Kоnchilik ishi va metallurgiya fаkultеti kоnchilik ishi kаfеdrаsi “flotatsiua usulida bоyitish texnologiyasi”


Kurs lоyihаsining аlоhidа bo’limlаrini bаjаrish bo’yichа uslubiy ko’rsаtmаlаr


Download 0.89 Mb.
bet3/16
Sana19.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1102828
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
BMI OLTIN

2 Kurs lоyihаsining аlоhidа bo’limlаrini bаjаrish bo’yichа uslubiy ko’rsаtmаlаr
Kirish. Rаngli mеtаllаrni bоyitishning хаlq хo’jаligidаgi o’rni, berilgаn rudаni bоyitish teхnоlоgiyasini tаkоmillаshtirishning аsоsiy yo’nаlishlаri, ya’ni mis rudаsining аsоsiy minеrаllаri, minеrаllаrning flоtаtsiyalаnishi, mis rudаlаri bоyitilаdigаn bоyitish fаbrikаlаri хаqidаgi mа’lumоt, mis rudаsini bоyitishdа qo’llаnilаdigаn mахаlliy vа аrzоn flоtоrеаgеntlаr, ulаrni miqdоri, mаydаlаsh, g’аlvirlаsh, yanchish, tаsniflаsh, sifаt miqdоr sхеmаsini хisоblаsh, flоtо mаshinаlаrni tаnlаsh vа хisоblаsh хаqidа mа’lumоt bеrishi kеrаk.

2.1 Berilgаn rudаni аsоsiy minеrаllаri. Bоyitish nаzаriyasi vа аmаliyoti (аdаbiyotlаr shаrhi)
Bu bo’limdа berilgаn rudаning аsоsiy minеrаllаri хаqidа qisqаchа mа’lumоt, uning bоyitilish nаzаriyasi, bоyitish fаbrikаlаridа qo’llаnilаdigаn teхnоlоgik sхemаlаr tаhlili, qo’llаnilgаn flоtоrеаgеntlаr turlаri, chеt el bоyitish fаbrikаlаrining tехnоlоgiyasi ko’rsаtilаdi, mаsаlаn –


Mavzu: Олтин ва кумуш минераллари, рудалари ва конлари
Олтин минераллари
Ер қобиғида олтин ҳар хил ҳолатда учрайди: туғма, теллуридлар ҳолда, сульфидлар таркибида, темир минераллари қуршовида, бошқа моддаларга ютилган ҳолда, металлоорганик бирикма ҳолда ва сувда эрувчан бирикмалар таркибида.
Шунингдек, олтин табиий тоғ жинслари (рудалар)да металл ҳолда олтингугурт, фосфор, теллур, висмут, селен, сурма, маргимуш ва галогенидлар билан комплекс бирикма ҳолда, ҳамда ҳар хил органик бирикма шаклида учрайди.
1.1-жадвал
Туғма олтинни кимёвий таркиби

Минералнинг номи

Таркиби

Au

Ag

Fe

Cu

бошқалар

Туғма олтин

70 – 100

≤ 30

0 - 1

0 - 1

-

Электрум (Au) Ag

50 – 70

30 - 50

0 - 1

0 - 1

-

Мисли олтин

74,3 – 80

2,3 - 20

-

2 – 20,4

-

Паладийли олтин

86,0

4,2

-

0,1

8,2 – 11,6 Pd

Платинали олтин

86,0

3,0

-

-

10,5 Pt

Родийли олтин

88,4

-

-

-

11,5 Pt

Иридийли олтин

62,1

2,1

0,6

0,6

30,0

Мальфонит Au2Bi

64,5

-

-

-

35,5 Bi

Олтин амальгамаси Au2Hg3

34,2 - 41,6

0,0 – 0,5

-

-

57 – 68 Hg

Туғма олтин соф ҳолда бўлмай унинг таркибида 75-90% олтин, 1-10% (баъзида 20-40%) кумуш, 1,0% гача мис ва темир бўлади. Бундан ташқари маълум миқдорда маргимуш, висмут, теллур, селен, сурма ва бошқа элементлар бўлиши мумкин. Туғма олтин таркибидаги йўлдош элементларнинг миқдорига қараб унинг номига шу элемент номи қўшиб айтилади. Масалан, мисли олтин, платинали олтин, родийли олтин ва ҳоказо. 1.1 - жадвалда туғма олтин минералининг таркиби келтирилган.


Туғма олтин кўриниш жиҳатидан ҳар хил – барг, юлдуз, нина, тасма, томчи, вергул ва бошқа кўринишдаги заррачалар шаклида бўлади. Уларнинг ўлчамлари ҳатто микроскоп остида ҳам кўринмайдиган (субмикроскопик) жуда кичик заррачалардан тортиб, то 10-100 килограмм катталикка эга бўлиши мумкин. Аммо, кейингилари жуда кам учрайди. Асосан туғма олтин заррачаларининг ўлчами 0,001-0,01 дан 0,1 мм гача, умуман 0,5-1,0 мм дан кичик бўлади.
Фан ва техникада +70 мкм ва ундан катта ўлчамга эга бўлган олтин йирик, -70 + 1 мкм бўлса майда, -1 мкм ўлчамлилиги эса ўта майда (дисперс) олтин деб аталади (0,001 мм – 1 мкм).
Кўпинча олтин заррачаларининг сирти марганец ва темир оксидлари, аргентит (Ag2S), ковеллин (CuS), галенит (PbS) ёки бошқа бирикмаларнинг пардаси билан қопланган бўлади.
Кимёвий бирикма ҳолдаги табиий олтин минералларига калаверит (AuTe2), сильванит, креннерит (Au, Ag, Te2), петцит (Au, Ag, Te2) ва ауростибнит (Au2Sb2) ва кюстелит (Ag, Au) киради.
Ҳозирги вақтда олтиннинг 20 тача минерали маълум бўлиб, улардан асосан туғма олтин саноат аҳамиятига эга.
Илмий тадқиқотлар натижасида табиатда олтиннинг органик бирикма ҳолда мавжудлиги аниқланган. Бундай олтинни қора сланцли сульфидли рудаларида, нефть-битумли сланцларда, асфальтли қумларда, нефть ва углеводородли ашёларда борлиги исботланган.
Олтин органик моддалар билан ҳар хил металлорганик, сингенетик-ютма, эпигенетик ютма ёки соф ҳолда бириккан бўлиши мумкин. Углеродли сульфид рудаларда олтиннинг қандай шаклда бўлиши фанда ҳозирча баҳсли. Баъзи бир олимларнинг фикрича олтин бундай рудаларда каллоид (0,1 мкм) ёки ўта майда (1-10 мкм) ҳолда тарқалган. Бошқалари эса темир сульфидда олтин ё катион ҳолида ёки магимуш комплексида анион шаклида бўлади деб тахмин қилишади. Тоғ жинсларида органик моддалар эрувчан битумоид (битум – углеводородлар ва уларнинг хосиласидан иборат қаттиқ ёки суюқ органик модда) ва эримайдиган кероген ҳолда бўлиши мумкин. Кероген олтингугуртнинг ўзаро боғланган конденсацияланган ароматик бирикмаларидан иборат. Бу модданинг ядроси полимерлардан ташкил топган бўлиб, у жуда мустаҳкам, юқори вакуум ва 450оС да ҳам парчаланмайди. Ташқи қавати эса кучсиз боғланган алифатик компонентлардан иборат. Табиий углеродли моддаларнинг асосини ташкил қилган кероген олтин билан боғланган бўлади.
Ўрта Осиёнинг бир қатор қора сланцли олтин конларининг рудаларидан олинган флотобойитмаларини тадқиқ қилиш натижасида А.Қубназаров улардан икки турдаги органик моддаларни ажратиб олишга мувофиқ бўлган. Биричиси тўқ жигарранг, оқувчан ёғсимон юқори молукулярли углеводород бирикмалар бўлиб, у пирит ва арсенопирит минераллари билан бирикмаган. Шунинг учун бу модда пиридин, аминопиридин, серауглерод, димитилформамид ва формамидларда осон эрийди. Бу ёғсимон моддада деярли олтин йўқлиги аниқланган.
1.2-жадвал
Қатронсимон органик модданинг кимёвий таркиби, % ҳисобида

Намуна

С

Н2

S

N

1

41,7

2,07

14,3

2,0

2

42,66

3,08

15,68

1,9

3

42,36

3,10

16,08

1,99

4

50,43

7,91

-

0,5

Иккинчиси жигарранг, қуюқ, қатронсимон модда бўлиб, фақат пиридин, сероуглерод ва диметилформамидда эрийди. Бу моддани бойитмани кимёвий парчаламасдан туриб ажратиб бўлмайди. Чунки у пирит ва арсенопиритнинг дурлик панжарасига кирган бўлади.
1.3-жадвал
Кўмирсимон органик модда таркибидаги элементлар

Намуна

Au, г/т

Ag, г/т

As,%

Fe, %

Si, %

Al, %

Md, %

Mn, %

1

0,06

0,001

0,3

0,6

0,03

0,003

0,01

-

2

0,03

0,001

0,3

1,0

0,06

0,006

0,001

0,003

3

0,06

0,001

0,3

0,6

0,1

0,003

0,03

0,006

Маълумки, органик моддаларда олтингугурт ва азот металлар билан хелат турдаги бирикмалар ҳосил қилади. Ажратиб олинган қатронсимон органик модда таркибида 3,5 - 4,0 кг/т олтин бўлиб, у тахминан [Me Au As Me3], [Me3 Au As Me], [AuMe3(Asph3)2] ва AuMe2Cl (Asph) турдаги кимёвий таркибига эга. Бу ерда ph – фенол гуруҳи, Ме – Метил гуруҳи.


Маргимушли сульфид рудалардан ажратиб олинган органик моддаларнинг ИК-спектрларига (ютиш полосаси – 500-1) асосланиб олтин – углерод боғ борлигини тахмин қилиш мумкин.
Аммо, сульфидли рудаларда олтин ҳар хил мураккаб комплексли бирикмалар ҳолида бўлади. Бу бирикмаларнинг таркибида фульво-, гумин кислоталар (60-80%) ва ўсимликлар қолдиқларидан ҳосил бўлган аминокислоталар бўлади. Гумин кислоталарининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, улар юқори молекуляр ассоциатлар ҳосил қилади, 1-1,5 г/л концентрацияда бошқа компонентларнинг эрувчанлигини камайтириш қобилияти ва полидисперсликка эга. Гуминлар 300 дан 60000 ва ундан ортиқ молекуляр массага эга бўлган полидисперс системалар ҳосил қилиши мумкин.
Металл ионлари гуминлар билан реакцияга киришиб кам эрийдиган ёки эрувчан катионли, анионли ва бетараф бирикмалар ҳосил қилади.
Олтин (III) нинг бирикмалари сувда гидратланиб (рН=3-4) кам эрувчан бирикма ҳолга ўтиши кузатилган.

Бундан ташқари олтин минералларини қуйидагича таснифлаш мумкин:



  1. Туғма металлар, қотишмалар (%)

    а) Олтин ва унинг асосидаги қотишмалар,

    Au – 66-98; Ag – 2-30; Pd – 6 гача; Bi, Pt, Cu, Fe, Ti, Mn 1-3 гача



    б) Электрум AuAg олтин ва кумуш қотишмаси

    Au – 37-66; Ag – 36-63; Pd – 8 гача; Cu – 0,5-2,0; Se 1,3-1,4

    в) Купроаурид палладий (Cu, Pd)3Au2

    Au – 62-85; Cu – 9-25; Pd – 6,1-6,5; Pt-5,1 гача, Ag, Rh - >1

    г) Ауростибнит AuSb2

    Au – 41,3-50,9
    Sb – 48,1 – 59,8

  2. Интерметалл бирикмалар, металл – ярим металл (%)

    а) Безсмертовит Au7Cu2PbTeO2

    Au – 68-88,1; Ag – 3,2 – 56, Cu – 0,5 – 7,8; Fe – 0,0 – 0,9; Pb – 0 – 11,6; Te – 4,8-7,5

    б) Богдановит AuPbCuTe

    Au – 57-63; Cu – 4,1 – 15,1; Ag – 1,7 – 3,4; Fe – 0,1 – 10,3; Pb – 10,7 – 14,4; Te – 9,6-10,3; Se < 0,4

    в) Билибинскит Au3Cu2Pb2TeO2

    Au – 40-66; Ag – 0,6 – 3,0, Cu – 7,1 – 11,8; Pb – 0,0 – 22,0; Te – 14,1-22,9; Se – 0-0,3

  3. Сульфобирикмалар (%)

    а) Нагиагит Pb7Au(Te, Sb)5S6

    Au – 8; Pb – 56; Sb – 11; Te – 8; S – 16

    б) Фишессерит Ag3AuSe2

    Ag – 47,5 – 52,8; S – 7,9 гача; Au – 24,5 – 28,4; Se - 12,8-24,9; Cu – 4 гача

    в) Пенженит (AuCu)4Au(S,Se)4

    Ag – 50,7 – 51,3, Cu – 3-4; Au – 24,5-25,4; Se – 6,9-7,9; S – 6,9-7,9

  4. Оддий сульфидлар (%)

а) Перовскаит Au Ag (S, Sе)

Ag – 29,8 – 33,3; Se – 1,0-1,8; Au – 55,9 – 60,5; S – 9,1-9,7

б) Итенбогардтит Ag3AuS2

Ag – 53,2 – 57,1; Au – 27,3 – 35,3; S – 10,3-12,4; Cu – 3,6 гача

Умуман, рудаларда олтин қандай шаклда бўлиши, сульфидлар билан қандай бирикканлиги, қандай органик бирикмада бўлиш, ҳар бир аниқ кон учун тадқиқ қилиш асосида аниқланади ва рудалардан олтинни ажратиб олиш технолгияси унинг шу рудада қандай ҳолатда эканлигини инобатга олиб танланади.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling