«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»
Download 0.83 Mb.
|
Корхона иктисодиёти
МАХСУЛОТ РЕАЛИЗАЦИЯСИ.
А) Бизнесда маркетинг Б) Корхона ва бозор В) Иш хаки Махсулотни истеъмолчига ўтказиш механизмини тадкик цилиш. Махсулотни истеъмолчига ўтказиш механизми васотиш каналларини тадкик этиш фирма маркетингининг бу функциясининг сарф-харажатларини аниқ белгилашга ёрдам бериши керак. Масалан, агар узингнз ишлаб чиқарган сўнгги модадаги шимларни каерга сотишни аниқ белгилай олмасангиз, бу фирманинг бутун маркетинг фаолиятини қийинлаштириб қуйиши мумкин. Бозор бўринлари (сегментацияси) тахлили. Бозорни бўьинларга бўлиш назарияси битта фирма рақобатчилик шароитида бозорнинг маълум товарга бўлган барча эхтиёжларини тўлиқ қондиролмайди ва шу боис у бу товарни бозорнинг имконияти кенглиги нуктаи назаридан жозибали бўлган бўринларида сотишга эoтиборни каратиши керак, деганфикрга суянади. Бозорни бўринларга бўлиш жараёни турт боскичдан иборат: бозор уларга асосланиб сегментларга бўлинадиган тавсиф ва мезонларни аниқлаш; - бу тавсиф ва мезонлардан барча мухим бозор сегментларини аниқлашда фойдаланиш; - фирма манфаатларига мос тушувчи бозор сегментларини бирлаштириш нули билан умумий мақсадга хизмат қилувчи бозорни аниқлаш; - бозор сегментациясидан фирманинг маркетинг ва ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш. Амалий маркетингда бозорни бўьинларга бўлиш учун кўпинча демографик (ёши, даромадлари, жинси, маълумоти, миллати, диний эътикоди), хамда жутрофий (қишлоқ ахолиси ёки шахар ахолиси, қайси минтака ва х. к.) омиллардан фойдаланилади. Бундан ташқари, харидор ёки ис теъмолчининг ўзини тўтиши, махсулотларнинг маълум тур ларга борлангани, юқори истеъмол даражаси ва бошқа омиллардан хам фойдаланилади. Махсулотни истеъмолчига ўтказишга тайёргарлик товар ва хизматлар бозорга чиккарилишидан анча олдин бошланади. Америкада махсулотни сотиш — бу фақатгина ишни молиявий расмийлаштириш ва товарнинг сотувчидан олувчига ўтиши эмас. У ерда «хар бир харидорга алохида савдо қилиш» деган тушунча бор. Бу хар бир харидорнинг бирон хизматдан фойдаланиши ёки қандайдир товар сотиб олишига эришишни англатади. Шунга мувофик мижозига костюм танлашда ёрдам бераётган хар қандай сотувчи сотиш жараёнида иштирок этади. Улгуржи савдо қилувчи харидорларни махсулотни чакана савдога қайта сотиши учун олишга ундаётган ишлаб чиқарувчининг вакили хам савдо жараёнида иштирок этади. Хатто, фирмага телевидениедан реклама учун фойдаланишни таклиф килаётган телекомпания вакили хам савдо жараёнининг бавосита иштирокчисидир. АКШда 1980 йилги улгуржи ва чакана савдода 20,6 миллиондан ошиқ киши қатнашди. Уларнинг камида учдан бир қисми савдо' жараёнининг бевосита иштирокчиларидир. Фирманинг иш хаки сохасидаги сиёсатини туртта омил белгилайди. Бўлар: шундай иш хажми учун рақобатчи корхоналар уз ишчисига тўлаётган иш хаки даражаси, яшаш учун зарур маблар хажми, бу сохадаги яшаш учун зарур давлат бошқаруви микёслари ва фирмани-нг молиявий ахволи. Хак тўлашнинг АКШда кўп учрайдиган усулларидан бир нечтасига тўхталамиз. Вақтбай хак тўлаш бйздагидан жуда кам фарқ қилади. Бу асосан соат бўйича ишлаш. Иш хаки хафтасига тўланади. Ишбай хак тўлаш хам биздагига ухшайди. Хак тўлашнинг воситачилик усули одатда агар кишилар сотув жараёнида бевосита иштирок этса қўлланилади. Уларга сотилган товарлар пулидан маълум фоиз ажратилади. Маош. Кўпгина америка корхоналари акционерлик жамиятлари бўлгани учун, акциялар бўйича дивидендлар тўлангач, қолган даромаднинг бир қисми ходимлар, одатда яхши ишлаётганлар ва корпорациялар «оксокол»лари ўртасида бўлиниши мумкин. Бу усул ходимларда кучли масъулият хиссини ривожлантиради ва корпорацияга мустахкам борлаб куяди. Маош, одатда, йил охирида тўланади. У маълум даражада бизнинг «ун учинчи маош»имизни эслатади. Моддий ва маoнавий раьбатлантиришнинг бошқа турлари. Ходимларнинг турли таклифларини рарбатлантириш системаси ишловчиларнинг маoнавий даражасини кўтариш ва ишлаб чиқариш жараёнини яхшилашга йўналтирилган. Масалан, машхур «Юнайтед аэрлайнз» авиакомпаниясида қимматли таклиф билдирган ходим бу таклйф ишлаб чиқаришга жорий этилгач, биринчи йилда олинадиган соф даромаднинг 10 фоизи миқдорида мукофот олади. Сўнг тўлов миқдори камая боради. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling