Kоnchilik ishi va metallurgiya fаkultеti kоnchilik ishi kаfеdrаsi “flotatsiua usulida bоyitish texnologiyasi”


Кичик улушдаги рудаларни узлуксиз саралаш (покусковая сепарация)


Download 0.89 Mb.
bet7/16
Sana19.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1102828
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
BMI OLTIN

Кичик улушдаги рудаларни узлуксиз саралаш (покусковая сепарация).


1991-1995гг. кичик массали рудаларни узлуксиз тарзда транспортер лентасида саралаш муаммоси ўрганилди. Буни учун массаси 15 тонна бўлган руда Кокпатас конидан ажратиб олиниб руданинг геокимёвий ва геофизиковий хусусиятлари ўрганилди Рудадан 6 минг дона андоза ажратиб олинди (ўлчами -100 +50) ва бу андозаларда электр ва магнит ўтказувчанлиги аникланилди. 3500 та андозада олтин миқдори гамма-активация тахлили услуби билан аниқланилди. Рентген флуоресценция услуби билан улардаги темир, олтингургут ва маргимуш миқдорлари аникланилди [35]. Йулдош элементларни ўзоро боглиқлигига (корреляция) қараб олтин миқдорини аниклаш ва рудаларни узлуксиз тарзда транспортер лентасида саралаш имконияти аниқланилди.
1996-1999 йиллар МИТЛ нинг илмий такикот натижалари асосида Россиянинг «Радос» корхонасида тайёрланилган СРФ2-250, СРФ4-150, саралаш қурилмалари синовлан ўтказилди. 2000 йилда бу синов натижалари асосида ярим ишлабчикариш қурилмаси (ОРРЛ-150\40-2) яратилди ва синовдан ўтказилди. Бу қурилмада 10 минг дона андоза тахлил килинди. Бу тахлил хулосаларига асосан РРС-100 сепаратори яратилди ва хар бирини массаси 6 тоннадан бўлган 7 та андоза синовдан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга жорий қилинди [35].
Ушбу қурилма Кокпатас конида 2002-йиллдан бери фаолият кўрсатиб келмокда ва хар йили 1,2 млн.тонна рудани саралаш ишлари амалга ошириш имкониятини берди. Бу қурилма балансдан ташкари бўлган рудалардан арзон таннархда олтин олиш имкониятини беради.
Рудаларни гравитация усулида бойитиш


Концентрацион столда бойитиш майда ўлчамли маҳсулотни гравитация усулида бойитишнинг энг кўп тарқалган усули. Концентрацион столлар қалай, вольфрам, камёб металлар ва олтин рудаларини бойитишда кенг қўлланилади.
Концентрацион столда бойитиш минерал заррачаларнинг зичлиги ва ўлчамидаги фарққа қараб қия текислик бўйлаб ҳаракатланаётган сув оқими ёрдамида ажратишга асосланган.
СКМ - 1 А маркали концентрацион стол (2.1.-расм) трапе­ция шаклидаги ясси юза (2) дан иборат. Бу юза дека дейилади. Де­ка ромб ёки параллелограмма шаклида ҳам бўлиши мумкин. Дека ёғочдан ёки алюминийдан тайёрланиб, устидан линолеум, резина, полиуретан ва х.к. каби материал билан қопланади. Деканинг юзасида ингичка ва узун тўсиқчалар (14) ўрнатилади. Бу тўсиқчалар ёғоч ёки резинадан тайёрланади. Тўсиқчаларнинг узунлиги ва баландлиги маҳсулот берилувчи томонга қараб камайиб боради.
Концентрацион стол унга кўндаланг ўқи бўйлаб ёки ромб ва параллелограмманинг диагонали бўйлаб илгарилама – қайтма йўналишда ҳаракат берувчи узатмага уланади. Дека тирсакли ричагга маҳкамланган ғилдиракчали роликка (коньки) таянади. Маҳсулот берилувчи тарафда жойлашган учта тирсакли ричагни тяга бирлаштириб туради.
Маховик орқали стол юзасига унинг ҳаракатланиш йўналишига перпендикуляр равишда унча катта бўлмаган қиялик берилиши мумкин.
Столнинг узатмаси электродвигател, тасмали узатма, ричагли-эксцентрик механизмдан иборат бўлиб, стол декаси билан тяга орқали уланади.
Деканинг маҳсулот берилиш томонга юриш вақтида (орқага юриш) деканинг тиргак ва таянчи орасида ўрнатилган пружина сиқилади, бунинг тескарисида эса (олдинга юриш) пружина ёзилади ва декани олдинга итаради. Пружинанинг сиқилиш даражасини гайка ёрдамида мослаштирилади. Стол ишлаётган пайтда дека нотекис ҳаракатланади. Дека олдинга ҳаракатланганда унинг тезлиги аста-секин ортади, юришнинг охирида максимумга етади, кейин эса 0 гача кескин камаяди. Дека орқага ҳаракатланаётганда унинг тезлиги максималгача кескин ортади, кейин эса аста-секин 0 гача камаяди. Дастлабки маҳсулот бўтана ҳолида маҳсулотни юклаш қутисига берилади. Сув эса юқоридаги ариқчага берилиб, айланувчи парракчалар орқали деканинг юзасида тарқалади.
Минерал заррачалар аралашмасининг стол декасида ажралиши қуйидагича содир бўлади. Маҳсулотни юклаш қутисидан стол юзасига тушувчи минерал заррачалар иккита куч таъсирига учрайди: бўйлама оқувчи сувнинг ювувчи кучи ва деканинг илгарилама - қайтарма ҳаракати натижасида содир бўлувчи стол бўйлаб ҳаракат қилувчи инерция кучи.
Деканинг қайтарилувчи илгарилама қайтма ҳаракати натижасида руда аралашмаси дека бўйлаб ҳаракатланади. Бунда заррачаларнинг ҳаракатланиш тезлиги турлича: катта инерция кучига эга зичлиги катта заррачаларнинг дека бўйлаб ҳаракатланиш тезлиги кичик зичликка эга заррачаларнинг олдинга ҳаракатланиш тезлигига нисбатан катта бўлади.



2.1-расм. СКМ-1А концентрацион столи
Бироқ кичик зичликка эга заррачаларга сувнинг ювувчи оқими кучлироқ таъсир қилади, чунки сегрегация натижасида улар зичлиги катта заррачаларнинг устида жойлашган бўлади. Инерция кучи ва сув оқимининг гидравлик кучи таъсирида кичик зичликка эга заррачалар деканинг кўндаланг юзаси бўйлаб зичлиги катта заррачаларга нисбатан тезроқ ҳаракатланади.
Тўсиқчаларнинг вазифаси стол юзасида минерал заррачалар аралашмасини ушлаб қолиш ва уларни сув билан тез ювилиб кетишига қаршилик кўрсатиш, чунки сувнинг ювиш кучи заррачаларнинг юзага ишқаланиш кучидан каттароқ. тo’сиқчалар орасида минерал заррачалар аралашмасининг қаватланиши содир бўлади: пастки қатлам майда оғир заррачалар, кейин йирик оғир заррачалар, майда енгил ва охирида йирик енгил заррачалар жойлашади. Бунинг натижасида биринчи навбатда сув билан йирик енгил заррачалар ювилади. Ундан кейин оқим билан йирик заррачалар орасидан майда енгил заррачалар ювилишни бошлайди.
Бойитиш учун бир-биридан деканннг сони, шакли ва юзаси билан, уларнинг ўрнатилиш усули (осилган ёки таянчли), узатмасининг конструкцияси, деканинг тебраниш частотаси ва амплитудаси ва бошқа хусусиятлари билан фарқ килувчи концентрацион столлар ишлатилади.
Саноатда СКП-15, СКП-22, СКП-30 (сонлар деканинг умумий юзаси); СКО-15, СКО-22; СКО-30 ва х.к. маркали столлар чиқарилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling