«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»
Маъруза № 13 Корхонанинг ишлаб чикариш куввати
Download 0.83 Mb.
|
Корхона иктисодиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхонани ишлаб чикариш куввати тушунчаси
- Корхонани ишлаб чикариш кувватини аниклаш
- Корхонани ишлаб чикариш кувватларидан окилона фойдланиш йуллари
Маъруза № 13 Корхонанинг ишлаб чикариш куввати
Режа: Корхонани ишлаб чикариш куввати тушунчаси Корхонани ишлаб чикариш кувватини аниклаш Корхонани ишлаб чикариш кувватларидан окилона фойдланиш йуллари Корхонани ишлаб чикариш куввати тушунчаси Корхонани ишлаб чиқариш қуввати – бу натурал ифодада вақт бирлигида максимал миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришни ифодалайди. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулот сифати талаб даражасида бўлиши ҳисобга олинади. Шунингдек, ускуналар ва ишлаб чиқариш қувватларидан, илғор технологиялардан тўлиқ фойдаланиш ва меҳнатни ташкил этишни яхшилаш ҳам ҳисобга олиниши зарур. Ишлаб чиқариш қувватлари одатда маҳсулот ўлчов бирлигида ўлчанади. (тонна, дона, метр ва х.к.). Бу ҳолда ишлаб чиқариш қуввати натурал ифодада аниқланади. Шунингдек, ишлаб чиқариш қувватини айрим ҳолларда маҳсулот қиймати бўйича ҳам ўлчаш мумкин. Агарда корхона турли хил ассортиментда маҳсулот ишлаб чиқарса, унинг ишлаб чиқариш қувватини қиймат ўлчовида аниқлаш қулайроқ бўлади. Масалан, корхона бир йиллик қуввати – 100 млн сўм маҳсулот ишлаб чиқаришга эга бўлиши мумкин. Таҳлил учун бундай корхоналарда ҳар бир маҳсулот тури бўйича алохида қувват миқдорлари аниқланиши ҳам мумкин. Ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқишда корхонанинг айрим бўлинмалари унинг илғор бўлинмаларидан ортда қолиши ҳолати юзага келиши мумкин. Бундай ҳолларда буни олдини олиш учун ташкилий техник тадбирлар ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш қувватини аниқловчи асосий миқдорларга қуйидагилар киради: - ускуналар таркиби ва уларни турлари бўйича сони; - машина ва ускуналардан фойдаланиш техник иқтисодий кўрсаткичлари; - ускуналарни ишлаш вақти фонди; - корхоналарни ишлаб чиқариш майдонлари; - кўзланаётган маҳсулотнинг номенклатураси ва ассортименти. Корхонани ишлаб чикариш кувватини аниклаш Ишлаб чиқариш қувватларини аниқлашда ускуналар таркибини уларнинг турлари бўйича сонини йил бошига бўлган ҳолатини ҳисобга олиш зарур. Шунингдек, ускуналарни унумдорлик имкониятлари ишлаб чиқариш қувватини аниқлашда прогрессив меъёрларини қўллаш асосида ҳисобга олиниши зарур. Доимий ишловчи корхоналар учу ниш вақти фонди тўлиқ календар вақт миқдори билан аниқланади. Танаффуслар билан ишловчи корхоналар учу ниш вақти фонди йил давомидаги ишчи кунлар миқдорини 1 суткадаги иш вақтига кўпайтириш орқали аниқланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати доимий миқдор ҳисобланмайди. Янги техника ва илғор технологияларни жорий этиш, унумдорликни ошириш, ишчилар малакасини ошириш каби тадбирлар ишлаб чиқариш қувватини ўзгаришига сабаб бўлади. Шунинг учун корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари доимий ўзгариб туради. Ишлаб чиқариш қувватларини тавсифловчи бир неча тушунчалар қўлланилади: - киришдаги қувват – бу йил бошидаги қувват. У корхона режалаштирилган давр бошида эга бўлган ишлаб чиқариш имкониятларини кўрсатади. - чиқишдаги қувват – бу йил охиридаги қувват. У корхона режалаштирилган давр якунида эга бўлган ишлаб чиқариш имкониятларини кўрсатади; - лойиҳавий қувват – бу лойиҳа га асосан кўзда тутилган корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати. 3) Корхонани ишлаб чикариш кувватларидан окилона фойдланиш йуллари Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, вақт бирлиги ичида белгиланган ассортимент ва номенклатурада, мавжуд дастгохлардан, ишлаб чиқариш майдонларидан тўлиқ фойдаланилган холда махсулот ишлаб чиқариш имкониятини ифодалади. Ишлаб чиқариш қуввати натура бирлигида ўлчанади. Ишлаб чиқариш қуввати корхонанинг техник даражаси, сифат ва махсулотнинг ассортиментига қараб ўзгариб боради. Асосан корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати етакчи ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ёки агрегатлари, яъни етакчи ишлаб чиқариш қуввати бўйича аниқланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини қуйидаги асосий элементлар орқали билиш мумкин: - жихозлар таркиби ва уни турлар бўйича сони; -машина ва жихозлардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичи; -жихознинг иш вақти фонди; -корхонанинг ишлаб чиқариш майдони (асосий цехлари); -белгиланган номенклатура ва ассортиментда махсулот ишлаб чиқаришда маълум жихознинг мехнат сиғимига таъсири. Етакчи ишлаб чиқаришни ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формула орқали хисобланади: п х Фмакс. М= -------------- Мт бунда: п - цехдаги 1 бирлик етакчи дастгохлар сони; Фмакс. - етакчи дастгохларнинг максимал имконият иш вақти; Мт - етакчи дастгохда махсулотга ишлов беришда махсулот сиғимининг прогрессив нормаси. Ишлаб чиқариш қувватини зхарактерловчи бир нечта тушунчалар қўлланилади: *режа даври бошига корхона қандай ишлаб чиқариш имкониятига, қувватларига эгалигини - кириш ишлаб чиқариш қуввати дейилади. *чикиб кетган қувватни айриган холда, киритилган ва кириш қувватларининг йигиндиси билан аниқланиб ийл охирига - чиқиш қуввати дейилади. *корхонани кенгайтириш ва реконструкция қилиш, қурилиш лойихасида назарда тутилган ишлаб чиқариш қуввати - лойиха қуввати дейилади. Йил бошида белгиланган ишлаб чиқариш қуввати-кириш қуввати, йил охиридагиси эса чиқиш қуввати дейилади. Ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling