Концепцияси
ривожланишики, бунда омиллар сарфининг бир бирликка ўсиши ишлаб чиқариш бир
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
2-МАВЗУ-МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- .4.1.-жадвал. Масштаб самараси
- Монополистик рақобат шароитида савдо
ривожланишики, бунда омиллар сарфининг бир бирликка ўсиши ишлаб чиқариш бир
бирликдан кўпроққа ўсишига олиб келади. Буни қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин: .4.1.-жадвал. Масштаб самараси Меҳнат (соат) Товар (дона) 1 товарга қилинган сарф Масштаб самарси мамлакатдаги тармоқ ва корхоналарнинг рақобат бозоридаги ҳатти-ҳаракати ва фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ташқи ва ички масштаб самараларига ажралади. Ташқи масштаб самараси бутун тармоқда ишлаб чиқариш масштабини ўсиши натижасида фирма доирасида товар бирлигига тўғри келадиган харажатларнинг камайиши. Ички масштаб самараси фирма доирасида ишлаб чиқариш масштабини кенгайтириш орқали товар бирлигига сарфланадиган харажатларнинг камайиши. Ташқи масштаб самарси шуни назарда тутадики, ҳар бир фирманинг ҳажми ўзгармаган ҳолда бир хил товар ишлаб чиқарадиган фирмалар сони ортади. Одатда ушбу ҳолатда бозор етарли даражада рақобатбардошлигини сақлаб қолади, бу эса бу модел асосидаги савдо қонуниятларини халқаро савдонинг классик назарияларига яқинлаштиради, яъни экспортёрлар ўзлари таъсир кўрсата олмайдиган бозордаги нархда ҳохлаган миқдорда товар сотишлари мумкин. Ички масштаб самараси эса ишлаб чиқариш миқдори ўзгармаган ҳолда товар ишлаб чиқарувчи фирмалар сони камайган ҳолатни назарда тутади. Ушбу вазият аксарият ҳолларда носоғлом рақобатни келтириб чиқаради, яъни ишлаб чиқарувчилар ўз товарлари нархига таъсир кўрсата олади ва товар нархини пасайтириш орқали сотиш ҳажмини ортиришлари мумкин. Ички масштаб самарасининг экстремал ҳолати соф монополия ҳисобланади. Монополистик рақобат шароитида савдо Маълумки халқаро савдода соф мукаммал рақоба анча кам учрайди, бунинг сабаби жаҳон хом-ашё ва товарлар бозорининг бўлишиб олинганлиги ва халқрао бозорларда ўзига хос олигополия ва монополияларнинг вужудга келганлигидир. Монополистик рақобат асосидаги савдо назариясининг ривожланишига катта ҳисса қўшган олим Пол Кругман бўлди. Агар X — маълум фирманинг сотиш ҳажми, S — тармоқдаги умумий сотиш ҳажми, n — тармоқдаги фирмалар сони, b — фирманинг ўз товари нархига боғлиқ равишда бозордаги улушини кўрсатувчи талаб ўзгарувчиси, Р — мазкур фирма товари нархи, Р* — рақобатчи товарларнинг ўртача нархи бўлса, X=S[(1/n)-bx(P-P)*] (1) бўлади. Агар фирма ўз товарларини ўрта нархда юқори сотса (Р > Р*), унинг бозордаги улуши (S/n) кам бўлади (X<(S/n)). Агар фирма ўз товарларини ўртача нархдан паст нархда сотса (Р < Р*), унинг бозор улуши кўпроқ бўлиши керак(X>(S/n)). Монополистик рақобатнинг халқаро савдога таъсирни аниқлаш учун энг аввало фирмалар сони ва уларнинг товарлари нархи орасидаги учта асосий ўзаро боғлиқликни аниқлаш керак: фирмалар сони қанчалик кўп бўлса, ҳар бир фирма ишлаб чиқарадиган товар ҳажми шунча кам бўлади, ўртача харажатлар ортиб боради; Фирмалар сони қанчалик кўп бўлса, рақобат даражаси юқори бўлади ва товар тархи пасаяди; Агар нарх ўртача нархдан юқори бўлса, бозордаги фирмалар сони ортади ва аксинча. Монополистик рақобат моделида дастлабки икки боғлиқлик муҳим ҳисобланади. Халқаро савдо товар сотиш бозорлари сиғимини оширади. Фирмалар сони ва бир фирмага тўғри келадиган ўртача ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги чизиқли тенглама билан ифодаланади: С* = (F/X) + c, (2) С* = n(F/S)+c, (2а) Бу ерда С* — ўртача харажатлар, F — доимий харажатлар, с — фирманинг чегаравий харажатлари. Формуладан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш ҳажми, ўз навбатида сотиш ҳажми ортиб борган сари фирманинг ўртача харажатлари камайиб боради, чунки доимий харажатлар янада кўпроқ товарлар сонига бўлинади. Бозор мувозанатда бўлган шароитда ҳар бир фирма товари нархи бир хил бўлади, Р = Р*. Ушбу ҳолатда 1 формула X = S/n га келади. Х қийматини иккинчи формулага қўйсак, 2а формула келиб чиқади. Бу формуладан кўриниб турибдики, тармоқда фирмалар сони қанчалик кўп бўлса, ўртача харажатлар шунчалик ортиб боради. Фирмалар сони ўзгармаган ҳолда сотиш ҳажмининг ортиши ўртача харажатларнинг қисқаришига олиб келади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling