«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Маъруза № 27. Турли иқтисодий тизимларда давлатнинг вазифалари


Download 0.83 Mb.
bet38/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Маъруза № 27. Турли иқтисодий тизимларда давлатнинг вазифалари
Режа:
1.Марказлашган режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг ахамияти
2. Узбекистонда иқтисодий ислохотларнинг мақсади ва устиворлиги
3. Турли иқтисодий тизимларда давлатнинг вазифалари

Таянч иборалар:


Режали иқтисодиет, бозор иқтисодиетининг ахамияти, иқтисодий ислохотларни роли, турли иқтисодий тизимларда давлатнинг вазифалари.


Узбекистон тараккиётида 90-йилларнинг бошланиши икки ута мухим вокеа билан нишонланди: биринчидан, республика давлат мустакиллигини кулга киритди, иккинчидан, у бошқа кўпчилик собик социалистик мамалакатлар катори марказлашган режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига, аниқроги аралаш иқтисодиётга ута бошлади. Режали иқтисодиётга асосланган мамалакатларни, уларнинг иқтисодий имкониятларининг ривожланиш даражаси, тарихий анoаналари ва миллий хусусиятларидаги фарқларга қарамасдан кўпгина умумий белгилар бирлаштириб туради:



  • халқ хўжалигининг етакчи тармоқларида давлат мулкини якка хокимлиги;

  • сиёсатни иқтисоддан устунлиги;

  • иқтисодиётни каттик марказлашган маoмурий бошқариш, товар ишлаб чиқариш иқтисодий қонунларига риоя килмаслик;

  • ахолининг нисбатан юқори бўлмаган турмуш даражасида жамиятда кескин табакаланиш ва ижтимоий таваккалчиликнинг йўклиги;

  • жахон хўжалигига уйгунлашувининг заифлиги ва ўзаро мустахкам боғлиқлик.

Шунинг учун бу мамалакатларнинг олдида тўрган стратегик вазифалар қуйидагилардан иборат:

  • иқтисодни баркарорлаштириш, ишлаб чиқаришнинг пасайишини тўхтатиш ва уни раьбатлантириш хамда пул бирлигини мустахкамлаш ва уни конвертирлашувини таъминлаш;

  • давлат мулкини хусусийлаштириш ва уни жамоа хамда хусусий мулкдорлага сотиш ёки уларнинг ихтиёрига ўтказиш;

  • мамлакатлар ва иттифокдош республикалар ўртасидаги самарасиз мехнат таксимоти натижасида пайдо бўлган номутаносибликларни бартараф этиш мақсадида иқтисодиётнинг тармоқ тузулишини қайта қуриш;

  • истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситаларига бўлган нархларни эркинлаштириш, кредитларга эгилувчан ставкаларни жорий этиш, индивидуал иш хакини ўсишига чеклашларни бекор қилиш орқали талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ўрнатиш;

  • бозор инфроструктурасини – маслахат, мракетинг фирмалари, тижорат банклари, товар, фонд ва мехнат биржаларини, сугўрта компанияларини, кичик “таваккалчилик бизнес”ни ва бошқаларни барпо этиш, чунки уларсиз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мумкин эмас;

  • бозор ислохотларини салбий окибатлари – инфляция, ишсизлик ва бошқалардан ахолини ижтимоий химоялаш механизмини шакллантириш;

  • давлат бошқаруви тизимини тубдат қайтақуриш;

  • ташки иқтисодий алокаларни кенг йўлга қуйиш ва жахон бозоридаги урнини аниқлаш.

Ушбу стратегик вазифалар доирасида Узбекистон узига хос хусусиятларини ва ўзининг имкониятларини хисобга олган холда, биринчи навбатда бажариладиган вазифаларни, уларни бажариш муддатини ва унга эришиш йўлларини аниқлаб олди. Республикада бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган. Жумладан, ўтишнинг боскичма-боскич йўли танлаш: ахолини ижтимоий химоя қилиш бўйича кучли олдини олувчи чора тадбирларни қабул қилиш; иқтисодиётни хар қандай мафкўрадан холис этиш; корхоналар тармоқлар манфаатлари уйгунлашувини таъминлаш; барча фукароларга ва юридик шахсларга ташаббус ва тадбиркорлик учун тенг имкониятлар яратиш.
Узбекистонда олиб борилаётган ўзгартиришларнинг пировард мақсади “ижтимоий йўналтирилган баркарор бозор иқтисодиётига, очик ташки сиёсатга эга бўлган кучли демократик хукукий давлатни ва фукаро жамиятини барпо этишдан иборатдир”. Бу мақсад мамлакатда ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган ўтиш даври сиёсатига мувофик амалга оширилмокда. Ўтиш даври сиёсати Узбекистон Перзиденти томонидан баён қилинган куйдаги машхур тамойишлларга асосоланган: иқтисодиётни мафкўрадан батамом холи этиш, давлатга бош ислохатчи вазифасини юклаш, ислохатларни хукукий асосларда олиб бориш, ахолини ижтимоий химоялаш, амалга оширлаётган ислохатларини пухта ўйлаб боскичма-боскич карор топтириш.
Санаб утилган тамойилларга иқтисодий ислохотларнинг биринчи боскичида қатoий амал қилинди. Бу боскичнинг биринчи навбатдаги вазифалари қуйидагилардан иборот бўлди: маoмурий-буйрукбозлик тизими окибатларини бартараф этиш, халқ хўжалигини баркарорлаштириш ва республиканинг хусусиятларини хисобга олган холда бозор иқтисодиёти асосларини шакллантириш. Ушбу қўйилган вазифаларга биноан биринчи иқтисодий ислохотларнинг хукукий асослари барпо этилди, давлат мулкини якка хокимлиги тугатилди, хусусийлаштиришга ёндошишини узимизга мос усули ишлаб чикилди ва аралаш иқтисодиётни барпо этилиши бошланди, қишлоқ хўжалиги ислох қилинди, бошқариш тизими ўзгартирилди, нархларни эркинлаштириш амалга оширилди ва бозор инвраструктураси шакллантирилди, ташки иқтисодий фаолият қайта курилди ва жахон иқтисодий хамжамиятига фаол қўшилиши бошланди, ахолини ижтимоий химоялаш механизми яратилди. Иқтисодий ислохотларнинг иккинчи боскичини хам юқорида санаб утилган тамойиллар белгилаб беради. Бу боскич Узбекистон учун давлат сиёсий ва иқтисодий қурилишнинг сифат жахатдан янги боскичи хисобланади. Унинг устивор вазифалари этиб белгиланган: хусусийлаштиришни охирига етказиш ва рақобатчилик мухитини яратиш, макроиқтисодий баркарорликка эришиш, миллий валютани мустахкамлаш, иқтисодиётнинг тармоқ тузулишини ўзгартириш ва жахон бозорида миллий махсулотни рақобатга бардошлилигини ошириш. Юқоридаги вазифаларни мувоффакиятли хал этиш бош мақсадга -–демократиялашган фукаролик жамиятни қуришга эришишни таъминлайди. Бундай жамиятда хар бир шахс ўзининг қобилиятини руёбга чиқариши, уни жамият фаровонлигига йўналтириш имконига эга бўлади.
Турли иқтисодий тизимларда давлатнинг вазифалари

Ишлаб чиқарувчи кучларни ривожланиши ва хўжалик алокаларини мураккаблашуви билан давлатнинг иқтисодиётга аралашуви зарурлиги кучайиб бормокда. Устун даражада хусусий мулкка асосланган бозор тизимларида руй бераётган доимий ишлаб чиқариш инқрозлари, оммавий ишсизликлар, пул муомаласидаги бузулишларни фақат давлат хал этиши мумкин бўлган катор умуммиллий муаммоларнинг мавжудлигини исботлаб берди.


ХХ аср бошларида, дунёнинг кўпчилик мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий вазият кескин жиддийлашди. Улар узларининг иқтисодий тизимларини қайта қуришга киришдилар ва бу жараёнда давлатга иқтисодиётни бошқаришда маълум ўрин ажратдилар. Айрим мамлакатлар иқтисодий хаётни тубдан ўзгартириш, яъни инкилоб йўлидан бориб давлатга иқтисодиётни бошқаришда якка хокимлик хукукини берувчи маoмурий-буйрукбозлик тизимини барпо этдилар. Бўлар собик социалистик мамлакатлар бўлиб, ХХ аср охирларида узлари танлаган йўл самарасиз эканлигига ишонч хосил килдилар. Хозирги пайтда бу мамалакатлар аралаш иқтисодиётни барпо этмокда. Етакчи Гарбий Европа давлатлари гурухларига кирувчи бошқа мамалакатлар эса ўзгаришларнинг эволюцион йўлини танлади. Улар 30-йиллардаги чуқур иқтисодий инқроздан сўнг аралаш иқтисодиётни шакллантиришга бевосита киришдилар, қайсики бу ерда бошқаришнинг хам давлат, хам бозор механизмидан фойдаланилди. Ушбу мамалакатларда давлат сезиларли ресурсларга эга бўлиб, ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмокда, ўзининг қонунчилик фаолиятини тобора кенгайтирмокда. Бу ерда давлат томонидан солиқ тизими орқали қайта таксимланадиган ЯММ улуши 30-45%ни ташкил этади, молия ва пул сиёсати, солиқка тортиш, хорижий инвестициялаш фаолияти, валюта операциялари давлат назорати остида туради.
Хулоса қилиб айтганда, жахон тажрибаси шундан далолат берадики, ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишининг хозирги даражасига аралаш иқтисодий тизим кўпрок мос келади хамда унда давлат қуйидаги иқтисодий вазифаларни бажаради:



  • иқтисодни баркарорлаштириш ва уни ўсишини раьбатлантириш;

  • иш кучларини тўлиқ бандлигини таъминлаш;

  • нархлар даражасини баркарорлаштириш ва инфляция жараёнларини бартараф этиш;

  • фан-техника тараккиётини жадаллашувини ва иқтисодиётнинг илғор тармоқларини ривожланишини раьбатлантириш;

  • рақобатчилик шартлари ва қоидаларини белгилаш;

  • ресурсларни таксимотига аралашиш;

  • даромадларни таксимлашда адолатни таъминлаш ва ахолининг ночор тоифаларини ижтимоий химоялаш;

  • атроф мухитни асраш;

  • дунё бозорида миллий манфаатларни химоялаш ва ташки иқтисодий алокалар самарадорлигини таъминлаш.

Давлат бу вазифаларни бажариш учун ўзининг иқтисодий сиёсатини ишлаб чикади ва амалга оширади. Унинг таркибий қисми бўлиб, иш билан бандлик, ижтимоий, фан-техника, ташки иқтисодий сиёсатлар ва бошқалар хисобланади.
Таъкидлаш лозимки, ўтиш даври иқтисодиётида давлатни роли таркиб топган бозор хўжалигига қараганда кўпрок ахамият касб этади.
У ислохотларнинг ташаббускори ва хозиргача ресурсларнинг йирик эгаси бўлиб ўтиш жараёнларини бошқариши, бозор инфраструктурасининг ривожланишини раьбатлантириши лозим хамда бозорни бир маромда фаолият кўрсатиб туришини таъминлаш учун шароитларни яратиб бериши керак.
Назорат учун саволлар:

  1. Корхона иқтисодиети деб нимага айтилади?

  2. Иқтисодиет билан корхона иқтисодиетини қандай тушунса бўлади?

  3. Бозор иқтисодиетига ўтиш даврида корхоналарнинг хусусияти?

  4. Кичик бизнес деганда нимани тушунасиз?

  5. Кичик бизнесга нима учун давлатимиз катта эoтибор беряпти?

  6. Корхонани фаолият кўрсатишидан мақсади.

7) Рақобат ва корхона
8) Иқтисодиётдаги кичик бизнес, муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари
9) Дастлабки монополияга қарши чоралар
10) Мехнатни илмий ташкил этиш



  1. Асосий йўналишдаги адабиётлар

а) Корхона тўғрисида қонун
б) Каримов И.А. «Узбекистон буюк келажак сари» Тошкент «Узбекистон» 1998 й.
в) Каримов И.А. «Бунёдкорлик йўлида» Т. Узб. - 1996 й.
г) Каримов И.А. «Узбекистоннинг сиёсий - ижтимоий ва иқтисодий истикболининг асосий тамойиллари» Т. Узб. - 1995 й .
д) Справочник делового человека Т. - 1995 й.
2. Дарсликлар.
1) Экономика предприятии. Подряд. В.А. Горфинник М: Банки и биржы ЗОНИТИ, 1996.
2) Берет И, Ревентлеу П. Экономика фирмы: Учебник –М.: Высшая школа, 1994.
3) Кунирков С.М. Стандартизация и качество промишл. Продукции. -М.: Высшая школа, 1993.
4) Макконел К.Р. Брю С.Л. «Экономика: принципы, проблемы… : Пер. с. англ. Т. 1,2-М: Республика 1992 г.
5) Маркетинг : Учебник, под ряд АН Рамонова.- М.: Банки и биржы, ЮНИТИ, 1995.
7. Б.А.Абдукаримов ва бошк. «Корхона иқтисодиёти».- Т.: Фан, 2005.

3. Газета ва журналлар



  1. Бозор, пул ва кредит журнали 2010-2017 йил сонлари

  2. Солиқ тўловчининг журнали 2010-2017 йил сонлари

  3. Экономические обозрения 2010-2017 йил сонлари

  4. Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси 2010-2017 йил сонлари

4. Интернет материаллари


1. www cer.uz
2. www nоrma.uz
3. www bооk.ru

  1. www referat.ru

  2. www finstat.ru

МУНДАРИЖА.


Маъруза 1. Корхона ишлаб чиқариш фаолиятини вазифаси ва мақсади.


Маъруза 2. Корхонани умумий ва ишлаб чиқариш структураси.
Маъруза 3. Корхонада ишлаб чикаришни иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги
Маъруза 4. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва илмий- техник
прогресснинг асосий йўналишлари
Маъруза 5 Корхона фаолиятини режалаштириш ва прогнозлаш.
Маъруза 6 Саноат корхоналаридаги инвестицион фаолият
Маъруза 7 Ишлаб чиқариш илмий технологик тайёрлаш
Маъруза 8. Корхонада кадрлар, бандлик.
Маъруза 9. Корхонада мехнат унумдорлиги.
Маъруза 10 Корхонада ишчиларга хак тулаш
Маъруза.11. Айланма фондлар ва корхона айланма воситалари.
Маъруза: 12. Корхонани асосий фондлари
Маъруза: 15. Ишлаб чиқариш харажатлари,таннарх, Фойда даражаси.
Маъруза: 16. Махсулот сифати, стандартлаш ва сертификатлаш.
Маъруза: 17 Корхоналарда хўжалик юритишнинг хиссадорлик шаклари
Маъруза: 18. Корхонани иқтисодий ночорлиги белгилари аниқловчи мезонлар
Маъруза: 19. Трансмиллий компаниялар.
Маъруза: 20. Корхонада капитал ва ишчи кучининг халқаро миграцияси.
Маъруза: 21. Талаб, таклиф ва бозор нархлари
Маъруза 22.Бизнесда нарх –наво сиёсати.
Маъруза: 23.Бизнеснинг бошланиши.
Маъруза: 24.Ишлаб чиқариш ва маркетинг фаолияти
Маъруза: 25. Рақобат
Маъруза: 26. Инвестицияни жамгариш ва уни истеъмол билан боғлиқлиги.
Маъруза:27. Турли иқтисодий тизимларда давлатнинг вазифалари.
Адабиётлар
108, 1, 106, 3, 104, 5, 102, 7, 100, 9, 98, 11, 96, 13, 94, 15, 92, 17, 90, 19, 88, 21, 86, 23, 84, 25, 82, 27, 80, 29, 78, 31, 76, 33, 74, 35, 72, 37, 70, 39, 68, 41, 66, 43, 64, 45, 62, 47, 60, 49, 58, 51, 56, 53

54, 55, 52, 57, 50, 59, 48, 61, 46, 63, 44, 65, 42, 67, 40, 69, 38, 71, 36, 73, 34, 75, 32, 77, 30, 79, 28, 81, 26, 83, 24, 85, 22, 87, 20, 89, 18, 91, 16, 93, 14, 95, 12, 97, 10, 99, 8, 101, 6, 103, 4, 105, 2, 107





Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling