Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришлар рўйхати Конституциядаги 28 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва та янги модда қўшиш таклиф этиляпти


Download 36.41 Kb.
bet15/16
Sana30.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1406224
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Konstitutsiya

105-модда янги таҳрирга ўтказилиб, маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши бўйича қуйидагича қоидалар белгиланяпти:

  • Раисни ва ўз бошқарув органларини сайлайдиган маҳаллалар – шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир.

  • Маҳаллалар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва ўз ваколатлари доирасида мустақилдир.

  • Давлат маҳаллалар фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт- шароитлар яратади, уларга қонунчиликда берилган ваколатларни амалга оширишда кўмаклашади. Маҳаллалар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, шунингдек маҳалла раисининг ва бошқарув органларининг сайлови тартиби, ваколатлари ҳажми қонун билан белгиланади.

109-моддага қўшиладиган янги бандга биноан:

  • Конституциявий суд фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг муайян ишда суд томонидан уларга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқади.

111-моддада Судьялар олий кенгаши мустақил деб белгиланмоқда:

  • Судьялар олий кенгаши – судьялар ҳамжамиятининг суд корпуси шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминловчи мустақил органидир.

112-модданинг жорий талқинидаги “Судялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади” деган жумладан “одил судловни амалга ошириш борасидаги” деган сўзлар чиқариб ташланади.
Шу моддадаги “Судя ваколат муддати тугагунга қадар судялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин” деган жумла қуйидаги жумлага алмаштирилади:

  • Судьяларни алмаштириб бўлмайди. Уларнинг ваколатлари фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра тугатилиши ёки тўхтатилиши мумкин.

116-модданинг амалдаги талқини бундай: “Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади”.
Мазкур модда қуйидагича янги таҳрирга ўтказилади:

  • Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқ кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам бепул кўрсатилади.

  • Терговнинг ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдамга бўлган ҳуқуқ кафолатланади. Жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш учун мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланган адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

  • Адвокат шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.


Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling