«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet22/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Мт х п1 Мл х п2


Мур.й.= Мк+ ----------- - ------------ ;
12 12
бунда: Мт-ишга туширилган ишлаб чиқариш қувватлари;
Мк-кириш и/ш қуввати;
Мл-йил давомида (ликвидация) чиқиш қуввати;
п1,п2-ойлар сони (йил охиригача) кирган қувват.
Ускуналардан интенсив фойдаланишни яхшилаш учун корхонанинг техника ва технологиясини такомиллаштириш, машиналарнинг иш тезлигини ошириш, металл қуйишга,химиявий жараёнларга сарфланадиган вақтни қисқартириш шунингдек,кадрлар малакасини, техникавий савиясини ошириш, корхоналарни йирик-лаштириш, ихтисослаштириш ва хамкорлик асосида махсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш зарур.
Ўзлаштириш учун саволлар.

  1. Асосий воситаларга нималар киради?

  2. Асосий воситаларнингш эскириши?

  3. Асосий воситалар қандай бахоланади?

  4. Асосий фондларни ўртачи йиллик қиймати формуласи?

  5. Ишлаб чиқариш қуввати?

6) Асосий фондларни таркиби, тузилиши ва бахолаш.
7) Асосий фондларни такомиллаштириш ва янгилаш.
8) Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари.
9).Корхонани ишлаб чиқариш қуввати ва улардан окилона фойдаланиш йўллари.
10) Амортизация нормаси.


Маъруза № 14 Корхона ишлаб чикаришни ихтисослаштириш ва кооперациялаш
Режа:

  1. Ишлаб чикаришни ихтисослаштиришнинг асосий йуналишлари

  2. Стандарлаштириш ва унификациялаш - Ишлаб чикаришни ихтисослаштиришнинг олдинги боскичи сифатида

  3. Ишлаб чикаришни ихтисослаштириш стандартлаштириш даражасини режалаштириш

  4. Ишлаб чикаришни кооперациялаш

  5. Ихтисослаштиришнинг иктисодий самарадорлиги

Таянч иборалар


Режа, прогнозлаш, методологик асослар.корхона режаси, дастури.
бизнес режа.унга қўйиладиган талаблар.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.
2. Улмасов У. Иқтисодий назария.
3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994
4. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсаьасида.Т-1998 й.
5. Ю.Т. Додобоев “Корхона иқтисодиёти” Ўқув қўл. Андижон 2002 й.
6. В.М. Семёнов “Экономика предприятия” Учеб.пос. М:2000 й



  1. Ишлаб чикаришни ихтисослаштиришнинг асосий йуналишлари

Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш саноатда қуйидаги 3 асосий шаклда амалга оширилади: буюмли, деталлар бўйича, технологик.


Буюмли ихтисослаштириш – маълум бир маҳсулот турларини ишлаб чиқарилишини бир жойга мужассамлаштиришни англатади. Предметли ихтисослаштиришга қуйидаги мисолни келтириш мумкин: дастгохлар ва асбоб-анжомлар ёки автомобил ишлаб чиқариш заводи, тикув фабрикаси (маълум бир турдаги ва ассортиментдаги буюмларни ишлаб чиқарувчи).
Деталлар бўйича ихтисослаштириш – бу маълум бир деталлар ва агрегатлар, ярим тайёр маҳсулотлар, шунингдек, маълум бир технологик жараёнларни амалга оширувчи ишлаб чиқаришларни мужассамлаштиришни англатади. Масалан, буюмлар бўйича ихтисослаштиришга – подшипник заводи, поршен заводи ва бошқаларни киритиш мумкин.
Технологик ихтисослаштириш – бу ишлаб чиқаришни маълум бир босқичларини ёки жараёнларни мустақил ишлаб чиқаришга айлантиришдан иборат. Масалан, қуйиш заводи улар машинасозлик корхоналари учун яримтайё маҳсулотлар ишлаб чиқаради, ёки йигирув фабрикалари (тўқув фабрикалари учун калава ип тайёрлайди). Халқ хўжалигида доимий Янги турдаги ишлаб чиқаришлар бунёд этилади. Улар мустақил бўлинма ва ишлаб чиқариш бирлашмаларига ажратилади. Янги корхоналарни қуриш ёки мавжуд корхоналарни реконструкциялашда техник ҳужжатларни ишлаб чиқаришда юқори ихтисослашган ишлаб чиқаришни барпо этишга етарли этибор берилмайди. Шунингдек, ишлаб чиқаришни марказлаштириш ва унификациялашга етарли чоралар қўлланилмайди.



  1. Стандарлаштириш ва унификациялаш - Ишлаб чикаришни ихтисослаштиришнинг олдинги боскичи сифатида



Саноатда илмий техник тараққиёт бир томондан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини ва ъажмини ошишига бошқа томондан унинг ихтисосланишини кучайишига олиб келади. Шунингдек, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш. Бу қарама-қаршилик оммавий ва кўп серияли ишлаб чиқаришни бир хил турдаги буюмлар ва яримтайёр маҳсулотлар учун ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида ҳал этилади.
Стандартларни такомиллаштиришнинг муъим йўналишлари бу уларнинг ишлаб чиқариш ва тадбиқ этишини мужассамлиги. Стандартлар тайёр маҳсулотга ягона талабларни қўяди, шунингдек хом ашё материаллари яримтайёр маҳсулотлари, бутловчи қисмларга, маҳсулотни назорат қилиш усуллари, уларни ташиш шароитлари, сақлаш ва истемол қилиш ёки фойдаланишга. Унификация ва стандартизация билан қанча кўп саноат буюмлари қамраб олинган бўлса, шунчалик корхоналарни ихтисослаштиришга осон бўлади. Яъни бутловчи қисмлардан иборат бўлган корхоналарни ташкил этишда бу ҳолат фойда беради. Унификациялашнинг асосий мақсади буюмларни турли шаклларини бир хил ҳолатга келтириш ва уларнинг таркибий қисмлари турларини камайтириш, шунингдек уларни тайёрлаш технологияларини бир хил ҳолатга келтириш. Унификациялашда буюмларни ўзаро ўринма-ўрин алмаштиришга имкониятни кўпайтириш принципи қўлланилади.
Унификацияланган ёки стандартлаштирилган агрегатлар узеллар ва деталлар турли хил буюмларда ишлатилиши мумкин. Масалан, тракторларда, электр моторларда, насосларда ва х.к.
Стандартлаштириш қуйидаги принципларда асосланади. Қувиб ўтиш принципи. Унинг маъноси шундан иборатки, ишлаб чиқарилган буюмларни қўйилаётган талабларга захира миқдори билан жавоб беришини таъминлаш. Комплектлик принципи. Унинг маъноси турдош техник ускуналар ва мосламаларда ўзаро боғлиқ компонентларни бир-бирини ўрнини босишини таъминлаш.



  1. Ишлаб чикаришни ихтисослаштириш стандартлаштириш даражасини режалаштириш

Ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга ҳал қилувчи тасирни стандартлаштириш даражаси кўрсатади. Ишлаб чиқариш корхонасини ихтисослаштиришни ривожлантириш ва чуқурлаштириш бўйича режасини илмий асослаш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг конструктив ва технологик жиъатдан бир-бирига ўхшаш даражасини доимий ошиб боришини таъминлаш зарур. Стандартлаштириш даражаси қанча юқори бўлса ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади.
Ихтисослаштириш даражасини таҳлил қилиш учун шундай мезонларни танлаш ва асослаш лозимки, улар қуйидаги талабларга риоя қилиши зарур:
- ихтисослаштириш даражасини абсолют баҳолашда бир хил қийматни бериш, яъни бир корхонани ихтисослаштириш даражасини бошқа корхона билан вақт бўйича таққослашга имкон бериш;
- ихтисослаштиришни иқтисодий самарадорлигини нисбий даражасини кўрсатиш;
- ишлаб чиқаришни пастки бўьинидан юқори бўьинигача агрегатлаштиришни амалга ошириш;
- ишлаб чиқаришни техник даражасини ўзгаришларига жавоб бериш;
- ҳисоблашда соддалиги, режалаштириш ва ҳисобга олиш қулайлиги;
- қўллашдаги универсалликка эга бўлиш.
Ихтисослаштириш мезони сода бўлиши мумкин эмас. У қуйидагиларни инобатга олиши зарур: стандартлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатурасини камайтириш ҳисобига олинган иқтисодий самарадорлик, технологик жиҳозланганлик.



  1. Ишлаб чикаришни кооперациялаш



Ишлаб чиқаришни кооперациялаш деганда ўзаро хамкорликда ишлаётган ва якуний маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар ўртасидаги алоқалар тушунилади. Кооперациялаш жараёнлари бу ярим тайёр бутловчи материалларни етказиш ва ишлаб чиқаришни талаблари учун ишларни бажариш; етказиб берувчи билан истемолчи ўртасидаги алоқалар (тайёр маҳсулот ёки ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган). Кооперациялашнинг қуйидаги принциплари мавжуд: тармоқлар бўйича ва ъудудлар бўйича. Тармоқлар бўйича кооперациялаш ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: тармоқ ичида, тармоқлар орасидаги турларга бўлинади. Ҳудудлар бўйича кооперациялаш ўз навбатида район ичидаги ва районлар орасидаги турларга бўлинади. Район ичидаги кооперациялаш алоъида иқтисодий районларни комплекс ривожланишига кўмаклашади. Кооперациялаш даражаси қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:
- кооперациялаш асосида ишлаб чиқариладиган буюмлар ва ярим тайёр буюмлар, бутловчи қисмлар, маҳсулот таннархини нисбий улуши;
- корхона томонидан бир томонлама ишлаб чиқарилаётган яримтайёр маҳсулотлар уларни умумий ишлаб чиқариш ҳажмидагига нисбатан улуши;
- Ушбу корхона билан ихтисослаштирилган корхоналар сони.



  1. Ихтисослаштиришнинг иктисодий самарадорлиги

Ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги – бу ташкилий режавий тадбирларни амалга ошириш натижасида олинадиган ва ишлаб чиқаришни техник даражасини оширишга олиб келадиган кўрсаткич ҳисобланади. Ташкилий режавий тадбирлар самарадорлиги меҳнат унумдорлигини ошиши ва харажатларни камайиши ҳисобига олинади.
Ихтисослаштириш меҳнат қуролларининг махсус турларини кўпайишига олиб келади, янги техника ва илғор технологияларнинг ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш учун қулай шароитлар яратади.
Ихтисослаштириш ускуналардан тўлиқроқ фойдаланишга имкон беради. Ҳар бир юқори унумли машинадан тўлиқ қуввати бўйича фойдаланишга доимий бир хил маҳсулот ишлаб чиқариш зарур бўлади. Бунга эришиш учун ишлаб чиқаришни унификациялаш ва стандартлаштириш зарур.
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш шароитида ходимлар малакаси даражасига юқори талаблар қўйилади, чунки ишлаб чиқариш жараёни мураккаблашади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling