Корпоратив мижозларни кредитлаш йўналиши бўйича номзодларнинг касбга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан бериладиган


кафиллик тўғрисидаги шартнома ёки ёзма кафолат


Download 160.5 Kb.
bet11/13
Sana08.01.2023
Hajmi160.5 Kb.
#1083935
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Саволлар (1)

кафиллик тўғрисидаги шартнома ёки ёзма кафолат;
аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг кафолатчининг (кафил) қониқарли молиявий аҳволини тасдиқловчи хулосаси;
шахснинг кафил номидан (кафолатчи) кафолат тўғрисидаги шартномани (мажбуриятни) имзолаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Кредитни беришга доир банк билан тузилган шартномага, жумладан гаров тўғрисидаги шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу шартномалар шартларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тегишли йиғмажилдларга киритилиши лозим.
Кредит тўлиқ ёки қисман тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кредит йиғмажилдига киритилиши ва кредитни тўлаш манбаларини (қарздор томонидан ўтказилган ёки гаров мавзуини сотишдан олинган маблағлар) акс эттириши зарур.
17. Кредитни ён бериш деганда нимани тушунасиз? Ён бериш амалиётини расмийлаштириш тартиби қандай?
Кредитни ён бериш деганда бир тижорат банки томонидан бошқа бир тижорат банкидан хўжалик юритувчи субъектнинг кредитини сотиб олиш тушунилади. Ён бериш амалиёти уч тарафлама ён бериш шартномасига асосан амалга оширилади, бунда иккита тижорат банки ва мижоз қатнашади.
18. Дисконт нима ва у қандай ҳисобланади?
Факторинг хизматлари кўрсатилиши чоғида тўлов ҳужжатининг номинал қиймати билан унинг шартномага мувофиқ банкка берилиш суммаси ўртасидаги фарқ дисконт дейилади.
19. Кредит ахбороти алмашинуви деганда нимани тушунасиз? Ушбу жараёнда банклар қандан ташкилот ёки тизимлар билан ҳамкорлик қилади?
Кредит ахбороти алмашинуви — кредит бюроси, кредит ахбороти субъекти, кредит ахборотини етказиб берувчи ва кредит ахборотидан фойдаланувчининг кредит тарихини шакллантириш ҳамда кредит ҳисоботини тақдим этиш мақсадида кредит ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш, уни таҳлил қилиш, сақлаш, тақдим этиш, ундан фойдаланиш ва кредит ахборотини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлиги.
20. Кредитлар бўйича жарима ва пеняларни ҳисоблаш тартибини тушунтириб беринг.
Кредитлар бўйича пенялар ва жарималар кредит шартномаси асосида белгиланади. Пенялар ҳисоби 16397 ҳисобрақамида олиб борилади.

III. Кредит ҳисоби ва мониторингига доир саволлар



  1. Кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисобини тушунтириб беринг.

Банк томонидан берилган кредитлар ҳақиқий қиймати бўйича акс эттирилади ва у қарздорга берилган пул маблағлари суммасини ифодалайди. Банк томонидан кредит берилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 11900 — 15500 (тегишли ссуда ҳисобварағи)
Кт — маблағ олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи (агар маблағ олувчига мазкур банкда хизмат кўрсатилса), ёки 10100 — «Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари» (кредит нақд пулда берилганда).
Банк кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашни қуйидагича акс эттиради:
Дт 56802 — «Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш»
Кт — Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси — Кредитнинг тегишли категорияси (контр-актив)
Кредитларни қайтарилиши қарз олувчининг асосий, шунингдек иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
Дт — Қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи
Кт — Ссуда ҳисобварағи
Агар кредит кафолат берувчи (кафил) томонидан қайтарилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт — Кафолат берувчи (кафил)нинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи,
Кт — Ссуда ҳисобварағи
Агар кредитга фоиз ўстирмаслик мақоми берилмаган бўлса, унда кредитлар бўйича фоизлар тушуми қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:
Дт — Қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи
Кт 16309 — «Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар».
Кредит таъминоти балансдан ташқари ҳисобрақамга кирим қилинганда:
Дт – 94500 – Кредит таъминоти
Кт – 96381 - Кредит таъминоти бўйича контр ҳисобрақам.

  1. Лизинг операцияларининг ҳисоби қандай юритилади?

Лизинг берувчи банкларда лизингга берилган активлар ҳисоби 15600 — «Лизинг (молиявий лизинг)» ҳисобварақларида юритилади.
Лизинг берувчи банк лизинг объекти учун тўловларни сотувчига олдиндан тўлаб бериб лизинг объекти тўғридан-тўғри лизинг олувчига етказиб берилса, лизинг берувчи банк фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан мемориал ордер тўлдириб, қуйидаги бухгалтерия амалларини бажаради:
Дт 19909 Товар-моддий қимматликлари учун тўланган маблағлар;
Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи;
Дт 15600 Лизинг (молиявий ижара) (тегишли мос ҳисобварақ);
Кт 19909 Товар моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар.
Лизинг объекти аввал лизинг берувчи банк балансига кирим қилиниб, сўнгра лизинг олувчига лизингга берилса қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:
Дт 16500 Асосий воситалар (тегишли мос ҳисобварағи);
Кт 19909 Товар-моддий қимматликлари учун тўланган маблағлар;
Дт 15600 Лизинг (молиявий ижара) (тегишли мос ҳисобварағи);
Кт 16500 Асосий воситалар (мос ҳисобварақ).
Лизинг берувчи банк томонидан амалга оширилган ва лизинг шартномасига мувофиқ лизинг олувчи томонидан қопланадиган дастлабки бевосита харажатлар лизинг объектининг қийматига қўшилади.
Лизинг шартномасига мувофиқ юқоридаги харажатлар лизинг олувчи томонидан қопланмаган тақдирда, мазкур харажатлар юзага келган пайтдаги тегишли ҳисобот даври харажатлари сифатида тан олинади.
3. Кредит бўйича ҳисобланадиган фоизларга доир қандай ҳисобрақамларни биласиз?
16309 – Ҳисобланган фоизлар;
16377 – Муддати ўтган фоизлар
44301, 44601, 42601, 42001 – ҳисобланган фоизлар бўйича даромад ҳисобрақамлари.
42005, 42605 – муддати ўтган ссуданинг ҳисобланган фоизлари бўйича даромад ҳисобрақамлари

  1. Кредит мониторинги неча босқичдан иборат ва қандай тартибда амалга оширилади?

Кредит мониторинги мижознинг фаолият манзилига,


  1. Кредитнинг мақсадли ишлатилиши қандай текширилади?

Кредитнинг мақсадли ишлатилиши кредит ҳисобига сотиб олинган товарлар ёки кўрсатилган хизматларни тўлиқ сотиб олинганлигини ўрганиш орқали текширилади. Бунда таъминотчи томонидан тақдим қилинган ҳисоб-фактурага асосан олиб келинган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар ўрганилади.
6. Гаров мулклари ҳолатини жорий ўрганиш қандай тартибда ва нима учун ўтказилади? Гаров мулкларини ҳолатини жорий ўрганиш мулк жойлашган жойга бориб ўрганилади. Ўрганишдан асосий мақсад, Мулкнинг қай ҳолатда эканлигини аниқлашдир.
7. Кредит портфелини диверсификация қилиш деганда нимани тушунасиз?
Кредит портфелини диверсификация қилиш деганда, банкнинг баъзи мижозларидан кўрган зарарларини бошқа мижозлардан даромади ҳисобидан қоплаш мақсадида банкнинг кредит ресурсларини кам миқдорда кўп сонли мижозлар ўртасида тақсимлаш тушунилади.
8. Муаммоли қарздорликлар билан ишлаш тартиби ва уларни бартараф қилиш мақсадида банклар томонидан кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида нималарни биласиз?
8. Кредитга нисбатан «фоиз ўстирмаслик» мақомини қўллаш тартиби қандай?

Download 160.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling