Kоnchilik ishi va metallurgiya fаkultеti kоnchilik ishi kаfеdrаsi “flotatsiua usulida bоyitish texnologiyasi”


Олтин ва кумушнинг рудалари ва уларнинг таснифи


Download 0.89 Mb.
bet5/16
Sana19.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1102828
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
BMI OLTIN

Олтин ва кумушнинг рудалари ва уларнинг таснифи
Лодейшиков В.В ҳамкасблари билан олиб борилган илмий тадқиқотларининг натижалари ва адабиётлардаги маълумотларни умумийлаштириб олтин рудаларини оддий ва «ўжар» рудаларга тоифаланишни таклиф этган (Ўжар-мураккаб таркибли рудалар).
Демак, табиатда оддий рудалардан ташқари, кўп металли,
(Cu, Pb, Zn, Ag, As, Sb ва U) рудалар ҳам сероб. Ундай рудаларга олтинли, олтин-пиритли, олтин-маргимушли, олтин-мисли, олтин-сурмали, олтин-уранли, олтин-кўп металли, олтин-углеродли деб аталади ва бундай рудалардан ҳамма металларни ажратиб олинса катта иқтисодий самара беради.
Оддий рудаларга таркиби асосан кварцдан (>95% SiO2) ташкил топган рудалар киради. Бундай рудалардан цианлаш йўли билан олтин ажратиб олиш қийин бўлмайди. Агар, 80-90% - 0,074 мм гача майдаланган руда 24 соат давомида танлаб эритилганда 1 тонна руда учун циан тузининг сарфи 0,5-1,0 кг дан ошмаса ва кам деганда 90% олтин эритмага ўтса, қолдиқдаги (кекдаги) олтин миқдори 0,3 г/т дан кам бўлса, бўтана осон тинса ва сузилса (солиштирма сузиш юзаси 2м2/т кун) эритмадаги 95-97% олтинни оддий цементация усули билан ажратиб олиш мумкин бўлса, бундай рудалар оддий рудалар деб қабул қилинган. Юқоридаги талабга жавоб бермаган рудалар маълум даражадаги ўжар (мураккаб таркибли) рудалар гуруҳига киради. Рудаларнинг ўжарлик даражасининг асосий мезони цианлаш жараёнида олтинни эритмага ўтиш даражасидир. Рудадан олтинни тўлиқ эритмага ўтказиш учун, унинг таркибида ҳалақит берувчи қандай минерраллар борлиги ва ундаги олтин заррачаларнинг ўлчамига қараб технологик схемага қўшимча босқичлар киритилади. Бу эса сарф ҳаражатни ошишига олиб келади. Цианлаш жараёнида олтинни эритмага ўтиш даражаси КЕ билан белгиланиб,қуйидагича ифодалаш мумкин:
КЕ=1-(КФХ1Х2)
Бу ерда Кф- физик тазиқдаги олтин миқдори. Бу олтин заррачаси NaCN эритмасида эримайдиган, зич минераллар (сульфидлар, оксидлар, кварц) қуршовида бўлиб, эритма билан мулоқотда бўла олмайди, шунинг учун эритмага ўтмайди. Кф=0,1-0,5 гача қийматга эга бўлиши мумкин. Бу миқдор ишлов берилаётган руда заррачаларининг ўлчамига боғлиқ. Физик тайзиқдаги олтиннинг эритмага ўтиш даражаси цианлаш жараёнида тезда маълум бир қийматга эришиб, сўнгра ўзгармайди ва цианлаш маромига ҳам боғлиқ бўлмайди.
Кх1 ва Кх2 – кимёвий тазиқдаги олтин миқдори бўлиб, Кх1 - нинг қиймати асосан руда таркибидаги CN- ионлари ва кислород билан реакцияга кириш қобилиятига эга бўлган минераллар (сурма, мис, темир, мишьяк сульфидлари ва оксидлари) миқдорига боғлиқ. Улар олтинни эритиш учун керак бўлган циан ионлари ва кислороднинг эритмадаги концентрациясини камайтириб юборади. Кх2 - нинг қиймати эса рудадаги (эритмада эримайдиган) кўмирсимон фаол моддалар, сульфидлар ва асосларнинг миқдорига боғлиқ. Бу моддалар эритмага ўтган олтин ионларни ютиб олиб уни қаттиқ фазага ўтказади. Кимёвий тайзиқдаги олтинни эритмага ўтиш даражаси синниллашнинг маромига, эритмадаги кислород ва циан ионларининг концентрациясига, эритманинг нордонлиги, босқичлар сонига, вақтга ҳамда ион алмашинувчи қартон (смола) нинг бор йўқлигига боғлиқ бўлади. Ўжар рудалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1.Ўта майда (дисперс) олтин заррачалари бўлган рудалар. Бундай рудаларда олтин кварц ёки бошқа минерал ичида яширинган бўлиб, уни эритмага ўтиши учун рудани ўта майдалашни талаб қилади.
2. Сульфидли рудалар. Бу тоифага рудалар таркибида темир, сурма, маргимуш, мис ва бошқа металлар сульфидлари бўлиб, цианлаш жараёнида реагентлар (OH-, CN-, O2) сульфидларни қисман эритишга сарфланади. Уларнинг миқдори қанча кўп бўлса, мутаносиб равишда олтинни эритмага ўтиши шунча камаяди. Бундан ташқари олтин сульфидлар кристалл панжараси ичида бўлгани учун цианлаш жараёни узоқ вақт давом этади ва олтинни олиш миқдори кам бўлади.
3. Кўмирсимон моддалар бўлган олтинли рудалар. Бундай рудаларда 2% гача кўмирсимон фаол моддалар бўлиб, улар эритмага ўтган олтин ва кумуш ионларини ютиб, уларни яна қаттиқ фазага ўтказади.
1.7 - жадвал
Сульфидли олтин рудасини фазовий таҳлили.



Олтинни рудадаги шакли

Олтинни миқдори

1- намуна

2- намуна

г/т

%

г/т

%

Эркин тоза олтин

0,75

34,88

2,05

37,6

Ишқорда парчаланувчи парда ичидаги олтин

0,11

5,11

0,68

12,47

Оксидлар пардаси ичидаги олтин

0,05

2,32

0,37

6,78

Пирит ва арсенопирит таркибидаги олтин

0,45

20,93

1,49

27,33

Ўта майда олтин

0,79

36,74

0,86

15,78

Жами олтин

2,15

100

5,45

100

4. Тупроқли олтин рудалари. Бундай рудаларда асосан алюминий ва темир оксидлари бўлиб, улар ўта майда заррачалардан иборат. Эритмани қолдиқ (кек)дан ажратиш жараёнлари - тиндириш, сузиш (фильтрация) қийин ўтади. Аммо, олтин эритмага тўлиқ ўтади, лекин қисман олтин иони оксидларга ютилиши (сорбцияланиши) мумкин.


Бундан ташқари олтинли рудалар қайси металл бирикмалари цианлаш жараёнига халақит бераётганлигига қараб ўша металлнинг номи билан аталиши мумкин: мисли, сурмали, маргимушли. Яна бир тоифа рудалар бўлиб, уларни «занглаган»; «темир шляпали»; «ФЕРРО- ОЛТИНЛИ» рудалар деб номланади. Бундай рудалардаги олтин заррачаларнинг сирти темир оксиди плёнкаси билан қопланган бўлиб, олтинни эритма билан мулоқотда бўлишига халақит беради.
Ҳар қандай рудадан олтинни ажратиб олиш технологиясини танлашдан олдин рудани фазовий таҳлил қилинади. Бунда, олтин заррачаларининг ўлчами, шакли, қайси минераллар билан боғланган, қандай жинслар қуршовида турибди каби саволларга жавоб олинади. 1.7-1.8 - жадваллар.

1.8 - жадвал


Кўмирсимон жинсли олтин рудасини фазовий таҳлили

Олтинни рудадаги шакли

олтинни миқдори

г/т

%

Эркин олтин (осон цианланувчи)

0,472-0,400

70,0-65,7

Кислотада эрувчи минераллар таркибидаги олтин

0,021-0,012

3,1-2,1

Сульфидлар қуршовидаги олтин

0,018-0,011

2,7-1,9

Тоғ жинслари қуршовидаги олтин (қийин цианланувчи)

0,191-0,148

24,8-30,3

Жами олтин

0,702-0,571

100

1.9 - жадвал


Баъзи бир олтин рудаларини сорбцияли-цианлаш технологик кўрсатичлари

Кўрсатгичлар

Рудаларни турлари

Кварцли

Гилли

Сульфидли

Кўмирсимон моддали

Сурмали

Рудадаги олтин миқдори, г/т

6,8

5,2

7,0

10,4

33,0

Майдаланганлик даражаси, мм

-0,15

-0,3

-0,15

0,15

-0,10

Цианлаш давомийлиги, соат

8

8

24

8

24

қолдиқ олтин миқдори, г/т

0,3

0,4

5,4

5,8

8,2

жумладан, сульфид қуршовидаги дисперс олтин, г/т

-

-

5,4

1,0

0,4

Сузиш солиштирма юзаси, м2/т кун.

0,21

6,25

-0,3

-0,4

-0,8

Олтинни эритмага ўтиш даражаси,%

95-96

92-93

22-23

44-45

75-76

Сўнгра рудани стандарт шароитда цианлаб технологик кўрсатгичлари олинади (лаборатория шароитида) ва руда қайси турга мансуб эканлиги баҳоланади 1.9 - жадвал.





Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling