«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet36/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Савол ва топшириклар.

  1. Ишлаб чиқариш тушунчаси ?

  2. Ишлаб чиқариш структураси деганда нимани тушунасиз?

  3. Структура турларини сананг?

  4. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш турлари нечта?

  5. Махсулот деб нимага айтилади?

  6. Махсулотни сотиш қандай амалга оширилади?

  7. Бизнес – бу?

  8. Маркетинг – бу?

  9. Рақобатни турлари?

10. Ишлаб чиқариш тушунчаси ва ишлаб чиқариш структураси.
Маъруза № 25. Рақобат

1. Рақобатга бардошликни аниқлаш


2. Янги махсулот орқали
3. Янги технология орқали
4. Зур гоялар орқали


Таянч иборалар:
Рақобат, «нархсиз», маданийлашган рақобатчилик Фирма ичидаги ёки «бухгалтерия» рақобати, янги технология.

Мамлакатимиз тарихига хозирги давр .мустацнллик учун жонбозлик кўрсатиш, туб .ўзгаришлар, янгиланиш ва покланиш даври бўлиб киради. Унинг узига хос яна бир хусусияти — мустакиллик учун кплинаётган барча амалий тадбирлар бозор иқтисодиётига ўтиш билан чамбарчас боьлангаклигидадир. Бозор иқтисодиёти мустакиллнкнинг хакикатда амал қилишига, мустахкамланишига асосий иқтисодий курол, иқтисодий негиз ва таянч бўлиб хизмат қилиши аниқ.


Дархакикат, бозор иқтисодиётининг афзаллнкларини жахон иқтисодиёти ривожланишининг узи, социалистик хўжалик тизимининг инқрози, кундалик хает минг карра тасдикламокда.
Масалан, иккинчи жахон урушида тўлиқ вайрон бўлган, нихоятда катта моддий ва маoнавий талофатга учраган Япония бозор иқтисодиётига ўтиши туфайли деярли бир авлод хаёти давомида ўзини тиклабгина қолмай, энг юқори даражада ривожланган мамлакатлар каторидан ўрин олди. Жанубий Корея ўтган чорак аср ичида уз рнвожланишида мислсиз юксак натижаларга эришди, етакчи Осиё йўлбарсига айланди.
Яқиндагина иқтисодиётни бошқаришда маoмурий-буйрукбозлик тизими хукмрон бўлган Хитой иқтисодий ривожланиш суратларини кескин оширишга эришиб, санокли йиллар ичида озик-овкат муаммосини хал этиб, бутун жахонни лол колдирди.
Бозор иқтисодиёти савдо-сотик, товар-пул муиосабатларига асосланган иқтисодиёт бўлиб, объектив, узига хос иқтисодий қонунлар асосида бошқарилади. Унинг амал қилиши учун маълум шарт-шароит мавжуд булмоги лозим. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
— хар бир мамлакатнинг тарихий, минтакавий, миллий, иқтисодий, сиёсий хусусиятларини хисобга олиш, барча ресурс ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга интилиш;
— иқтисодий эркин ва мустакил товар ишлаб чиқарувчиларнинг мавжудлиги;
— мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ва нисбатан тенглигига эришиш, рақобат учун тўлиқ шарт-шароит яратиш ва рақобатни қўллаш;
— ишбилармонлик, хусусий ташаббус ва шахсий иктидорни қўллаб-қувватлаш;
— юқори унумли мехнатни рарбатлантириш;
— ишлаб чиқаришни самарали экспортга мулжаллаб қайта куроллантириш ва ташкил этиш хамда экспорт молларини кўпайтириш, уларнинг хилларини кенгайтириш;
— хамма жабхаларда эркинлик ва озодликка эришиш, демократияни хар томонлама юксалтириш, хукукий давлат ва хукуклар устунлигини таъминлаш;
— бозор инфраструктурасини яратиш ва мукаммаллаштириш;
— ижтимоий хаётнинг барча жабхаларида, айникса, иқтисодиётда бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантириш.
Бозор иқтисодиёти умуман олганда қандайдир мутлак жумбок ва янгилик эмас,
У инсониятга минг йиллар давомида хизмат цилиб келмокда. Айникса, бозор иқтисоди шаркий мамлакатлар, шу жумладан Узбекистонда қадимдан маълум.
Эрамиздан олдинги II асрдан эрамизнинг XVI асригача «Ипак-Йўли» номи билан машхур Карвон йўли Хитойни Марказий Осиё (Самарканд орқали) Европа билан борлар ва Ўрта Ер денгизйга олиб чиқар эди. Бу йўл атрофидаги барча мамлакатлар нафақат Хитой ипаги билан, балки бошқа барча товарлар: зебу-зийнат, темир ва темир буюмлари, кийим-кечак ва бошқа моллар билан хам ўзаро савдо-сотик қилганлар.
Карвон йўллари ва уларнинг савдосида карвонсаройлар алохида роль ўйнаган. Карвонсаройлар кошида мехмонхона, ошхона, сартарошхона каби хизмат кўрсатиш нукталари, манбалари билан бирга молларнинг турли мамлакатлардаги нархлари, уларнинг, асосий ишлаб чиқарувчилари, истеъмолчилари ва имкониятлари, талаб ва таклифлар, уларнинг истикболи, башорати хақидаги маълумотлар, ахборотлар тупланар ва молларнинг. нархи белгиланар эди.
Карвонсаройларда турли мамлакатлардан келган савдогарлар учрашишар, тажриба алмашинар, моллар бўйича музоқаралар олиб борилар, шартномалар тузилар, валюталар алмашинар, молия, савдо-сотик билан борлик, бошқа ишлар амалга ошириларди. Карвонсаройлар хозирги банк, биржа, ярмарка, савдо ташкилотларининг бир қанча вазифаларини бажарар эди. Биз уша даврдаёк хозирги брокер, диллер, маклерларни даллоллар, судхурлар, воситачи ва бошқалар киёфасида кўрамиз.
Бозор иқтисодиёти барча мамлакатларда уз хусусиятларига эга бўлиб, илмий иқтисодиётда хар хил моделлар шаклида маълумдир. Улар орасида ўзининг ёркинлиги, самарадорлнк даражаси билан жахон иқтисодиёти тарихига кирганлари Америка, Германия, Хитон, Швеция, Туркия, Япония, Жанубий Корея моделларидир.
Масалан, америкача моделнинг узига хос хусусияти унинг тадбиркорлпкни ахоли орасида кенг ёпишга оммавийлигнга эришишга иктилишндадир. У жамнят аъзоларидан всар бирпиинг ишбилармонлик фаолпятини қўллаб-култпклаш, иқтисодпй фаоллигини. хусусий манфаатдорлигини ошириш, бойиши учун кенг ва тўлиқ шарт-шароит яратишга каратнлгандир. Мамлакат нктисодий ривожланншидаги айрим зиддиятлар, пасайиш ва инфляция сннгари нохушликлар кўплаб сурўрта, хайрия жамрармалари, колаверса давлат ёрдами туфайли хал этиб борилади. Бунда давлат каттиккул, мехрибон ва одил отадек барча қонунларни (улар хамма сохаларни камраб олган) тўла ва тўғри бажарилишини амалга ошириб, кузатиб боради.
Японча модель иккинчи жахон урушида вайронага айланган мамлакатда, уз ахолиси хисобига, хокимиятни хар томонлама ва сузсиз қўллаб-қувватлаши, япон ватанпарварлик туйруси асосида яратилди. Бу модель энг аввало, ишлаб чиқаршни четга махсулот ишлаб чиқаришга мослаштириб, валюта ишлаш, шунинг эвазига хорижий мамлакатлардан энг янги техника ва технология, лицензия ва «ноу-хау» сотиб олиб, уз технологиясини янгилаш, юқори мехнат унумдорлигига эришиш, тадбиркорликни қўллаш, ахоли табакаланишини тезлаштириш хисобига вужудга келтирилди. Бирок; мурод хосил этилгач, ахолининг эхтиёжманд қисмига давлат ва фирмалар ёрдами кучайтирилди, умумий фаровонликка эришилди.
Шведча модель америкача ва японча моделлардан фарқли уларок иқтисодиётни кўпрок ижтимоий йўналишда ташкил қилинганлиги, иш хаки орасидаги фарқнинг юқори эмаслиги билан ажралиб туради. Бу модел миллнй даромадни ахолининг ихтиёжманд қисми фойдасига кўпрок таксимлаш ва окибатда ахоли орасидаги табакаланиш, тенгсизликни камайтиришга қаратилган. Шунинг учун хам Швеция ахолией фаровонлик жихатидан жахонда етакчи ўринни эгаллайди.
Бу моделнинг шаклланишида Швециянинг. тарихан нктисодий юксак ривожланганлик даражаси ва мехнаткашлар касаба ташкилотларининг жамиятда, айникса ишлаб чиқаришда тўтган катта таъсирчанлиги алохида роль ўйнади.
У ёки бу моделларнинг қайси бири республикамиз учун кўпрок кул келиши, маъкул бўлиши хақида хамон кизгин тортишувлар учраб туради. Вахоланки, бу борада энг тўғри ва макбул йўл—республикамизнинг уз ривожланиш йўли — уз моделини яратиш йўлидир.
Бу хакда Президентимиз И. А. Каримов Узбекнстон Олий Кенгаши XIII сессиясида сузлаган нуткида: «Узбекистон танлаб олган йўл — республика ва унинг халқининг манфаатларига нихоятда мос келадиган, ижтимоий жихатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган иқтисоддир», дейди.
Дархакикат, биз узимизнинг иқтисодий ривожланиш моделимизни яратишимиз ва унда эски аравани қайта ихтиро этмай, ундан фойдаланишимиз, энг фойдали, биз учун маъкул бўлган жихатларини қабул қилишмиз, илғорлар тажрибасига таянишимиз лозим. Шунинг учун у ёки бу даражада ривожланган ва умуман эoтиборга лойик бозор иқтисодиётининг барча моделларини ўрганиш, чуқур тахлил этиш ва турри, объектив хулосалар чиқариш мақсадга мувофик, деб хисоблаймиз.
Америкада рақобатчиликни тоза рақобатчилик ва ракиб-чиликка бўлишади. Тоза рақобатчилик кўп фирмалар бир турдаги махсулот ишлаб чиқарадиган тармоқларда намоён бўлади. хукумат одатда бундай тармоқларни бошқармайди.
Агар тармоқда бундай фирмалар 20 тадан кам бўлса рақобатчилик бошқача киёфада бўлади, ракибчиликка айланиб кетади. Агар бир фирма уз товарлари нархини туширса ракиби хам шундай қилишга мажбур, йўкса мижозларидан айрилади. Нархлар жангги вақти-вақти билан шунчалик кескинлашиб кетадики, ракиб фирмалар уз товарларини таннархидан хам арзонга сотишга мажбур бўлишади ва бу хар иккаласининг хонавайрон бўлишига олиб келади. Бирок, ишбилармонлар хам вақт ўтиши билан рақобатнинг бундай усули ута зарарли эканлигини тушуна боришади.
Хозир америка ишбилармонлигида асосан «нархсиз», маданийлашган рақобатчилик (махсулот сифатини яхшилаш, реклама тадбирлари, янги модел ва услублар, хизмат кўрсатишни яхшилаш, мижозларни жалб қилишнинг қўшимча чоралари, хизмат ва товарларнинг харакатланишини тезлаштириш) қилишга утилган.
Рақобат тайёр махсулот савдода пайдо бўлмасдан анча олдин бошланади. Фирмалар хом ашё учун, материал ва ускуналарни арзон нархларда олиш, завод ва фабрикаларнинг қулай жойлашиши, улгуржи ва чакана савдонинг яхши ташкиллаштирилиши, энг яхши мухандис ва ишчилар учун кўраш олиб боришади. Шу ва кейинги боскичларда муваффакиятли рақобатлаша олган фирмагина кейин, махсулотни бозорга чиқаргач хам яхши натижаларга эришишдан умид қилиши мумкин.
Рақобатни фирмалар - ўртасндаги «тоза» рақобат, монополистик рақобат ва фирма ичидаги («бухгалтерия») рақобатларга бўлишади. Тоза рақобатда фирмалар бозорга чиқар экан бир-бири билан алокага киришмай истеъмолчи учун эркин рақобатлашади. Амалда бундай рақобат қишлоқ хўжалик махсулотлари бозорида, фермерлар ўртасидагина мавжуд.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling