тарбияланувчиларга, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга тарқатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |