«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Маъруза: 18 Корхонани иқтисодий ночорлиги белгиларини аниқловчи мезонлар


Download 0.83 Mb.
bet26/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Маъруза: 18 Корхонани иқтисодий ночорлиги белгиларини аниқловчи мезонлар
РЕЖА
1. Кризис холатлар.
2. Корхона банкрот бўлишининг олдини олиш ва банкротлик белгиларини назорат қилиш.
3. Кризис ва банкротлик даврида бошқариш.
4. Санация ва янгилаш - бошқа формага ўтказиш.


Таянч иборалар


Банкрот, кризис, ўтиш давридаги муаммолар, инфлястя, ишсизлик, ишчиларни қўнимсизлиги, санация, дотация, корхоналарни молиялаш, корхоналарни текшириш, аттестация, аудиторлик хизматлари, SWОT тахлил.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:



  1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.

  2. Гуломов С. Менежмент асослари. Т-97

  3. Берет И, Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994

  4. Улмасов А ва Тухлиев Н. «Ишбилармонлар лугати» Т-94

  5. Маркетинг : Учебник / Количество под ряд АН Рамонова М: Банки и биржқ, ЮНИТИ 1995 г.

Бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариш жараёнларини, товар истеъмоли ва хизматларни, махсулотни реализация қилиш ишларини тартибга солиш механизмини яратилишини ва ривожлантиришни тақазо қилади.


Ишлаб чиқаришни оптимал тизимини чиқариш, бўларни иқтисодий субъект фаолиятида куйиладиган талабларга мос равишда бўлиши миллий ва ўзгарувчан бозор шароитига мослаштиришни талаб қилади. Бозор талабларининг характери ва тизими. уларни истикболини олдиндан кўра билиш имкониятлари ва шунга мос товар ва хизматлари яратувчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган эoтиборига боғлиқ бўлиб улар такдирини хал қилади. Иқтисодиётни нотекис ривожланиши, товар ишлаб чиқариш ва сотиш хажмини бир текис эмаслигини ишлаб чиқаришни маълум миқдорда пасайишини, корхонанинг молиявий холатини ёмонлашиши, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини кўпайиши шериклар томонидан эътирозларни кучайтирилиши корхонани кризис холатга тушишига сабаб бўлиши мумкин, буни кунгилсиз холатни қарамай балки бозор иқтисодиётига ўтиш даврига учрашиши мумкин бўлган. Объектив қонуният деб тушуниш мумкин. Тегишли профилактика чораларини ўз вақтида кўринмаслигини натижасида вужудга келиши мумкин бўлган кризис холат корхона иқтисодиётини ута заифлашиб, амалдаги мувозанатдан четга чикаётганлиги, ишлаб чиқаришни молиявий таoминотини давом эттиришга қобилиятсизлиги корхонани банкрот бўлиши мумкин деган хулоса чиқаришга олиб келади. Бундай вазиятдан чикиб кетиш зудлик билан махсус чора тадбирларини қўллашни талаб қилади ёки корхона фаолиятини тўхташига олиб келади. Бундай холатни чет эл тажрибасига асосан талофатдан деб қараб бўлмайди. Катор чет эл фирмаларини шундай вазиятларда молиявий холатини ёмонлашуви натижасида бюджетга тўловларни ва бюджетдан ташқари фондларга маблағ ажратишга қодир эмаслигини тушунилади. (Узбекистон Республикасининг " Банкротлик тўғрисида" ги қонунида). Фирмалар рақобат туфайли янгиликни жорий этишга мажбур бўладилар, чунки бозордан ўз ракибини суриб чиқариши учун нисбатан сифатли ва арзон товарларни таклиф этиш талаб қилинади. Бунинг учун ўз навбатида мехнат унумдорлигини ошириш, замонавий рақобатдош янги товарпларни ишлаб чиқаришни талаб қилади. Рақобат унумдорликни ошириш ва махсулот сифатини яхшилашга интилишга ва иқтисодий ўсишни таoминлайди. Бундай холат ишчи хизматчи хам яхши ишлашга сафарбар қилади, улар яхши даромад берадиган иш жойидан ажраб қолмаслик учун мунтазам харакат қиладилар, уларни иш унуми сифати уз фирмасини обруси учун жавобгарлигини оширади. Америка олимларининг кўп йиллик кузатишлар натижасида 90% Америка фирмаларининг инқрозга учраши сабаблари фирма менежерларини уз вазифалартига нолойиклиги уларни ўзгарувчан объектив шароитларга малакали ва янгича рахбарлик методларини қўллашга ожиз эканлигини натижаси деб тан олинган. Шунинг учун республика рахбарияти ривожланган хорижий мамлакатларда мутахассис ва ёшларни таълим олишини уларни илғор тажрибаларини ўрганишга республика иқтисодиётини асоси бўлган ишлаб чиқариш субъектларига замон талаби даражасидаги рахбарлик принциплари тадбик қилишга қодир кадрларни тайёрлаш хақида мунтазам гамхурлик олиб бормокда..
Корхона фаолиятида кунгилсизлик холат бўлишини бизнес бўйича шериклар томонидан салбий қарашлар ва эътирозлар огохлантириш сифатида қабул қилиниши керак шерикларга корхонага керакли ресурслар етказиб берувчилар,хакдорлар,банклар махсулот қабул қилиб олувчилар томонидан корхонада бўлаётган ўзгаришлар яхши натижаларга олиб бормаслиги хақида огохлантириш деб қабул қилиш зарур.Бошқа белгилардан рахбарлик структурасида ўзгаришлар қилиниши улар ўртасида хар хил келишмовчиликларни пайдо бўлиши корхона ёки фирманинг тез кунларда ёмон ахволга тушиб колиш белгиларидан деб хисобланади. Банкротликни бошланиш стадияси деб корхона молиявий холатини ўзгариши молия хисоботларини сифатсиз тайёрланиши ва топширилиши аудиторлик текширувларини ўтказишда:
--Бухгалтерия хисоботларини белгиланган муддатда кеч топширилиши бундай холат ходимларни касддан қилган харакатлари ёки уларни уз ишини вазифасини яхши билмасликларни ёки хохламасликларини кўрсатади. Иккала холат хам молиявий рахбардликни корхонада самарасизлигини кўрсатади;
-- бухгалтерия балансининг статяларида пассив ва активларни ўртасидаги мувозанатни бузилганлиги;
-- материал захираларини хажмини кўпайиб ёки озайиб кетиши бу холат корхона томонидан махсулотни истеъмолчиларга уз вақтида етказиб бериш бўйича мажбуриятларни бажармаётганлигининг белгиси деб тушуниш мумкин;
-- корхона ёки фирмани шерикларидан бўлган қарзлари суммасини кўпайиб бориши ;
-- корхона даромадини камайиб бориши олинаётган фойдани озайиб кетиши акцияларни нархини пасайиб кетиши ьтайёр махсулотга асоссиз юқори ёки паст нарх куйилиши;
-- огохлантирувчи белгилардан бўлиб корхонани навбатдан ташқари тусатдан текширилиши унинг тижорат ишларини чегараланиб куйилиши лицензияни олиб куйилиши ёки бекор қилиниш:
Корхонани молиявий ахволини яхшилаш кризис ёки банкротликдан саклаш учун самарали стратегия ёки тактика қўллаш зарур улар хар бир корхона спецификасига мос равишда ишлаб чиқилиши керак. Катор корхона ва фирмаларда кризис холатларини ўрганиш тажрибасидан иккита асосий тактикани маoқулроқ деб тавсия қилиш мумкин.
Химоя тактикаси: бошқача қилиб айтганда тежамкорлик тактикаси бунда асосий мақсад барча харажатларни кескин қисқартириш жумладан махсулот ишлаб чиқаришга, сотишга асосий фондларга ва ходимларга қилинадиган сарф-харажатларни камайтириш. Бундай йўл пировардида жами ишлаб чиқаришни камайишига олиб келади. Лекин бу йўл, бу холат хамма вақтда хам яхши натижа беради деб ишонч хосил бўлади деб бўлмайди чунки кризис холат ва банкротлик фақат корхонани ички мухитига боғлиқ бўлмасдан балки ташқарида бўлаётган иқтисодий ўзгаришларга хам боғлиқ бўлади. Корхона химоя тактикаси асосан айрим оператив тадбирларни амалга ошириши зарарни қоплаш ёки зарарни умуман йўқотиш харажатларни кескин қисқартириш мавжуд ички резервларни аниқлаш кадрларни алмаштириш интизомни мустахкамлаш қарзларни тўлаш кечкиртириш ва бошқалар.
Хужум тактикаси: бунда оператив тадбирлар эмас, балки стратегик чора-тадбирларни амалга ошириш ресурсларни тежаш маркетинг сохасидаги ишларни активлаштириш яъни янги бозорларни эгаллаш нархларни кўтариш ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга қаратилган маблағларни кўпайтириш техника ва технология модернизация қилиш асосий фондларни янгилаш замонавий илғор технологияни жорий қилиш. Корхона рахбариятини мустахкамлаш янги замонавий тажрибага эга ва профессионал менежерларни тайинлаш. Банкротликни қуйидаги стадияларга ажратиш мумкин: яширин стадия- бунда корхонани "умумий қиймати" ни яширин равишда камайиши фойдани капитализациясини кўрсатади.
P
V = ----
K
Бунда Р - солиқни тўлашдан олдин дивидентлар ва қарзлар процентларни тўлашдан олдин кутилаётган фойда.
К - пассивларни ўртача бахоланган нархи- қиймати (ўртача фоиз даражаси, бу бохор шароитига мувофик, қарз олинган ва акциялаштирилган капитал учун тўланиши керак бўлган процент ва дивидентлар)
V - корхонани "кутилаётган бахоси ", "корхона бахоси"ни камайиши уни фойда бериш имкониятини пасайишидир. "Корхона бахоси"ни яқин муддатга ва узоқ муддатга мулжаллаб хисоблаб чиқиш мақсадга мувофикдир.
Иккинчи стадия - молиявий нобаркарорлик, ёки нақд маблағ қийинчиликларини келиб чиқилиши. Бу стадияда рахбарлар "косметик" методларига мурожаат қилиши, масалан банк ва омонатчикларига сездирмаслик, акционерлик активларни бир қисмини сотиб қарз капитали миқдорини кўпайтириш йўли билан юқори девидентларни тўлаш. Тажрибалар шуни кўрсатадики ахвол ёмонлашаверса рахбарлар авантюра ва фирибгарлик йўли билан пул топиш йўли билан утиб олиши мумкин.
Учинчи стадия - яққол, хукукий нуктаи назаридан кул кўриниб қолган банкротлик, қачонки корхона ўз қарзларини вақтида тўлаш имкониятидан махрум бўлгандир. Банкротлик масаласига боғлиқ ишлар Ўзбекистон республикасининг "банкротлик тўғрисида" ги қонунга асосан, махсус банкротлик комиссиясига асосан кўриб чиқилади. Шунингдек шу ишларни арбитраж суди хам қуриши мумкин. Агар қарздор томонини молиявий жихатдан ўз қарзини тўлаш имкониятини борлигини аниқлаганда харидор томонидан судга берилган аризаси рад қилинади. Судни кўришини тўхтатиш мумкин. Бунда корхонани ташки бошқарувчига ёки санация қилишга келишилганда. Биринчи холатда ташки бошқарув томонидан корхона ички резервларини ишга солиш йўли билан, иккинчи холатда эса конкурс асосида ёрдамчи маблағ ажратишга ва сарфлашга имконияти бўлган вакилларни аниқлаш йўли билан. Қарздор ва хакдор томонидан қарзларни тўлашни кечиктириш хақида ўзаро келишилганда. Банкротлик холатидан чиқариш учун корхона ахволини соьломлаштириш тезлик билан химоя чораларини қўллаш корхона рахбарларини алмаштириш, корхона ташкилий тизимини ўзгартириш, бошқарув аппаратини қисқартириш, назорат-режалаштириш функцияларини марказлаштириш харакатлари устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, ходимларни малакасини ошириш. психологик факторлар анализ қилиши, махсулот ишлаб чиқишини камайтириш, маркетингни кучайтириш. Шуни бир вақтда стратегик чора-тадбирлар ишлаб чиқиши, яъни корхонани ишлаб чиқариш профелини аста секин янгилаш кўзда тутилади. Банкротлик ва кризис холатларида бошқариш ва коллективни мобелизация қилиш жараёни энг хал қилувчи омил бўлиб хисобланади. Америка - Англия тажрибасида банкротлик ишлари охирги вақтларда жиноят сифатида эмас, балки махсус банкротлик ишлари бўйича судларда кўрилади ва фукаролик ишларини кўрувчи судлар ихтиёрида бўладилар. Бизда бу масалалар Узбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида" ги қонунига асосан махсус комиссия томонидан курилиб чиқилади. Кризис холатида бошқариш қуйидаги харакат чоралари билан чекланиши мумкин:
-- корхона ёки фирма холатини махсус диагностика қилиш;
-- кунгилсиз мақсадсиз ривожлантиришни олдини олиш;
--сифат ва мазмун жихатидан ўзгаришлар кўзда тутилиши тадбирлар (мисол учун санация қилиш, ўзгартириш)
-- огохлантирувчи "Тангликдан химоя қилиш";
-- конкурс ёки банкротликни сундириш иқтисодий ўзгаришлар даврида банкротликни маoмурий ва ташкилий ўзгаришлар, мулкий муносабатларни ўзгариш натижалари деб тушуниш мумкун.
Санация - бунда корхонани ахволи нисбатан аста секин усталик билан яхшилаш чорасини қуриш бу ишлар давлат томонидан ёки шу ишни амалга оширувчи махсус фирмалар томонидан бажарилади. Бу шароитда корхона ташкилий тизими, уни фаолият кўрсатиш предмети, махсулот ишлаб чиқариш хажми сакланиб қолади, лекин бошқариш усуллари иш стили назорат турлари, методлари тежамкорлик чоралари, конкульяцияни белгилаш, анализ қилиш ўзгаради. Бу чораларни кенг жамоат оммасидан яширин равишда ўтказилишида корхонага бўлган ишончни саклаб колишга олиб келади, айникса, бу йўл пул муомала сохасида, банклар фаолиятида кўпрок қўлланилади, чунки бу сохаларда кенг жамоат оммасининг ишончи хал қилувчи ахамиятга эга. Ўзгартишлар янгиланиш, бирлаштириш (бўлиб юбориш бошқа формага ўтиш ва хоказо). Санация энг мураккаб энг огир жараён бўлиб корхонани тўла қайта қуришни кўзда тутади. Санация қилинган корхона мутлақо янгиланади ва хамма нохуш кунгилсиз холатдан форих бўлади ва ижобий томонга ўзгариб юксала бошлайди.
Юқорида кўрсатилган биронтаси хам корхонани саклаб қолиш имкониятини бермаса у холатда корхона бутунлай тугатилади. Бундай йўл яъни корхонани ўз вақтида тугатилиши банкротликдан саклаб қолган холдагина амалга оширилади. Тугатилиши ички ёки умумий ташки иқтисодий сабабларига кўра ёки маoмурият хохиши билан бошқа барча мумкин бўлган чора-тадбирлар самарасиз чиқишига ишонч хосил қилганда амалга оширилади.
Ўзлаштириш учун саволлар.

  1. Узбекистонда бозор иқтисодиетига ўтиш даврида юзага келаетган муаммолар ва уларни келиб чиқиш сабаблари?

  2. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш?

  3. Пул оборотини тезлаштириш чоралари?

  4. Экспорт ва импорт муаммолари?

  5. Санация нима?

  6. Кризис холатлар.

  7. Корхона банкрот бўлишининг олдини олиш ва банкротлик белгиларини назорат қилиш

  8. Кризис ва банкротлик даврида бошқариш.

9) Санация ва янгилаш - бошқа формага ўтказиш.
10) Корхона ёки фирма холатини махсус диагностика қилиш



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling