«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet37/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Фирма ичидаги ёки «бухгалтерия» рақобати. АКШда 20-йилларда, йирик ко.мпанияларда пайдо бўлди. Унда битта йирик концерн, холдинг ёки консорциум ичидаги бўлинмалар махсулот сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва маркетинг харажатларини камайтириш бўйича рақобат олиб борадилар. Бу рақобатни уларнинг молиявий ва бухгалтерия когозларини солиштириш орқали билиб олиш мумкин. Бу рақобат, агар бўлинмалар деталлар эмас, балки, тайёр махсулот чиқаришга мослашган бўлса, бутун фирманинг фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Бундай рақобатнинг салбий окибатларини эoтиборга олган холда «Женерал моторс» компанияси рахбари А. Слоан 20-йилларда бундай ички рақобатни компаниянинг кумита ва рахбарлик органлари орқали бошқариб туришнинг жуда самарали тизими (систе­ма) ни ишлаб чикди.

Савол ва топшириклар.



  1. Рақобат – бу?

  2. «Нархсиз» рақобат?

  3. Маданийлашган рақобатчилик деганда нимани тушунасиз?

  4. Фирма ичидаги ёки «бухгалтерия» рақобати нима?

  5. Янги технология деганда нимани тушунасиз?

6. Ишлаб чиқариш структуралари турлари
7.Ишлаб чиқаришни ташкил этиш турлари.
8.Махсулот реализацияси
9. Бизнесда маркетингни роли


Маъруза № 26. Инвестицияни жамгариш ва унинг истеъмол билан боғлиқлиги
Режа:
1. Капитал ва инвестициялар
2. Инвестицияларнинг иқтисодиётга таъсири.
3. Жамгармалар ва инвестициялар
Таянч иборалар: Капитал, инвестиция, иқтисодиет, Инвестицияларни иқтисодиетга таъсири, жамгармалар

Иқтисодиётнинг қўлламини ва ўсиш сурoатини белгиловчи иқтисодий ресурслар ичида капитал мухим ўрин тутади. Унинг бир неча таoрифлари мавжуд.


Кенг маънода капитал деганда иқтисодий муносабатларнинг йигиндиси тушунилади. Капиталнинг янада аниқрок ифодаланиши – бу ишлаб чиқариш воситалари (асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондлари) яъни реал капитал.
Ва нихоят, иқтисодий адабиётда унинг молиявий ифодаланиши хам қўлланади: капитал деганда корхоналарнинг мавжуд барча активлари ёки маблағлари тушунилади.
Инвестициялар ёки капитал куйилмалар – бу хали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капитал. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар хисобланса, иқтисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар қуришга, узоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга хамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир.
Инвестициялар хусусий сектор ва давлат томонидан мамлакат ичкарисида ва унинг ташқарисида турли ишлаб чиқаришларга ва қимматбахо когозларга (акциялар, облигациялар) куйилиши мумкин. Инвестициялар ялпи ва соф инвестицияларга ажратилади. Ялпи инвестициялар – бу ишлаб чиқариш воситаларининг истеъмол қилинган қисмини қоплаш хамда уларни қўшимча ўсиши мақсадида ишлаб чиқариш жамгармалари ва ахоли маблағлари куйилмаларидир. Бошқача суз билан айтганда, ялпи инвестициялар уз ичига амортизация ва соф инвестицияларни кушади. Соф инвестицияларни аниқлаш учун ялпи инвестициялардан амортизация ажратилади.

Инвестицияларнинг иқтисодиётга таъсири


Ялпи инвестициялар ва амортизация ўртасидаги нисбатга қараб иқтисодиётнинг ахволи қандай эканлигини, яъни юксалиш, тургунлик пасайиш даврини бошидан кечираётганлигини аниқлаш мумкин. Агарда, ялпи инвестициялар амортизациядан ортик, яъни соф инвестиция О бўлса, иқтисодиёт юксалишда бўлади, чунки унинг ишлаб чиқариш қувватлари усади.
Ялпи инвестиция ва амортизация бир-бирига тенг бўлган чогда иқтисодиёт тургунлик холатида бўлади. Бу вазиятда соф инвестициялар нулга баробар ва иқтисод шу йилда қанча капитал истеъмол қилган бўлса, уни қоплаш шунча ишлаб чиқаради.
Ишчан фаоллик пасайиб бораётган иқтисодиёт учун (асегнация холати) ялпи инвестициялар амортизациядан кам бўлаган холдаги вазият хосдир, яъни иқтисодиётда йил давомида каптиал ишлаб чиқарилганига нисбатан кўпрок истеъмол қилинади. Бундай холатда соф инвестициялар ишораси манфий бўлиб, унинг мутлак қисқаришини билдиради. Натижада, йил охирида капитал хажми йил бошидагига қараганда кам бўлади.
Ислохатлар дастлабки боскичида иқтисодиётнинг стагнация холати деярли барча хамдустлик мамлакатларида кузатилди. Корхоналарнинг ички инвестициялаш имкониятларини пасайиши билан бир вақт марказлашган капитал куйилмаларнинг қисқариши, ишлаб чиқаришни тушиб кетишига, миллий махсулот хажмини мутлак камайишига олиб келди. Масалан, макроиқтисодий вазияти МДХ мамлакатларига қараганда бир мунча яхширок бўлган Узбекисон хам, 1995 йилда 1994 йилга нисбатан ЯИМ 98,8% ташкил этди.
Жамгармалар ва инвестициялар

Уй хўжаликлари турли хил солиқларни тўлаганларидан сўнг уларнинг ихтиёрида миллий даромаднинг маълум бир қисми қолган. Миллий даромаднинг бу қисми шахсий даромад деб хисобланиб, истеъмол ва жамгариш учун ишлатилади (ИД=СS+). Шундай қилиб, жамгарма бу уй хўжалиги ихтиёридаги даромаднинг истеъмол қилинмаган қисмидир.


Жамгариш ва инвестициялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатиш учун мувозанатли ишлаб чиқариш шартларни акс эттирувчи макроиқтисодий айниятдан фойдаланилади: умумий ишлаб чиқариш хажми ялпи харажатларга тенг бўлиши лозим.
Агарда миллий иқтисодиёт ташки дунё билан хеч қандай алокага эга эмас (Х=0) ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нулга тенг (G=0) деб фараз қилинса, унда соф миллий махсулот кўрсаткичи (СММ) орқали ифодаланган ишлаб чиқариш хажми ихтиёридаги даромадга (ИД) тенг бўлади. Чунки бунда солиқларнинг барча турлари, ижтимоий сугўрта ажратмалари ва трансферт тўловлари йўк бўлади.
Яъни СММ=ИД=С+S
ялпи харажатлар =С+I
Бу ерда макроиқтисодий қонуният куйдаги кўринишга бўлади:
ёки С+I=C+S
I=S
Ушбу жамгариш ва инвестициялардан кўриниб турибдики, фақат қачонки уй хўжаликларнинг жамгаришга бўлган истаклар тадбиркорларнинг қанча миқдорда инвестициялаш хохишларига мос тушса, ишлаб чиқариш хажми (С+S) ва ялпи харажатлар (С+I) тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш мумкин.
Агарда дейлик, иқтисодиётда экспорт-импорт алокалари, солиқ солиш ва трансферт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлган бўлса, бундай холатда жамгариш тушунчаси мураккаблашиб куйдаги кўринишга эга бўлади:
S = Sp + Sд + Sx
Sp – хусусий жамгармалар;
Sд – давлат жамгармалари;
Sx – бошқа мамалакатлар тенг бўлади; даромадлар (У), трансферт тўловлари (ТR), давлат заёмлари бўйича фоизлари йигиндисига минус солиқлар (1) ва истеъмол (С):
Sp = (У + ЕR + N – Е) – С
Давлат жамгармалари тенг:
Sд = (Т – ТR – N) – G
Агар давлат жамгармалари нулга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамгаришнинг манфий миқдори бюджет такчиллигини (ВТ) билдиради:
ВТ = -Sд
Бошқа мамлакатларнинг жамгармалари тенг: ташки дунёнинг бизнинг импортимиз хисобига олган даромадлари минус уларнинг бизнинг экспортимизга кетган сарфланган харажатларига, яъни:
Sx = M – X ёки Sx = - NX
Агар мамалакат экспортга нисбатан кўпрок импорт килса, унда даромадининг бир қисми хорижда қолади ва келажакда у хорижий шериклар томонидан бизнинг мамалакатимизда кучмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланиши мумкин.
Хар қандай холатда хам барча турдаги жамгармаларнинг умумий йигиндиси инвестицияларга тенг бўлади:
Sp + Sд + Sx = (У + ТR + N – Т) – С + (Т – ТR – N) – G + (-NX)
Sp + Sд + Sx = У – С – NX = IS = I
Юқоридаги қонуниятдан кўриниб турибдики, иқтисодиётда инвестициялаш ахоли ва давлатнинг жамгариши қисқараётган холда хам, хорижий капитални окиб келиши хисобига иқтисодиётга бўлган инвестициялар ўсиши мумкин.
Савол ва топшириклар.



  1. Капитал нима?

  2. Инвестиция нима?

  3. Иқтисодиет сўзини лугавий маъноси?

  4. Инвестицияларни иқтисодиетга таъсири қандай?

  5. Жамгармаларга нималар киради?

6. Капитал ва инвестициялар
7. Инвестицияларнинг иқтисодиётга таъсири.
8. Жамгармалар ва инвестициялар
9 Инвестицияларни иқтисодиетга таъсири, жамгармалар.
10. Республикамизга инвестицияларни жалб қилиш йўллари.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling