Координатор: Г. Ахмедова. Тузувчи муаллифлар


-илова. Қум ўйинлари - болаларни ривожлантириш усулларидан бири (Қум терапияси)


Download 0.78 Mb.
bet16/18
Sana08.11.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1755385
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Ёзги согломлаш кўрилди 28.05.2020

3-илова.

Қум ўйинлари - болаларни ривожлантириш усулларидан бири (Қум терапияси)


Болаларнинг ўзаро мулоқотлари қум майдончаларида содир бўлади. Анъанавий машғулотларни қум майдончаларида олиб борилиши кўпроқ таълимий-тарбиявий натижа беради. Қум билан ўйналадиган ўйинлар бошқа ўйинларга нисбатан маълум бир мақсадга йўналтирилган ва барқарор бўлади. Айнан шунинг учун коррекцион ривожлантирувчи ва таълимий ўйинлар сифатида фойдаланилади.
Биринчидан, сезиларли даражада боланинг қизиқишлари ортиб боради, тажриба ўтказишга ва мустақил бўлишга қизиқишлари ортади.
Иккинчидан, қум майдончаларида қўл орқали тактил (бармоқлар билан пайпаслаш орқали) сезиш туйғулари “Қўл интеллекти” сифатида ривожланади.
Учинчидан, қум ўйинлари орқали барча билиш жараёнлари (диққат, тафаккур, ҳотира) жадал ривожланади. Қум орқали шакллар ҳосил қилишни қуриш-ясашнинг бошланғич элементи деб ҳисоблаш мумкин.
Тўртинчидан, предметли ўйинлар шакли такомиллаштирилади. Бу сюжетли ролли ўйинлар ва коммуникатив кўникмаларни ривожлантиради.
Бешинчидан, қум ва сув каби психопрофилактик услуб ҳисобланади. Бу алоҳида эътиборга муҳтож боланинг эмоционал ҳолати ва негатив энергиясини муқобиллаштиришда актуал ҳисобланади. “Қумли терапия” Швейцар психологи, файласуфи К.Г. Юнг томонидан илк бора таклиф этилган. Болаларнинг қум ўйинларини кузатиш орқали қум болалар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаш мумкин. Қумни қўлдан қўлга узатиш, идишдан қолипларга солиш, кавлаш, турли шаҳарчалар ясаш мумкин. Ёзда бундай ўйинларни ҳовлида ташкиллаштириш мумкин. Кузқиш ойларида гуруҳларда қум ва сув бурчакларни ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ.
Қум билан ўйналадиган барча ўйинларни шартли равишда учта йўналишга ажратишимиз мумкин:

  • таълимий (таълим бериш жараёнини осонлаштиради);

  • билиш фаолияти (уларнинг ёрдамида бизнинг оламимизнинг кўп қирралилиги англанади);

  • лойиҳалаштириш (улар орқали психологик ташхис, коррекциялаш ва болани ривожлантириш ишлари амалга оширилади).

Адаптация даврида биз таълимий ўйинлардан фойдаланмиз, қайсики, ҳис қилиш, тактил ва моторикани ривожлантирувчи ўйинлардан фойдаланамиз. Бу каби оддий ўйинлар боланинг ҳиссий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ўз навбатида, боланинг ташкилотдаги илк кунларида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ўйинларнинг муҳимлиги шундан иборатки, болада ҳиссий- тактил ва майда моторикани ривожлантириш билан бир қаторда, ўз ҳис туйғуларини ифодалай олади, ихтиёрсиз диққат ва хотирани ривожлантиради.
Ташаббускорлик, мустақиллик ўйинда муаммоларни ечимини топиш каби бола шахсининг ривожлантирувчи сифатларни шакллантиради.
Қумли ўйинлар орқали болада ўзига ишонч ва ўзлигини англаш ҳисси кучаяди. Шунингдек қуйидаги жараёнлар юз беради:
Коммуникатив малакалари (муомала маданияти) ривожланади.
Бунда қумдон болалар билан мулоқот қилиш учун қулай восита вазифасини ўтайди.
Нутқи ҳали тўлиқ ривожланмаган ҳамда каттталарга ҳиссиётларини баён этолмаган бола учун катталар билан ишончли муносабат шаклланишига имкон яратилади.
Бола учун тарбиячининг роли тушунарли, аҳамиятли ва ишончли тус олади. Бола томонидан теварак-атрофнинг англаниши ҳам осонлашади.
Педагогларда боланинг ички дунёсини англаш имконияти ошади.
Қум билан ўйнаш жараёнида нафақат боланинг, балки тарбиячининг ҳам психик зўриқиши камаяди, боланинг психо-физик мослашув даври ҳам қисқаради.
Қумдонда ўйнаш жараёнида бола катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатга киришиб, ихтиёрсиз равишда хулқ-атвор қоидалари ва муомала маданиятини ўрганади.
Катталар ёрдамида ўйинчоқли шаклларни “жонлантириш” орқали бола ўзини қийнаётган вазиятни ифодалай олади ва ўз навбатида ижобий хулқ-атвор қоидаларини эгаллай бошлайди.
Тарбиячи боланинг теварак-атроф ҳақидаги тасаввури ва дунёқарашининг шаклланиши учун йўлбошчи вазифасини ўтайди. Энг асосийси, бола ҳаётий вазиятларнинг ўйин жараёнида ижобий тус олиши ва “эртакнинг яхшилик билан тугаши” бўйича тажрибага эга бўлади.


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling