«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Нархни тушишига нима мажбур этади?


Download 0.83 Mb.
bet31/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Нархни тушишига нима мажбур этади?


- Таклифнинг талабдан. ошиб кетиши;
- мехнат' унумдорлиги ошаётган ва товар ишлаб чиқариш кўпаяётган холда даромадлар даражасининг баркарорлиги;
- харидор ларнинг қандайдир товарни сотиб олмай қуйиши;
- сотувчининг нимадир сотишни зюудаям исташи;
- нархлар тушиб кетишидан чучиш. Бунга миш-мишлар ёки асосли маълумотлар сабабчи бўлиши мумкин. Масалан, дала ховлилари жойлашган жойда маoмурий бино ёки кўпкаватли ўйлар қурилиши туррисидаги гаплар дала ховлилари нархини тушириб юбориши мумкин;
- давлат томонидан белгиланган катор тадбирлар. Бўлар бюджетни мувофиклаштириш, банк ставкаларини ошириш туррисида хукуматнинг карори ва х. к. бўлиши мумкин. 80-йилларнинг ўрталарига келиб АКШда нархларнинг баркарорлашувига кўп жихатдан хукуматнинг банк ставка"
ларини ошириш бўйича ўтказган тадбирлари хамкорлик кўрсатди.

Нарх ва талаб қонуни.


Бу қонунга мувофик нархларнинг умумий даражаси кўп жихатдан талаб ва таклифнинг ўзаро нисбатига боғлиқ. Назарий, амалий жихатдан хам товар етишмовчилиги нарх ошишига, кўплиги эса тушишига сабаб бўлади. Талабга қандай омиллар таъсир қилади? Ф. Мозер ва Д. Шварц каби бизнес билимдонларининг фикрига кўра, бундай омиллар учта:
Фойдалиликнинг камайиш принциплари. Унинг мохияти шундаки, бизда бирон-бир махсулотдан қанчалик кўп бўлса, хар бир ортикчасининг кадри, фойдалилик даражаси шунчалик паст бўлади.
Истеъмолчилар хохишидаги фарқлар. Истеъмолчининг бирон нарсани сотиб олишга бўлган истаги даражаси унинг бу товар учун қанча пул тўлашга тайёр эканлигини аниқлашга ёрдам беради. Бир одамда айнан қиммат нарса, бошқасида арзон нарсалар сотиб олиш истаги кучли бўлади.
Истеъмолчилар даромадининг ўзгариб туриши. Истеъмолчининг даромадлари ёки тўлов қобилияти талабга таъсир кўрсатади. Даромадлар кўпайганда талаб хам ошади ва аксинча.
Агар нарх ўзгариши талабнинг хам ўзгаришига олиб келса, махсулотга бўлган талаб «ўзгарувчан», талабга таъсир этмаса «ўзгарувчан бўлмаган» хисобланади. Масалан, туз ва гугуртга бўлган талаб, уларнинг нархлари ўзгариши талабга сезиларли кўрсатмаслиги боис, «ноўзгарувчан» хисобланади.
«Тоза» рақобат нархга таъсир этадими? «Тоза» ракрбатчиликнинг шартлари бир сотувчи бозорга тушаётган махсулотни нархига таъсир этадиган даражада назорат қилишни кулга киритгунга кадар амал қилади. Ва, бу «тоза» рақобат АКШдаги қишлоқ хўжалик махсулотлари бозоридагина сакланиб қолган. Чунки, бирон бир америкалик фермер нархга таъсир эта оладиган даражада кўп махсулот етиштира олмайди.
Монополия шароитида нархни ўрнатиш мумкин. Фирма харидор нуктаи назаридаги ута фойдали махсулот ишлаб чиқариб вақтинча монополист бўлиб олиши ва маълум даражада нархларни назорат дилиши мумкин.


Максимум даромад олиш деган гan бор. Бунга эришиш учта бир-бири билан алокадаги омилларга—сотилган махсулотлар сонига, хар бир сотилган махсулот нархига, ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ. Макбул нарх белгилашда ишлаб чиқариш харажатлари ва даромадлар ўртасидаги мувофикликни хисобга олиш керак.

Савол ва топшириклар.





  1. Нарх деганда нимани тушунасиз?

  2. Сотувчи нималарга қодир бўлиши керак?

  3. Харидор ким?

  4. Нархнинг турларини санаб беринг?

  5. Нарх ўрнатишда нимага эoтибор бериш керак?

  6. Нарх рақобати нима?

  7. Улгуржи нарх қандай куйилади?

  8. Монополия нархи нима?

  9. Олди-сотди (фактура) нархи-чи?

  10. Номинал бахо бу-?





Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling