«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»
Маъруза № 23. Бизнеснинг бошланиши
Download 0.83 Mb.
|
Корхона иктисодиёти
Маъруза № 23. Бизнеснинг бошланиши.
Режа:
Узбекистонга бизнесни кириб келиши Дунё мамлакатларида бизнес Бизнес нима билан шугулланади Бизнесда етакчилик Рақобат ва рақобатга бардошлик Бизнесда жавобгарлик Юридик мажбуриятлар Таянч иборалар: Бизнес, Узбекистонда бизнес, бизнес нима, етакчилик, бизнесда етакчилик, рақобат, рақобатга бардошлик, бизнесда жавобгарлик, мажбурият, юридик мажбурият. Жамиятимизда маoмурий буйрукка асосланган тоталетар тузумнинг емирилиши, иттифокнинг парчаланиб кетиши шароитида Узбекистон Республикаси ўзининг мустакиллиги асосида янги иқтисодий ислохотлар йўлини жорий этиш ва бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнларини кенг ривожлантириб боради. Инсонга кенг фаровонлик, юксак онглилик, янгича фикрлаш мақсадларга интилиш ва шу асосда уз такдирини узи белгилаб уни кундаликда доимо такомиллаштириб ва ривожлантириб борувчи бозор иқтисодиёти биз учун истикболлидир. Уз тарихий принциплари ва қонун қоидаларга эгабўлган бозор иқтисодиётини харакатлантирувчи куч бу тадбиркор, ишбилармон кишилардир. Бизнес дегани нима? Балки бирон нарсани арзонрок нархга олиб, қимматрок нархга сотишдир? Бирор жихатдан тўғри, лекин бундай қилиш чайковчилик хамда жиноятга яқинрок. Бизнес бу пулдан одамлар учун фойдали бўлган ишлаб чиқариш фаолияти ва маиший хизмат кўрсатиш орқали пул келтириб чиқаришдир. Бизнеснинг формуласи жуда оддий: П-П", бу ерда П' нинг миқдори П нинг миқдоридан кўпдир. Бизнесмен пулни иш учун сарф қилади ва ишининг охирида пулини олдинги миқдордан кўпрок холда қайтариб олади.Формула жуда оддий, аммо жароён анча мураккаб, Чунки П ва П' оралигидаги чизикчада хаддан ташқари кўп иқтисодий мураккабликлар жойлашган. Бизнес сузи инглиз сўзидан келиб чикиб, иш маъносини билдиради. Анно хозирги вақтда бу суз жуда кенг маoноларда таржима вилинади. Бизнес сўзини ишбилармонлик, тадбиркорлик деб тушунса хан бўлади, бизнесмен эса - ишбилармон, тадбиркор дегаи маънони англатади. Бизнес сўзини "иш' деб таржима қилганда, фақат оддий иш эмас, балки "ташкилот" яъни, жамиятимиз учун зарур ва ахамиятли иш деб тушунилади. Шундай қилиб, бизнес бу ташкилот ташкил этиш кичик ташкилот саноат ташкилоти. қишлоқ хўжалик Фермаси. савдо қилиш жойлари. ахолига маиший хизмат кўрсатиш ташкилоти банк, юридик химоячидар булми, илмий институтлар ва х.к., Бизнес - бу махсулот ишлаб чиқаришни ёки ахолига маиший хизмат кўрсатишни ташкил этишдир. Юқорида айтиб утилганларни инобатга олнб шуни айтиш мумкинки. ишбилармонлик кишидан на фақат хохиш ва интилишни, бўлардан ташқари катта уддабуронликни хам талаб қилади. Ишбилармон бўлиш учун фақатгина пул хамда ишлаб чиқариш воситадарнгина кифоя эмас. Ишбилармон пулларни тўғри сарфлай олиши хамда ишлаб чиқариш воситаларини тўғри ишлата олиши, вахоланки. куйдаги фаолиятлар унга Фойда, даромад келтириши керак. фақат уддабурон кишигина ишбилармон булши мумкин. Уддабурон одам албатта, билагон хамдир. У хамма вақт изланишда бу, янгидан-янги билимларнинг ортидан доимо кувиб юради. Тадбиркор нимани билиши ва нималарни уддасидан чика олиши керак? У кай тартибда ишбилармонлик фаолиятини амалга оширишни. қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкинлиги. қандай хатоларга йўл қуйиши мумкинлиги ва қандай ютуқларга эришиши мумкинлигини билиши лозим. Тадбиркор тайёргарлик. ишлаб чиқариш ишларини ташкил этишни махсулотни ахолига етказишни уддасидан чиқиши керак. У хамма вақт хар қандай шароитга тўғри бахо беришни ва узи учун фойдали мухитларни тўғри танлай олиши лозим. Хеч ким ишбилармон хар куни нима иш қилиш кераклигини айтмайди ва хамма вақт ёрдамга кела одмайди. Яхши ишбилармон килаётган Фаолиятини яхши билади ва олдидаги ютуқларга ишонади. Бирорта карор қабул қилишдан олдин уиинг хамма ютуқ ва камчиликлари фаолиятига бўлажак таъсирини ўрганиб чикади. Шу сабабли у муоммоларни хал этишдан сира чучимайди. На фақат билиш уддасидан чиқиш ишбилармон учун етарли, ўйлаш. фикр юритиш хам катта ахамиятга эга бу борада давлатнинг барча таркиб топиб келаётган ишбилармонлик тузнлмаларини карор топтириш ва ривожлантириш ёрдам кўрсатишдан иборот. Бозор муносабатлари йўлига кирган кўпгина мамлакатлар тажрибаси давлат хар доим ахолини хам ишбилармонларни хам раьбатлантирган. Шунинг узн билан бозорга тезрок ва беозор киришга ердам берган. Тадбиркордик. ишбилармонлик сохасида халқимиз туплаган тарихий бой тажрибаларимиз мавжудки, уни на фақат илмий ишлар, изланиилар асосида қайта тиклаш зарур, балки хозирги авлод ишбиларнонлариниаг тажрибаси билан бойитиш зарурдир. Бy республикамизда ишбилармонлик рухини пайдо қилиб уз шахсий принциплари. қонун-қоидаларига эга бўлган ва тарихий обидаларимизга асосаанган бозор иқтисодиёти йўли ва йўналишини ишлаб чиқишга асос бўлади. Кўпгина америка ишбилармонларининг муваффакиятли фаолияти уларнинг истеъдоди ва улкан хажмдаги ахборотларни тахлил кила олиш қобилияти билан боғлиқ, албатта. Бирок, ута мухим карорлар қабул қилишда кўпинча интуицияга таянилади. Бу карор қабул қилинаётганда унинг натижалари учун жавобгарликни хам тўла зиммага олишни талаб қилади. Қабул қилинган карорларни эса келишмасдан, баъзи ўзгартиш ва янгиликлар киритмасдан амалга ошириб бўлмайди. Шу боис ишбилармон гапга тушунадиган, бошқалар билан чиқишиб ишлай оладиган ва уз мақсадларига юмшок воситалар ёрдамида эриша оладиган бўлиши керак. Ишнинг муваффакияти ишбилармоннинг шахсий хислатлари билан бирга у билан ишлаётган хамкорларга хам борлик. АҚШда ўз бизнесининг ва пулининг йўкотишинг мумкин, бирок, уз кадрлгрингни саклаб кололсанг ишни тиклаб олиш қийин эмас, деб хисоблашади. Уюшган команда тузиш ишбилармон олдидаги энг огир вазифадир. Рахбарликнннг яккахокимлик типлари асосида макиавеллизм ётибди, Рахбарликнинг бу услуби 1955 йили ўзининг «Шахзода» («Принц») асарида хукмдор зарур натижага олиб келувчи воситаларни (у ноинсоний бўлса хам) танлашда иккиланиб утирмаслиги лозим, чунки «мақсад воситани оклайди» гоясини илгари сўрган Никколо Макиавелли шарафига шундай деб аталган. АҚШда турли типдаги рахбарларнинг макиавеллизмга қанчалик борликлигини аниқлаш учун тестлар ишлаб чиқилган. Уларда кишилар «макиавеллизмнинг юқори даражаси» ва «макиавеллизмнинг куйи даражаси» деб бўлинади. Савол ва топшириклар. Узбекистонга бизнесни кириб келиши қандай? Дунё мамлакатларида бизнес деганда нимани тушунасиз? Бизнес нима билан шугулланади? Бизнесда етакчилик деганда нимани тушунасиз? Рақобат ва рақобатга бардошлик нима? Бизнесда жавобгарлик нима? Юридик мажбуриятлар қандай мажбуриятлар? Ўзгарувчан нарх –бу? Нарх, сотувчи ва харидор Нарх турлари Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling