«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Маъруза 11. Айланма фондлар ва корхона айланма воситалари


Download 0.83 Mb.
bet16/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Маъруза 11. Айланма фондлар ва корхона айланма воситалари.
Режа.
1. Айланма фондлар таркиби.
2. Ишлаб чиқаришда айланма фондлардан фойдаланишга бахо.
3. Корхонадаги айланма фонд элементларини иқтисод қилиш.
4.Айланма воситалар ва улар айланишини тезлаштириш йўллари.
Таянч иборалар

Айланма фондлар, айланма фондларга қандай бахо берилади, айланма воситалар, фондларни тезлаштириш, солишштирма сарф, материал ресурсларини иқтисод қилиш, айланма маблағлар, айланма маблағларни айланиш коэффициенти, айланиш даври.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:



  1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.

  2. Гуломов С. Менежмент асослари. Т-97

  3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994

  4. Персонални бошқариш. Шарк нашриет. Т-98

  5. Улмасов А. Иқтисодий назария. Т-95

Айланма ишлаб чиқариш фондлари натура шаклида ва қиймат билан битта ишлаб чиқариш циклида иштирок этади. Уларга хом-ашё, материаллар, ёқильи, озука, уруг ва бошқа материал қийматлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари, ярим тайёр махсулотлар (узлари тайёрлаган ва сотиб олган) келажак давр харажатлари,кам қийматли ва тез емириладиган бир йил муддатга хизмат қиладиган асбоблар киради.


Ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлигини таъминлаш учун асосий ишлаб чиқариш воситалари билан бирга мехнат предмети, материал ресурслар керак бўлади.мехнат предмети мехнат воситалари билан биргаликда мехнат махсулотини ташкил этишда,унинг истеъмол қиймати ва қийматини ташкил эитшда катнашади. Ишлаб чиқариш фондлари мехнат жараёнида ва асосий ишлаб чиқариш фондлари билан ашёвий элементлар айланиши органиқ боьланган.
Айланма воситалар ишлаб чиқариш жараёнини мажбурий элементлари, махсулот таннархини асосий қисмидир. Қанча махсулот бирлигига хом-ашё сарфи, материаллар, ёнилги ва энергия сарфи кам бўлса, мехнат иқтисод қилинган холда сарфланади, уларни казиб олиш ва ишлаб чиқаришга сарфлар кам бўлса, махсулот арзон бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари фондлари саноат корхоналарида ишлаб чиқариш воситаларини маълум қисмига таълук-лидир, ашёвий элементлар мехнат жараёнида асосий ишлаб чиқариш фондидан фарқи ишлаб чиқариш хар бир циклида тўла сарфланади. Ашёвий айланма фондларнинг элементлари мехнат жараёнида ўзини натура ва физик-химик таркибий кўринишини ўзгартиради. Улар ўзини истеъмол-қийматини ўлчами бўйича,ишлаб чиқариш истеъмолини йўкотади. Янги истеъмол қиймат ундан ишланган махсулот кўринишида пайдо бўлади. Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари уч қисмдан иборат бўлади:
- ишлаб чиқариш захиралари
-тугалланмаган ишлаб чиқариш ва шахсий тайёрланган ярим тайёр махсулотлар;
-келгуси давр харажатлари.
Ишлаб чиқариш захиралари-бу мехнат предметларини, ишлаб чиқариш жараёнини ишга туширишга тайёрлаш, улар хом-ашё,асосий ва қўшимча материалла, енильи, екилги, сотиб олинадиган ярим тайёр махсулотлар ва комплект буюмлар, таралар ва тара материаллари, асосий фондларнинг жорий таoмирлаш учун эхтиет қисмлар.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва шахсий тайёрланган ярим тайёр махсулотлар-бўларга мехнат предметлари,ишлаб чиқариш жараёнидаги материаллар, деталлар, узеллар ва буюмлар, ишлов бериш ёки йиғиш жараёнида бўлган ишлаб чиқаришни бир хил ва бошқа цехлардаги тўла тугалланмаган ва кейинчалик ишлов беришни кутув-чилар киради.
Келгуси давр харажатлари-янги турдаги махсулотларни лойихалаш, тайёрлаш ва ўзлаштириш,мутахассисларни ўқитиш ва тай-ёрлаш, хоналарни ижарага олиш,тог-кон саноатига таалукли хара-жатлардан иборатдир. Бу харажатларнинг хаммаси тайёр махсулотнинг таннархига киритиш эвазига копланади.
Бозор иқтисодига ўтишни бош вазифаларидан бири ишлаб чиқаришни огишмай жадаллаштиришга амал қилиш, ресурслани эхтиёт қилиш асосидир.
Иқтисодий режимни таoминловчи умумий тадбирлар тизимида асосий ўринни "мехнат предметларини иқтисод қилиш" эгаллайди.Бу қайсики қабул қилинган махсулот борлигига хом-ашё, материал, енильи сарфини камайтириш, албатта, сифат учун зиён бўлмаган,ишончли ва буюмли узоқ муддатга мулжалланганлиги тушунилади.
Ишлаб чиқариш айланма фондлари тузилиш таркиби.
Ишлаб чиқаришни айланма фондлари (100%)
Ишлаб чиқариш захиралари (70%) Ишлаб чиқариш жараёни(30%)
хом-ашё ва асос. материал.28% тугалланмаган ишлаб чиқар.19%
сотиб олинадиган ярим тайёр Шахсий ишлаб чиқарилган
махсулот. 10 % ярим тайёр махсулот 6 %
Ёрдамчи материаллар 18 % Келгуси давр харажатлари 5%
Ёнильи ва эл. энергия 8 %
Жорий таoмирлаш учун эхтиёт
қисмлар 3%
Тара ва тара материаллари 3%
Арзон бахоли ва тез эскирувчи
предметлар 14 %.
2. Айланма фондалрдан фойдаланишни хар томонлама яхшилаш - саноат корхоналарини асосий вазифаларидан биридир. Қанчалик кам енильи, ёрдамчи материаллар маълум сондаги махсулот учун яхши фойдаланилса, шунча улар сарфи камаяди. Материал ресурслар сарфи кўрсаткичлари ва материал ресурслардан фойдаланиш даража кўрсаткичлари билан фарқланади.
Материал ресурслар сарфи бу ишлаб чиқаришни истеъмолини кўрсатади. Ишлаб чиқариш сарфи барча сондаги материал ресурслар, бевосита корхона томонидан махсулот ишлаб чиқариш программасини бажариш учун керакли, ички транспорт хизматини, ёрдамчи хўжаликни таъминлаш, моддий-маиший эхтиёжлар, материал ресурсларни истеъмоли уларнинг умумий ва солиштирма сарфи билан тавсифланади.
Материал ресурсларнинг умумий сарфи - бу алохида турдаги ёки бирга олинган хисобот давридаги материал ресурслар ишлаб чиқариш программасини бажариш учун истеъмолидир. Улар материал ресусрлар сарфи натурал ифодада хисоботи юритилади,ва турли турдаги материаллар сарфи йигиндисини қиймат хисобида ифодаланади.
Солиштирма сарф М-аниқ турдаги ресурс, уларни йиллик ишлаб чиқариш махсулот бирлигига ўртача сарфига айтилади:

М= Q/N
бунда: Q-материал ресурслар сони, ушбу махсулотни ишлаб чиқариш учун сарфлангани.


N-ушбу махсулотни ишга яроқли бирлигидаги сони.
3. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида хар бир корхонани асосий вазифаларидан бири материал ресурсларнинг иқтисоди туради.
Шунингдек асосан материал сарфлар, ишлаб чиқариш харажатларини катта қисмини ташкил этади, бунга бевосита фойда ўлчами боғлиқдир. Фойда бозор иқтисодиёти шароитида корхонани яшашини таoминловчи асосий манбаидир.
Хар бир корхонада материал ресурсларни иқтисод қилиш захиралари бўлади. Улар 3 грухга бўлинади:
-халқ хўжалигидаги;
-умумсаноат-тармоқлараро;
-ишлаб чиқаришни ичкарисидаги (цех, завод, тармоқ).
Илмий-техника тараккиёти шароитида саноат тармоқларининг барчасида иқтисодий самара берадиган қимматбахо хом-ашё, махаллий ва иккиламчи хом-ашё ва материаллардан максимал фойдаланиш хозирги замон талабидир.

4. Айланма воситалар доимий харакатда бўлади.


Айланма воситалар таркибий ва тизим кўринишида бўлади.


Айланма воситалар таркиби - айланма воситаларни хосил қилувчи элементлар тушунилади. Айланма воситалар ишлаб чиқариш айланма фондларига ва муомала фондларига бўлинади. Ишлаб чика-ришда банд бўлган айланма воситалар салмоьи, асосан махсулот тайёрлаш учун, ишлаб чиқариш циклини давомийлиги, техникани ривожлантириш даражаси, технологияни такомиллаштириш ва мехнатни ташкил этиш билан аниқланади.
Айланма воситалар алохида элементларининг умумий миқдорига нисбатан фоиз кўринишида ифодаланиши айланма воситаларни структураси дейилади. Саноат корхоналарида айланма воситаларни катта қисмини товар материал қийматлари ташкил этади.
Айланма воситалар харакати доиравий шаклда бўлади. Улар муомала сохасидан ишлаб чиқариш сохасига, кейинчалик ишлаб чиқариш сохасидагн яна муомала сохасига қайтади.
Айланма маблағларнинг тўла айланиши давридаги вақт айланма воситалар айланиш даври дейилади. Айланма маблағларни бошқариш таркиби ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлигини ва махсулот сотишда кам хажмдаги айланма воситаларни таъминлайди.
Корхоналарнинг айланма маблағлари йил сайин ўсиб бориши улардан окилона фойдаланишни талаб этади. Айланма маблағларнинг айланиши турли кўрсаткичлар бўйича белгиланади:
Айланма маблағларнинг айланиш коэффициенти (Ка):

М см


Ка = -------- .
А мк

бунда: Мсм- сотилган махсулот миқдори,сум;


Амк-айланма маблағларнинг ўртача йиллик колдиги,сум.
Айланма маблағлар 1 марта айланиш даври (Ад):



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling