Kоnchilik ishi va metallurgiya fаkultеti kоnchilik ishi kаfеdrаsi “flotatsiua usulida bоyitish texnologiyasi”


Download 0.89 Mb.
bet4/16
Sana19.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1102828
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
BMI OLTIN

Кумуш минераллари

Олтинга ўхшаб кумуш ҳам табиатда туғма ҳолда учрайди. Аммо, у олтинга нисбатан кимёвий фаолроқ бўлгани сабабли рудаларда кўпроқ бирикма ҳолда бўлади. Унинг бир валентли иони (Ag+) олтингугурт билан осон бирикиб Ag2S минералини ҳосил қилади. Шунинг учун рудаларда кумуш қўпроқ Ag2S шаклида бўлади.
Кумуш сульфиди Cu2S ва CuS га нисбатан нордонлик, Au2S ва Au2S3 га нисбатан асослик хоссаларига эга. У кучсиз килоталар (H8SnO6, H3SbO3, H3AsO3) билан осонгина таъсирланиб ҳар хил сульфотузлар ҳосил қилади. Шу сабабли сурма, маргимуш ва қалай бўлган конларда кумуш сульфотузлар ҳолда учрайди.
Кумуш сульфид ва сульфотузлардан ташқари табиатда теллуридлари ва селенидлари, ҳар хил интерметалл бирикмалари ва олтин (кюстилит, электрум), сурма (анимикит, дискрозит, алларгентум), висмут (гиленит), маргимуш (гунтилит) ва бошқа элементлар билан қотишмалари мавжуд. Кумуш рангли металлар бўлган блекли рудалар таркибида ҳам бўлади. Кумушнинг минералогияси мураккаб ва минералларининг ҳосил бўлиши турли йўллар билан ўтган.
Ҳозирги вақтда кумушнинг 60 дан ортиқ минераллари маълум. Шулардан кўпроқ учраб турадиганлари куйидагилар:
1.4-жадвал
Кумушнинг минераллари

Туғма кумуш

Ag

Штромейрит

Ag1-xCu (x=0-0,1)

Электрум

Ag 0,2-0,7 Au

Ялпанит

Ag3CuS2

Кераргурит

AgCl

Прустит

Ag3AsS3

Аканит (Аргентит)

Ag2S

Миаргирит

AgSbS3

Гесит

Ag2Te

Степанит

Ag5SbS4

Штербергит

AgFe2S3

Фрейеслебенит

Ag Pb Sb S3

Аргентопирит

Ag Fe2S3

Беллингелейт

Ag7(As,Sb)S6

Диафорит

Ag3Pb2Sb3S8

Фрейбергит

(Ag,Cu)12Sb4S13

Андорит

Ag3Pb2Sb3S6

Пирсеит

(Ag,Cu)15As2S11

Рамдорит

Ag2Pb3Sb5S9

Науменит

Ag2Se

Овихиит

Ag2Pb5Sb6S15

Петцит

Ag3AuTe2

Полибзит

(Cu, Ag)15Sb2S11

Аргентоярозит

AgFe3(OH)6(SO4)2

Пираргерит

Ag3SbS3

Дискразит

Ag3Sb

Блекли рудаларнинг кимёвий таркиби М12Х4S13 бўлади. Бу ерда, М – мис, рух, темир, кумуш ва симоб билан изоморф ўрин алмаштиради, Х – маргимуш ва сурма, улар висмут ва теллур билан изоморф ўрин алмаштирадилар, S – олтингугурт бўлиб у қисман селен билан ўрин алмашиши мумкин. Шундай минераллардан бири Cu12(Sb,As)4S13 бўлиб, маргимушга нисбатан сурма кўпроқ бўлса тетраэдрит, аксинча теннантит деб аталади.


Олтинли рудаларда учрайдиган минераллар
Темир минераллари

  1. Пирротин - Fe2S

  2. Пирит - FeS2

  3. Марказит - FeS2

  4. Лёллингит – FeAs2

  5. Арсенопирит - FeAsS

  6. Гематит – Fe2O3

  7. Маггемит - Fe2O3

  8. Смитит – Fe3S4

  9. Ильменит – FeTiO3

  10. Магнетит – FeFe2O4

  11. Магномагнетит – (Fe,Mg)Fe2O4

  12. Гетит – HFeO3

  13. Лимонит – HFeO2

  14. Лепидокрокит - FeOOH

  15. Сидерит – FeCO3

  16. Ярозит – K Fe3[SO4]2(OH)6



Мис минераллари
Миснинг 170 та минераллари маълум:

  1. Халькопирит – CuFeS2

  2. Халькозин – Cu2S

  3. Ковеллин - CuS

  4. Борнит – Cu5FeS4

  5. Тетраэдрит – Cu12Sb4S12

  6. Теннантит – Cu12As4S12

  7. Куприт – Cu2O

  8. Тенорит - CuO

  9. Малахит – Cu2(CO3)(OH)2

  10. Азурит – Cu3(CO3)2(OH)2

  11. Хризоколла – CuSiO2 . nH2O

  12. Халькантит – CuSO4 . 5H2O

  13. Брошантит – Cu4(SO4)(OH)6

Рух минераллари
Рухнинг 66 та минераллари маълум:

  1. Сфалерит - ZnS

  2. Смитсонит – ZnCO3

  3. Каламин – 2ZnO . SiO2 . H2O

  4. Цинкит - ZnO

  5. Виллемит – 2ZnO . SiO2

  6. Франклинит – (Zn, Mn)O . Fe2O3



Қўрғошин минераллари

  1. Реальгар – AsS(As4S4)

  2. Аурипигмент – As2S3

  3. Арсенопирит - FeAsS

  4. Энаргит – Cu3AsS4

  5. Теннантит – 3Cu2SAs2S3 (Cu12 (As4S13))

  6. Никелин - NiAs

  7. Гердорфит - NiAsS

  8. Кобальтин - CoAsS

  9. Скуттерит – CoAs3

  10. Прустит – Ag3AsS3

  11. Леллингит – FeAs2

  12. Скородит - FeAsO4 . 2H2O

  13. Маргимуш оксиди – As2O3



Сурма минераллари
Сурманинг 120 та минерали маълум шулардан кенг тарқалганлари:

  1. Антимонит – Sb2S3

  2. Тетраэдрит – Cu12Sb4S13 (3Cu2S . Sb2S3)

  3. Буланжерит – Pb5Sb4S11 (5PbS . 2Sb2S3)

  4. Джемсонит – Pb4FeSb6S14 (4PbS . FeS . 3Sb2S3)

  5. Бурнонит – CuPbSbS3

  6. Ливингстонит – HgSb4S7

  7. Кермезит – Sb2S2O или 2Sb2O3.Sb2S3

  8. Валентинит - Sb2O3

  9. Сенармонтит - Sb2O3

  10. Сервантит - Sb2O4

  11. Стибиконит – (Ca,Sb)2.Sb2O6 (O,OH)

  12. Гидроромеит - Ca(2-x) Sb2(O,OH)6-7 . H2O



Олтин ва кумуш конлари

Олтин ўта камёб металл, унинг ер қобиғидаги ўртача миқдори (кларки) % ёки 5 мг/т. Кумуш эса олтинга нисбатан 20 марта кўпроқ.


Олтиннинг мутлоқ миқдори денгиз сувларида кўп. Аммо, унинг денгиз сувларидаги концентрацияси жуда кичик бўлганлиги сабабли бу сувлардан олтинни ажратиб олиш ҳозирча иқтисодий самара бермайди. Олтин конларининг ҳосил бўлиши қуйидагича деб таҳмин қилинади.
Олтиннинг туғма конлари гидротермал конларга мансуб бўлиб, уларнинг ҳосил бўлиши қўйидагича изоҳланади. Ер қарида ҳосил бўлган магма катта босим остида бўлганлиги сабабли ер юзига қараб ҳаракатланади ва уни ҳарорати пасайиб боради. Магма-чўғсимон суюқ модда бўлиб, унинг таркиби асосан силикатдан ва учувчан моддаларнинг тўйинган эритмасидан (сув, кўмир кислотаси, сероводород ва бошқалар) иборат. Магманинг ҳарорати пасайиб борган сари ундан аста секин тартиб билан тоғ жинсларини ҳосил қилувчи силикатлар (оливин, пироксен, дала шпатлари, кварц ва бошқалар) ажралиб дурлана бошлайди. Ҳарорат гача пасайганда охирги сликат ажралиб бўлади. Бу вақтда қолдиқ эритма учувчан моддаларга ўта тўйинган бўлиб, ундан газлар ажралиб чиқа бошлайди. Бу жараён давом этиб, шундай шароит етиладики эритмадан учувчан моддалар билан бирга олтинга ўхшаш унсурлар ҳам ажралиб чиқади. Бу газлар ернинг ёриқларида ва ғовакларида ҳаракат қилади ва совиб гидротермал эритма ҳосил қилади. Сув ер ости гидротермал эритмаларда қуюқ буғ ҳолда бўлади. Ҳарорат дан паст бўлганда ва юқори босимда буғ сув ҳолатига ўтади. Бу сув жуда кўп моддаларни, жумладан олтинни ўзида эритиш қобилиятига эга.
Ёриқлар орқали ҳаракатланаётган эритма, босим оз бўлган жойларга етиб келганда ундан олтин ва бошқа моддалар дурланиб, қаттиқ ҳолга ўтади. Улар ёриқ ва ғовакларни тўлдиради.
Агар гидротермал эритма олдин ҳосил бўлган кварц дурларининг ёриқлари ва ғовакларида ҳаракатланиб ўзидан олтинни ажратган ва ҳосил қилинган бўлса кварцли конлар деб аталади. Бунда олтин кварцга ёпишган ва унинг ғовакларини тўлдирган бўлади. Агар эритма сульфидларининг ғовакларида ҳаракатланиб кон ҳосил қилинса, бундай конлар сульфидли конлар деб аталади ва ҳоказо.
Конни ташкил қилувчи тоғ жинсларининг таркибига қараб, кварцли олтин рудаси, кварцсульфидли олтин рудаси ва сульфидли олтин рудаси деб аталади. Кўпинча кейингилари рангли металларнинг рудалари ҳисобланади. Олтин заррачаларининг ўлчамлари дурланиш шароитига боғлиқ бўлади. Олтин рудаларда диспрес, майда ва йирик ҳолда бўлиш мумкин. Агар дурланиш ўта секин (ҳарорат ва босим жуда секин камайган бўлса) ўтган бўлса йирик олтин ҳосил бўлади.
Туғма конлар ҳосил бўлгандан сўнг, уларнинг ер юзасига яқин жойлашган қисмлари кунлик, йиллик ҳароратнинг ўзгариб туриши, ер устки ва ер ости сувларининг таъсири остида емирилади. Емирилиш миқроорганизмлар ёрдамида, шамол ва бошқа омиллар таъсирида юз бериши мумкин. Емирилиш фақат механик таъсир билан боради. Бунда, кимёвий ўзгариш ҳам бўлиши мумкин (сульфидларни оксидланиши).
Парчаланган тоғ жинслари ёмғир, қор сувларидан ташкил топган жилға, сой, дарёлар оқими билан пастқам жойларга оқиб келади ва сочма кон ҳосил қилади. Бу вақтда тоғ жинслари ўлчамига ва зичлигига қараб табиий сараланади. Оғир моддалар туғма конларга яқин жойларда, енгиллари эса ундан узоқрокда жойлашади. Сочма конни туғма конга яқин ёки узоқрокда жойлашиши асосан жойнинг рельфига боғлиқ.
Олтин конларининг олтинли конгломератлар деб аталган учинчи тури мавжуд. У шағалга ўхшаган, кварц, олтин ва бошқа моддалардан ташкил топган бўлиб, ўта қаттиқ доначалардан иборат, Конгломератларни келиб чиқиши ҳозирги вақтгача фанда бахсли. Бу турдаги конларга Жанубий Африка Республикасининг Витватерсранд кони мисол бўлади.
Бу коннинг рудасида олтинни миқдори 10-30г/т, уран - 0,024 -0,03% шағал доначаларининг ўлчами -5-50 мм; олтин заррасининг катталиги 0,1 мм. Кон майдонининг кенглиги 25-50 км. Баъзи жойларда 100 километргача чўзилган.
Ўзбекистонда 600 га яқин олтин конлари, кончалари ва кон бўлиш эҳтимоли бор майдонлари маълум. 144 таси Республика давлат кадастрида ҳисобга олинган. 16 таси (Мурунтау, Кокпатас, Давгузтау, Корақўтон, Зарметан, Маржонбулоқ, Кўчбулоқ, Қизилолмасой, Каулди, Пирмуроб, Гузаксой ва бошқалар) ишга туширилган, 15 таси қидирилиб бўлинган. 16 тасида геологик қидирув-текширув ишлари олиб борилмоқда.
Асосий аҳамиятга молик туғма конлардир. Улар Республикамизнинг учта геологик- иқтисодий минтақасида (ГИМ) жойлашган:
Қизилқум ГИМ – (Мурунтоғ, Кўкпатас, Мютенбой, Триада, Балпантоғ, Омонтойтоғ, Ажибугут, Турбой, Олтинтоғ, Айтим ва бошқалар).
Нурота - Самарқанд ГИМ (Зарметан, Гужимсой, Сармич, Биран, Маржонбулоқ, Олтинқозган ва бошқалар).
Тошкент олди ГИМ. (Кўчбулоқ, Қайрағач, Кизилолмасой, Оқтурпоқ, Каулди, Пирмуроб, Гузаксой, Лашкарек, Сартабуткон, Оқтепа ва бошқалар).
1.5-жадвалда Тьян-шан тоғ тизмалари русумида ҳосил бўлган баъзи бир олтин конлари рудаларнинг кимёвий таркиби берилган. 1.6- жадвалда эса кон бўлиш эҳтимоли бўлган майдонлардаги рудаларнинг кимёвий таркиби келтирилган. Бу жадвалдан кўриниб турибдики Ўзбекистон олтин конлари рудалари кўпметалли, мураккаб таркибли рудаларга кирар экан.
Олтин конлари қўйидаги белгиларга қараб тоифаларга бўлинади. Заҳираси, рудадаги олтин миқдорига, рудадан олтинни ажратиб олган даражасига, ишлаб чиқариш хажмига, олтин қайси минераллар билан боғланганлиги ва таннархига.

1.5- жадвал


Баъзи-бир олтинли конлар рудаларининг кимёвий таркиби, %



Конлар

As

Sb

Na2O + K2O

SiO2

Al2O3

CaO

MgO

Fe

Pb

Zn

Cu

S

бошқалар

Au г/т

Ag г/т

1

Коч-булоқ

0,0014

0,005

-

74,88

12,94

1,13

0,08

3,75

0,23

0,044

-

2,94




9,7

56,4

2

Қизил-алмасой 1
2

-
-

0,001
-

-

84,12
82,4

5,77
7,03

0,90
1,21

0,55
0,74

2,6
2,71

0,066
0,11

0,013
0,02

-

1,28
0,97




11,3
10,8

82,8
87,6

3

Гузайсой ва Пирмироб

0,08

0,1

-

72,33

8,35

0,70

0,23

0,5

0,10

0,03

0,05

0,42




2,7

18,4

4

Маржанбулоқ

0,10

0,006

-

62,00

16,0

2,10

1,10

5,8

0,22

0,02

-

1,1




3,60

9,24

5

Зарметан

1,0

0,07

-

51,00

13,00

4,6

2,0

4,8

0,11

0,16

-

2,2




4,2

5,8

6

Даугизтау

0,29

0,66

-

19,40

15,70

0,78

2,52

4,75

-

0,01

-

2,37

Tio2=98
C-0,38

5,0

9,0

7

Актепа

0,4

0,02

-

28,37

12,28

17,72

3,02

8,26

0,083

0,047

0,008

1,21




0,13

3062

8

Қадамжай 1) Қирғизистон 2)

0,15
2,38

3,4
5,8

3,15
1,7

76,6
67,3

4,71
6,9

2,25
1,02

0,36
1,27

2,3
6,9

-
-

-
-

-
-

2,83
5,6

-
-

2,6
4,5

6,6
6,90

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

9

Тераксой Қирғизистон

0,13

1,9

2,19

90,0




2,0

1,5

4,0

0,4

0,5

-

1,82




3,1

4,2

10

Саралах 1)
Россия 2)
Россия 3)

0,17
0,70
0,38

38,0
7,80
21,0

0,75
9,47
5,67

41,6
60,3
56,8

-
6,22
3,50

0,12
0,67
0,45

0,10
0,42
0,13

0,96
3,23
2,21

-
-
-

-
-
-

-
-
-

9,8
2,51
6,5




25,0
6,0
15,5

16,0
12,0
29,0

11

Кончоч Тожикистон

0,64

0,27




53,9

5,82

1,43

0,83

25,0

0,017

-

-

12,0

Hg=0,17

2,0

280

12

Макмал Қирғизистон

0,04

0,01

2,09

53,16

7,42

21,0

1,48

3,54

0,05

0,04

0,03

1,66

Bi, Mo, Ti

8,6

8,9

13

Горючие сланцы Сангрунтау

-

-

-

55,0

5,0

12,4

3,6

-

-

-

0,03

4,57

V, Mo, Re, Ni, Ti, Pd

0,023



2,4

1.6-жадвал
Ўзбекистондаги олтин кони бўлиш эҳтимоли бўлган истиқболли майдонлар



Майдон номи

Ўлчами, км2

Йўлдош элементлар %

1

Тубаберган

1,5х7,5

Ti, Mn (0,2÷0,6); V, Cr, Ag, Cu, Zn, As (0,02÷0,04); Mo, W (0,0004-0,001), Nb

2

Букантау-Ирмер

2,0х22,5

Au (17,8 г/т гача) Mn, Sr (0,5-1,0), Zn, As, Hg, Cr, Ni, Ti, (0,01÷0,1), Mo, Pb, Cu, Sc (0,01÷0,1)

3

Джельсай-Кокпатас

2,0х30,0

As, Sb, Ag, W, Co, Cu, Ni, Zn (0,02÷0,1)

4

Турбай-Сарытау

15,0х32,0

Mo (0,02÷0,1); W (0,1÷2,0); V (0,1÷2,5); Ni (0,01÷0,06); Ti, Ag, Rb, Cu, Sb, Bi, Sn (0,01÷1,0).

5

Бешбулақ

2,5х4,5

Ag (0,01); U, W, Mo (до 0,1); As (0,02÷0,1)

6

Алтынтау

3,0х7,5

Ag (0,01), As, Zn (0,1) Mo, W, Sn, Pb, V, Co, Sb (0,01÷0,05)

7

Сургалы

3,0х5,0

As, Sb, V(0,02÷0,1), Mo, Ag, Zn, Cu, Li(0,03÷0,07)

8

Касманачи

3,0х5,0

As, W, Cu, Mo, As, Ni, Co, Pb, Zn, V, Sb (0,01÷0,1)

9

Бельтау-Сарыбатыр

3,5х12,0

Ag (до 0,1), As (до 0,6), Cu, Sb, Pb, Mo, Ni, Se (0,01÷0,04),W, Nb, La(до 0,01)

10

Шохетау

3,0х7,5

As(0,1÷0,5), V, Mo, Pb, Zn, Sb (0,02÷0,1), P (0,7), W (0,004), Mn (1,0)

11

Кизилсой

1,5х4,5

Ag (0,25÷90г/т), Pb, Zn, As (0,02), Bi, Cu, Sb (до 0,01)

12

Джазбулак-Караулхона

1,0х15,0

Sb, As, Ag, Pb, Sn, Cu, Ni, Co, Mo, W (0,05÷0,2), W (0,01)

13

Биран-Алтинказган сармич

2,0х45,0

S, Ag, Pb, Sb, Ni, Co, Sn, W, Mo (0,02÷0,04), Cu, Ti, Nb

14

Чордарбулоқ

1,0х20,0

Tl (1,0 гача), V, Mo, Pb, Zn, Sb, As (0,01÷0,1)

15

Бешкудук- Каракутан

1,5х7,5

Sb, Ag, Pb, Ni, Co, Cu, Mo, Sn, As (0,02÷0,1)


I. Ҳосил бўлиши бўйича
А) туғма
Б) сочма
В) табиат ҳодисасига учраган конлар
Г) техноген

V.Олтинни бошқа минераллар билан боғланиши бўйича
А) эркин
Б) физик боғланган
В) кимёвий боғланган
Г) эриган (бирор минерал таркибида бирикма ҳолда)

II.Захираси бўйича, т
А) жуда йирик >1000т
Б) йирик 100-1000т
В) ўртача 10-100т
Г) майда 1-10т
Д) жуда майда <1т

VI. Олтинни ажратиб олиш даражаси бўйича,%
А) осон бойитилувчи
Б) ўртача бойитилувчи
В) қийин бойитилувчи
Г) ўжар

III. Олтинни рудадаги миқдори бўйича, г/т
А) жуда бой >10 г/т
Б) бой -5-10 г/т
В) ўртача бой 2-5 г/т
Г) камбағал 0,5-2 г/т
Д) жуда камбағал <0,5 г/т

VII. Рудани қазиб олиш ва уни қайта ишлаш таннархи бўйича, доллар/г
А) юқори рентабилли- <4
Б) рентабилли 4-6
В) ўртача рентабилли 6-10
Г) паст рентабилли 10-14
Д) фойдасиз >14

IV.Олтин занррасининг ўлчами бўйича, мм
А) йирик > 1,2
Б) ўртача 1,2-0,5
В) майда 0,5-0,25
Г) ўта майда < 0,25

VIII. Олтин ишлаб чиқарадиган корхона, т/йил
А) жуда йирик >50
Б) йирик 10-50
В) ўртача 5-10
Г) майда 1-5
Д) жуда майда <1
Олтин конларининг турлари


Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling