Kоnchilik ishi va metallurgiya fаkultеti kоnchilik ishi kаfеdrаsi “flotatsiua usulida bоyitish texnologiyasi”
Сульфидли олтин рудаларини флотациялаш
Download 0.89 Mb.
|
BMI OLTIN
Сульфидли олтин рудаларини флотациялаш
Сульфидли олтин рудаларини тўғридан-тўғри цианлашнинг технологик кўрсатгичлари паст бўлганлиги сабабли, кўп ҳолларда бундай рудаларни флотация усули билан бойитилади. Олтин ва сульфидлар бойитмага ўтади ва бойитмага ҳар-хил усуллар билан ишлов берилиб, цианлаш жараёнига тайёрланади. Агарда олтиннинг маълум қисми бойитмага ўтмай, чиқиндида (хвостда) қолган бўлса, (олтин оксидларга ёпишган бўлса) у ҳолда чиқинди цианлаш жараёнига юборилади. Осон цианланувчи, оксидли олтин рудаларининг миқдори йилдан-йилга камайиб бормокда. Олтин ишлаб-чиқариш ҳажмини камайтирмаслик, завод ва фабрикаларни имкониятидан тулиқ фойдаланиш ва ишсизлар сонини камайтириш мақсадида, мураккаб таркибли сульфидли олтин ("ўжар") рудаларни қайта ишлаш мақсадга мувофиқдир. Маълумки, олтин соф металл ҳолда бўлиши билан бирга металл сульфидлари (пирит, арсенопирит, антимонит ва бошқалар) қуршовида (боғланган) бўлиши мумкин. Сорбцияли цианлаш Цианлашга тайёрлаш Сорбцияли цианлаш 2.2-расм. Сульфидли олтин рудаларини кайта ишлаш технологияси Бундай рудалардан цианлаш усули билан олтинни эритмага утказиш жараёнининг технологик кўрсатгичлари паст бўлади. Шунинг учун сульфидли олтин рудаларини флотация усули билан бойитиш ва бойитмага ишлов бериш ижобий натижалар беради (2.2-расм). Флотация жараёнида сульфидлар билан бирга майда эркин олтин ҳам бойитмага ўтади. Аммо йирик олтин флотацияланиш хоссаси яхши бўлса ҳам бойитмага ўтиши қийин, чунки унинг солиштирма оғирлиги юқори (19г/см3). бўлганлиги сабабли кўпикдан сирғаниб тушиб кетади. Шунинг учун руда таркибида эркин йирик олтин булса (0,2 мм дан катта ) уни флотацияга қадар гравитация усули билан ажратиб олиш керак Флотацияланувчи олтин заррачаларининг ўлчами уларнинг шаклига ҳам боғлик бўлади. Сульфидли олтин рудаларини флотациялаш муҳитнинг (рН- 7,5-8,5) кучсиз ишқорли шароитларида олиб борилади. . 2.1-жадвал Флотобойитмаларни кимёвий таркиби
2.2-жадвал Олтинни флотобойитмадаги рационал таркиби
2.3-жадвал Кумушнинг флотобойитмадаги рационал таркиби
Йиғувчи реагентлар сифатида сульфигидрил реагентлар – Ксантогенатлар (этил, бутил, амил ксантогенатлари ва аэрофлотлар ишлатилади. Кўпик ҳосил қилувчилар сифатида Сосна мойи, Т- 80 каби реагентлар, фаоллантурувчилардан мис сульфати, мословчилар сифатида сода ишлатилади, тоғ жинсларини тазиқлаш учун эса бўтанага суюқ шиша, корбоксилцелилоза кўшилади. Рудада сульфидлар миқдори кам бўлса, купик турғин бўлмайди. У ҳолда кўпикнинг барқарорлигини ошириш мақсадида бўтанага бироз натрий алияти қўшилади.Флотация жараёнининг муҳити, унда ишлатиладиган реагентлар тури, сарфи руда таркибидаги минералларнинг тури ва миқдорига қараб белгиланади. Сульфидли олтин рудаларини флотациялаш кўпинча 2 босқичда олиб борилади. Босқичлар реагентлар сарфи билан фарқланади. Флотация жараёнида олтинни бойитмага ўтиш даражаси (извлечение) 90% атрофида, бойитмани чиқиши (выход концентрата) 3-5% атрофида бўлади. Бу эса, сульфидли олтин рудаларини цианлашга тайёрлаш жараёнида ишлов берилиши керак бўлган маҳсулот миқдорини 95 % га камайтириш демакдир. 2.1. -2.2. жадвалларда хар хил конлардан олинган рудаларни ва улардан флотацион услубда олинган бойитманинг кимёвий таркиби кўрсатилган. 2.3 жадвалдан куриниб турибдики Кокпатас ва Даугызтау рудаларидан олинган флотобойитмада цианидланиладиган олтин атиги 10% ташкил қилади, 80-90% олтин сульфидлар қуршовида булади. Шуни учун олтинни ажратиб олиш учун сульфидлар қуршовини парчалш зарур. Бусиз олтинни сорбцияли цианидлаш услуби билан ажратиб олиб бўлмайди. Сульфидлар қуршовини парчалаш 3 бобда кўрсатилган. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling