Kоnchilik ishi va metallurgiya fаkultеti kоnchilik ishi kаfеdrаsi “flotatsiua usulida bоyitish texnologiyasi”
Download 0.89 Mb.
|
BMI OLTIN
Концентрацион столларнинг асосий параметрлари ва ишлаш тартиби
Концентрацион столлар ишига қуйидаги омиллар таъсир қилади: 1. Тўсиқчаларнинг баландлиги; 2. Тўсиқчалар орасидаги масофа; 3. Деканинг тебранишлар частотаси ва амплитудаси; 4. Деканинг бўйлама ва кўндаланг қиялик бурчаги; 5. Берилаётган сувнинг сарфи ; 6. Столнинг солиштирма ишлаб чиқариш қуввати. Тўсиqчаларнинг жойлашиши, баландлиги ва улар орасидаги масофа биринчи навбатда бойитилаётган маҳсулотнинг хусусиятига, шунингдек деканинг қиялигига, сув сарфи ва ювувчи сувнинг берилиш тезлигига, столнинг ишлаб чиқариш қувватига боғлиқ. Тўсиқчалар баландлиги ва улар орасидаги масофа бойитилаётган руданинг йириклигига боғлиқ. Одатда рудани бойитишда тўсиқчаларнинг баландлиги 4-15 мм, улар орасидаги масофа эса 20-45 мм ни ташкил қилади. Маҳсулот йириклиги ортган сари бу параметрлар ҳам ортади. Маҳсулотнинг стол юзасида қатламланиш самарадорлиги деканинг тебранишлар частотаси ва амплитудасига боғлиқ бўлиб, у ҳам ўз навбатида бойитилаётган маҳсулот зичлиги ва йириклигига боғлиқ. Йирик заррачали маҳсулотни бойитишда маҳсулот қалинроқ қатламда жойлашади, бу ҳолда тўсиқчалар орасида каттароq юқорига кўтарилувчи сув оқими ҳосил бўлади ва дека қадам узунлиги каттароқ бўлиши талаб қилинади. Дека тебранишлари частотаси эса бунда унча катта бўлмайдиган қилиб танланади, Майда заррачали маҳсулотни бойитишда эса тебранишлар амплитудаси кичик, частотаси эса катта қилиб танланади. Стол юзасининг кўндаланг қиялик бурчаги ҳам бойитилаётган маҳсулотнинг йириклигига боғлиқ. Қиялик бурчагининг ортиши бўтана оқимининг ва сувнинг ювилиш тезлигини ортишига олиб келади, бунинг натижасида оғир заррачалар столнинг ёнбош тарафига етиб келмасдан стол юзасидан ювилиб тушиб кетиш эҳтимоли ортади. Маҳсулот қанча йирик бўлса, стол шунча кўпроқ, эгилган бўлиши мумкин. Майин заррачали маҳсулот учун столнинг қиялик бурчаги минимал бўлиши керак. Одатда стол юзасининг қиялик бурчаги 1-10° орасида бўлади. Юзанинг қиялик бурчаги фақатгина маҳсулотнинг йириклигига эмас, балки тўсиқчаларнинг баландлигига ҳам боғлиқ. Уларнинг баландлиги ва маҳсулотнинг йириклиги ортган сари юзанинг кўндаланг қиялик бурчаги ортади. Концентрацион столда бойитиш самарадорлигига дастлабки маҳсулот (бo’тана) нинг зичлиги ва ювувчи сувнинг сарфи катта таъсир кўрсатади. Бўтананинг ҳаддан зиёд суюлиб кетиши оғир минералларнинг йўқолишига олиб келади. Стол юзасида сувнинг етишмаслиги заррачалар ажралишини ёмонлаштиради ва ишлаб чиқариш унумдорлигини пасайтиради. Столга келиб тушадиган бўтананинг меъёрий зичлиги 20-25 % ҳисобланади. Ювувчи сувнинг сарфи маҳсулотнинг йириклиги ва юзанинг қиялик бурчагига боғлиқ ҳолда белгиланади. Бойитилаётган маҳсулот қанча йирик бўлса, ювувчи сувнинг тезлигини ошириш, юзанинг қиялик бурчаги катта бўлганда, ювувчи сувнинг миқдорини камайтириш мумкин. Одатда концентрацион столда ишлатиладиган сувнинг миқдори ҳар бир тонна руда учун 1-2 м3 ни ташкил қилади. Концентрацион столнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги руданинг хоссасига, юзанинг майдонига, столнинг ишлаш тартиби ва бошқа омилларга боғлиқ. Столга ортикча маҳсулот берилса минерал заррачалар қатламланишга улгурмайди, чунки тўсиқчалар орасидаги бўшлик оғир минераллар билан ўта тўлган бўлади ва янгидан тушаётган маҳсулот сув билан ювилиб тушиб кетади. Столга маҳсулот камроқ берилса, минерал заррачалар самаралироқ ажралади, лекин бунда столнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаган бўлади (ишлаб чиқариш қуввати нуқтаи назаридан). Концентрацион столнинг афзалликлари: бойитишнинг юқори самарадорлиги, минерал заррачалар ажралишини яққол кузатиш мумкинлиги ва уни дарҳол созлаш мумкинлигидадир. Столнинг камчиликлари - солиштирма ишлаб чиқариш қувватининг пастлиги, бинонинг катта майдонини эгаллаши, синиш оқибатида нисбатан тез-тез ишдан чиқиши, ҳамма узелларни синчиклаб созлаш кераклиги. Винтли сепараторлар марказдан қочма кучга ва ер тортиш кучига асосланган. Концентрацион столларда улчами 30 мкмк дан кичик булган олтин зарралирини ажратиб олиш кийин амалга оширилади, чунки ушбу жараёнда олтин зарраси зинчлиги буйича бошка мининералдан кескин фарк килмай колади. Винтли сепараторларда зарранинг ўлчами 30-10 мкм бўлган олтин зарраларини хам ажратиш имкониятлари мавжуд. Ушбу қурилма НКМ нинг 4-ГМЗда фаолият кўрсатмокда. Курулманинг яна бир афзаллик томони уни ишлабчикариш қувватидадир. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling