«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»
Маъруза 20. Корхонада капитал ва ишчи кучининг халқаро миграцияси
Download 0.83 Mb.
|
Корхона иктисодиёти
Маъруза 20. Корхонада капитал ва ишчи кучининг халқаро миграцияси.
Режа. Халқаро миграция хақида тушунча. Халқаро капитл харакати. Халқаро мехнат бозори. Таянч иборалар: Миграция, халқаро муносабатлар, телекомуникациялар, ташки тенденция, ички тенденция, коммерция структураси, реммигрант, демографик аспект, ишчилар категорияси. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й. 2. В.А.Чжен. “Бозор ва очик иқтисодиет” Т-1996 й. 3. Божхона қонуни хужжатларидаги янгиликлар - 1, 2. Т- 1998 й. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсаьасида.Т-1998 й. Қадимда мамлакатларда ахоли миграцияси асосан кўпчилик, харбий юришлар ва ўзга мамлакатлар худудини босиб олиш (колонизация қилиш) каби кучишлар шаклида руй берган эди. Хозирги шароитда жахон мамлакатлари ахолисининг миграция янги узига хос хусусиятга эгадир. Авваломбор жахон миграциясининг руй беришида мехнат миграцияси тобора катта ролp ўйнамокда. Ахоли миграциясининг иқтисодий сабабларини аниқлашда сиёсий, диний, этник ирқий ва бошқа бир катор сабабларни ўрганиш мухимдир. Хозирги кунда бир катор саноати ривожланган мамлакатлар уз саноат тармоқларининг бази бир сохаларини иқтисодий жихатидан чет эл ишчи кучларига боғлиқ бўлган холда мустакил равишда ривожлантириб бормокда. Мисол учун ана шу саноат корханаларига Франция автомобилсозлик саноат корхонасининг 1/3 қисмини, қурилиш сохаларнинг 1/4 қисмини, Белгия тог кон саноат корхоналарининг 1/2 қисмини, Швейцария қурилиш сохаларининг 40% га яқинини ва хоказоларни кўрсатса бўлади. Халқаро миграция куламининг доимий ўсиши хозирги кунда характерли тусга кириб бормокда. Жахон хўжалигида кўп миллионли ахолини камраб олган миграцион харакатлар ижтимоий хаётда доимий муомалалардан бири бўлиб колмокда, малумотларга қараганда, 90-йиллар бошида жахон бўйича 25 млн.дан ортик мехнаткаш ахолини камраб мигрантлар олган мавжуд бўлган. Агар уларнинг "мигрантлар иттифокига"га кирувчи оилалар билан қўшиб хисоблайдиган бўлсак ва шунингдек "яширин" иммигрантларни ташкил этувчи ишчи-фронтларни (хар куни чегарани бузиб ўтувчилар) хам қўшиб хисоблайдиган бўлсак уларнинг умумий сони халқаро мигрантларга нисбатан 4-5 баробар кўпрокни ташкил этишни қуришимиз мумкин. Халқаро мигрантларнинг 60%ти ривожланган мамлакатларга тўғри келиб, тахминан уларнинг 2/3 қисми саноати ривожланган мамлакатларга боради (бу мамлакатларнинг хукумат бошликлари томонидан каттик чора тадбирлари қурилишга қарамасдан). Мисол учун 60-йилларда АКШ да йиллик иммиграция 332 минг киши ташкил этган бўлса, 80-йилларга келиб эса уларнинг сони 572 минг кишига етган эди. 1992-1994 йилларда АКШ уз миграция квотасини 700 минг кишига етказган эди (чеклаш бор). Ривожланаётган мамлакатларда чет эл ишчиларини янги "узига тортувчи марказлари" вужудга кела бошлади. Окибат натижада уларнинг ички ишлаб чиқаришда ишчи кучларининг ўсиш холатлари руй бермокда. Лекин келгинди мутахасисларнинг ишчилари кам ривожланган мамлакатларнинг ишчилари билан нихоятда камдан-кам қўшилиб кетмокдалар (улар учун олдин бундай холат характерли бўлмаган эди). Ана шундай янги "узига тортувчи марказлар" Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида (Саудия Арабистони, Кувайт, Бахрайн, Ливия, Ирок ва бошқа давлатларда), бир катор Лотин Америкаси давлатларда (Аргентина, Венесуэла, Бразилия), Жануби-Шаркий Осиё мамлакатларида (Сингапур, Малайзия, Гонконг). Жанубий Африка Республикасида ташкил топгандир. Кейинги йилларда айникса, Яқин Шарк мамлакатларига иммигрантларнинг келиши кескин кучайди. 1990 йили бу ерга келган ўртача иммигрант ахолининг келиши махаллий ахолига нисбатан 65%ни ташкил этган эди(бу кўрсаткич 1950 йили 5% атрофида бўлган эди). Ишлаб чиқаришда катнашаётган ахоли хисобига бу ракам янада юқорирокни ташкил қилган эди. Масалан бу кўрсаткич Катар давлатида 85% ни ташкил этган бўлса, Бирлашган Араб Амирликларида эса 90%ни ташкил этган. Исроил узига хос янги "узига тортувчи" марказ бўлиб, ахолининг 2/3 қисми (5 млн. кишидан ортикрок) иммигратлар хисобига тўғри келади. Ишчи кучини импорт қилувчи давлатларда миграция холатларини тартибга келтириб турувчи қуйидаги давлат бошқаруви тизими пайдо бўлди: Хукукий қонунлар хақида иммигрантларнинг сиесий ва профессионал хукуклари; Иммиграциянинг миллий хизмати; Миграция сохасидаги давлатлараро шартномалар. Характерли томони шундаки, яширин иммиграция, айникса инқрозлар даврида ривожланиб боради. Жахон мамлакатлари яширин иммиграциянинг иш услубларидан нисбатан юмшогрок (ватанларига кайтган иммигрантларни мукофотлаш профеционал тайёргарликка эга бўлган иммигрантлар системаси тузиш ва хоказолар) ва шунингдек каттик мажбурий услублардан хам, яъни хатто мамлакатдан мажмуий чиқариб юборишга кадар бўлган методлардан хам фойдаланилмокда. Яширин миграциянинг ривожланишига бахо беришда, бўлар катта гурухдаги иммигрантлар эканлигини хисобга олишни унутмаслик керак..Бунда бир катагорияга эга бўлган чет эл ишчи кучлари доимо бошқаси билан алмашиб туришни, анча ижтимоий химояланганлигини ва уларни бошқариш бошқаларга нисбатан анча енгилрок эканлигини хисобга олиш зарур. Замонавий халқаро миграциянинг характерли томонларидан бири шуки, юқори малакага эга бўлган кишилар орасида мигрантлар массаси жуда тез ўсиб бормокда. Саноати ривожланган мамлакатларда импорт қилинган бу мутахассисликлар жуда катта самара бермокда. Мисол учун мавжуд бўлган фактларга қараганда, Канаданинг "ўзгалар аклидан" кўрган фойдаси 7 баробар Буюк Британияники эса ривожланаётган мамлакатларга уларнинг кўрсатаётган ёрдами қиймати хажмидан 3 баробар юқорирок экан. 80-йиллар охирига келиб Шаркий Европанинг кўпгина мамлакатлардан юқори малакага эга бўлган кишиларнинг кўплаб чикиб кетиши кузатилмокда. Хозирги кунда бу мамлакатларнинг бундай холатларининг салбий окибатларини бошдан кечирмокда, шу билан бир каторда жахон иқтисодиётида мутахасислашган ички кучларни экспорт қилувчи алохида давлатлар хам ажралиб чикмокда. Бундай давлатларга собик Югаславия Иттифоки Республикаси, Миср Араб Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Португалия, Хиндистон, Туркия, Италия, Испания, Иордания, Аман Араб Республикаси каби унлаб давлатларни мисол қилиб кўрсатса бўлади. Бу мамлакатларнинг кўпчилигида ишчи кучларини экспорт қилишдан кўрган фойдаси ташки савдо, туризм ва бошқа сохаларда келаётган фойдасига нисбатан анча юқорирокдир (мавжуд бўлган фактларга қараганда, экспорт қилинаётган ишчи кучларининг валюта самарадорлиги минимум даражада ананавий товар экспортидан келиб чиккан валюта самарадорлигига қараганда 5 баробар юқорирок экан). Ишчи кучларининг экспорт қилувчи давлатлар фаолияти келтираётган дароматларнинг асосий шакли қуйидагилардан иборат: Воситачилик қилувчи фирмалардан одинадиган солиқ хисобига олинадиган фойда; Мигрантлар томонидан уз валюталарини бевосита уз ватанларига ўтказиб туриши хисобига келаётган фойда; Хусусий инвестор мигрантлар томонидан миллий иқтисодиётни зарур бўлган воситалар билан таминлаб туриши хисобига келадиган фойда (қимматбахо когозларни сотиб олиш, кучмас мулк, ер ва хоказолар). Фактларга қараганда, уз ватанларига қайтаётган мигрантлар олдин ўтказган малум қийматга эга бўлган жамгармалардан кам бўлмаган сумма билан қайтар эканлар. Бундан ташқари уз ватанларига қайтаётган мигрантлар (ремигрантлар) узлари билан биргаликда жуда кўп ишлаб чиқаришга мулжалланган товарларни (машина ва асбоб ускуналар) хам олиб келиб ва шу олиб келинган товарлар асосида ишбилармонлик структурасини хам ташкил этар эканлар. Бирок, кузатишларга қараганда, ремигрантларнинг (уз ватанларига қайтаётганларнинг) камдан-ками чет элнинг энг яхши профессионал ва хўжалик юритишнинг илғор шакллари билан танишиб кайтиб келар эканлар. Шундай қилиб, бир катор мамлакатлар учун (биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатлар учун) иммиграция жараёни (ва ундан сўнг реммиграция жараёни хам) қайта ишлаб чиқаришда ишчи кучларини тенглаштириш имкониятларини бермокда. Доимий жунаб кетувчи ва кайтиб келувчи гурухлар эса (қачонки бу жараён "ўзини саклаб тўрган вақтда") хорижнинг мехнат бозори орқали ишчи кучини (ёки унинг фаол қисмини) "сураб олиш" ва фойдаланиш имконини беради. Хўжалик хаётининг миллийлаштирилиши муносабати билан миллий ишчи кучлари бозорлари базасида дастлабки минтакавий ишчи кучи бозорлари вужудга келади. Сўнг эса ихтисосланган янги халқаро ишчи кучи бозорлари ташкил топади. Бу жараён нафақат миллий бозорлар кўринишида ифодаланиб қолади, балки сифат жихатидан янги, мазмун жихатидан миллийлашган, чет эл ишчи кучларига бўлган талаб ва таклифнинг тинимсиз ўсиб боришига асосланган. Мана шу даврда ишчи кучларига талаб катта бўлган бир мамлакатнинг бошқа бир ишчи кучи билан тулиб тошиб ётган давлат капиталларининг қўшилиши юз бериши мумкин (бунда арзон ишчи кучининг малумоти ва мутахасислик даражаси ва бошқа сифатлари малум товарларга жавоб бериши керак). Бу янгилик бўлиб, аниқ халқаро бозорлар мехнати шаклидаги кўринишларидан бири. Шундай қилиб, 80-йиллар бошида саноати ривожланган мамлакатларнинг кўпгина компаниялари етарли даражада программалаштирилмаганлиги ва мутахасис кадрлар билан боғлиқ таминланмаганлиги каби фактларга дуч келинмокда. Бундай мутахассисликларга бўлган талаб бир катор ривожланаётган мамлакатларад хам, жумладан Хиндистонда хам мавжуддир. Кайд килмок керакки, уларнинг ишчилари олаётган иш хаки саноати ривожланган мамлакатлардаги ишчиларнинг шу мутахассисликларга нисбатан бир неча баробар камдир. Телекомуникация алокалар системаси бундай мутахасисликларга эга бўлган ишчилар категорияси хатто мамлакатдан ташқарига чикмасдан туриб ишлаш имкониятини бермокда. Телевидение эшитириш курилмаларини замонавий жихозлар билан таъминлаш ишларида саноати ривожланган мамлакатларнинг компаниялари чет эл ишчи кучларининг фаолиятидан кенг фойдаланмокдалар. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling